“Соғлом авлод – миллат келажаги”

Ҳар қандай миллатнинг асосий бойлиги – оналар ва болалар саломатлигидар. Шундай экан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш миллат келажагини муҳофаза қилиш билан баробардир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан ҳар бир йилга алоҳида ном берилиб, ўтган ҳар бир йил ўз мазмун моҳиятига эга бўлиб бормоқда. Жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний соғлом ва маънавий бой, интелектуал салоҳиятли ёш авлодни тарбиялаш борасида кўпгина ишлар амалга оширилди.

“Sog`lom avlod uchun” фонди мустақил жамоат ташкилоти бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 1993 йил 23 апрелдаги Фармонига биноан ташкил этилган. Унинг мақсади ва вазифалари жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандлар тарбиялашни таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, оилаларда соғлом авлоднинг туғилиши ва тарбияланишига эришиш, аҳолининг соғлом турмуш тарзини оширишдан иборатдир.

Фонд ушбу вазифаларни тиббиёт, мурувват ва таълим йўналишларида олиб бориб, ўз дастурларига аҳоли айниқса аёллар, туғиш ёшидаги аёллар ва болаларни қамраб олмоқда.

2017 йилнинг даврига қадар ҳамкор халқаро ташкилотлар, вазирлик ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда ўзининг Низом дастури доирасида бир қатор салмоқли ишларни амалга оширди. Республикамизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёшларимизни соғлом ва бақувват бўлиб камол топишларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПҚ-4947-сонли Қарори билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури, 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124-сонли Қарори ҳамда 2014 йил 1 августдаги ПҚ-2221-сонли “Ўзбекистонда аҳоли репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш Давлат дастури тўғсида”ги Қарорлари ижроси доирасида жадал суратда ишлар олиб бормоқда. “Sog`lom avlod uchun” фонди кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари Республикамиз миқёсида маҳаллалар ва қишлоқларда бўлиб, аҳолини айниқса вояга етмаган қизлар ва болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишиб, уларга соғлом турмуш тарзи ва уни тўғри шакллантириш мавзуларида тиббий маслаҳатлар берилди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, 2017 йилнинг 5 ойи давомида “Sog`lom avlod uchun” фондининг кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 345 та қишлоқ ва 1076 та маҳаллаларидаги 7226 та оилаларнинг ижтимоий шароити, ундаги психологик муҳит ва болалар соғлиги ўрганилди. Тиббий кўрик давомида жами 99459 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан, аёллар 47225 нафарни, туғиш ёшидаги аёллар 36573 нафарни, болалар 28285 нафарни, ўсмирлар 15322 нафарни, эркаклар 8627 нафарни ташкил қилди. Тиббий кўриклар билан бир қаторда 1838 маротаба “ОИТС”, “Гиёҳвандлик”, “Соғлом турмуш тарзи”, “Репродуктив саломатлик” ва “Қизларни эрта турмушга бериш” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилиб, жами 73535 нафар аҳоли қамраб олинди.

2017 йилнинг 19 май куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Соғлом авлод-миллат келажаги” мавзусида аҳоли, оналар ва болалар саломатлигини сақлашда Фонднинг жойлардаги кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаларининг аҳамияти тўғрисида матбуот анжумани ўтказилди.

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари