“Санъат ғунчалари” Республика ёш мусиқачилар танлови

Юртимиз ёшларини етук ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик руҳида камол топишларини таъминлаш, иқтидори ва қобилиятларини тўла намоён этиши учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш олдимизда турган муҳим вазифаларимиздан бирига айланган.

Сизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 20 ноябрдаги ПҚ-2435-сонли “Болалар мусиқа ва саньат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон “Ўзбекистон иқтидорли ёшларни тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, фонд томонидан иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш борасида бир қатор Республика ва Халқаро миқёсида танловлар ўтказилиниб келинмоқда. Жумладан, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Маданият Вазирлиги, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси ҳамкорликда мусиқа мактаблари ўқувчилари ўртасидаги анъанавий тарзда ўтказилиб келаётган “Санъат ғунчалари” ёш мусиқачилар кўрик-танлови халқаро миқёсда ўтказилаётганлиги бунинг ёрқин мисолидир.

27-29 апрель кунлари анъанавий ўтказилиб келинаётган ёш мусиқачилар ўртасидаги навбатдаги “Санъат ғунчалари” Республика кўрик-танлови бўлиб ўтди. Танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги мусиқа ва санъат мактабларида таълим олувчи, вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган ҳамда хориждан ташриф буюрган жами 120 нафарга яқин ёш иқтидорли мусиқачилар ўзаро беллашдилар. Танлов Республика ихтисослаштирилган мусиқа санъат академик лицейида зарбли ва дамли чолғу асбоблар ижро йўналишида кичик гуруҳ 11-13 ёшли, катта гуруҳ 14-15 ёшгача бўлган мусиқачилар бор иқтидорларини сарфлаб ўз маҳоратларини намоён этдилар. Иштирокчилар тажрибали ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланиб борилди.

Кўрик-танловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад иқтидорли болаларни аниқлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш. Чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи ёшларни жалб этиш орқали юқоридаги санъат турларини кенг тарғиб этишдир. Ишонамизки, бу каби тадбирлар ёш истеъдодларга имконият эшикларини очиб беради.

Фестивал ташкилий қўмитаси ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари