Она-ватан тарихи

Бирор бир инсоннинг кўнглини кўтариш, қўлдан келганча ёрдам бериш ҳақиқий инсоний фазилатдир. Агар бу кўнгил эндигина дунёни англаётган, мурғак қалб бўлса-чи? Унда болаларнинг кўзларидаги қувончни кўриб бу дунёда яшамоқнинг маъносини англагандек бўлади киши.

“Соғлом авлод учун” фонди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
7 февралдаги ПҚ-4947-сонли Қарори билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 213-бандида кўрсатилган кекса авлод вакиллари ҳамда “Меҳрибонлик” уйлари, махсус мактаб-интернатлар тарбияланувчилари, “Саҳоват” уйларида яшовчи якка ёлғиз қариялар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун юртимиздаги тарихий обидалар, зиёратгоҳлар ва муқаддас қадамжоларга бепул саёҳатлар уюштириш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.

Бу борада ёш авлодни маданий меросимизни асраб-авайлашга ўргатиш, тарихий қадамжоларга саёҳатни ташкил этиш, диққатга сазовор жойлар билан таништириш мақсадида, фонд ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан бир қатор тадбирлар ўтказилиб унда болалар ва қизлар жалб этилди.

Ушбу хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, “Sog`lom avlod uchun” фонди, “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан ҳамкорликда 2017 йилнинг 6 май куни Тошкент шаҳридаги 100-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати, 102-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатлари, 22-сонли ва 23-сонли “Меҳрибонлик” уйлари, Тошкент вилоятидаги 14-сонли “Меҳрибонлик” уйларнинг жами 50 нафар тарбияланувчилари учун тарихий Самарқанд шаҳрига бир кунлик (бепул) саёҳат ташкиллаштирилди. Саёҳат давомида болажонлар Регистон майдони, Самарқанд тарихи музейи, Гўри Амир мақбараси, Шохи Зинда ансамбли билан танишадилар.

Ушбу тадбир болажонларнинг мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги арафасида ташкил этилганлиги, болажонларнинг Ватанга бўлган муҳаббат ва миллий ғурур туйғусини шакллантириш, буюк боболаримиздан қолган меросларни асраб-авайлаш каби мақсадларга эришишга туртки бўлди.

“Sog`lom avlod uchun” фонди ҳам ана шу нақлга амал қилган ҳолда фаолият олиб боради, ҳамда ана шу эзгу мақсад йўлида ҳамкорлик қилаётган барча ташкилотларга, ҳусусан тадбир ёритилишида амалий ёрдамини аямаган оммавий ахборот воситалари вакилларига ўзининг самимий миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари