“Severance” госпитали шифокорларини юртимизга ташрифи

Sog`lom avlod uchun” фонди жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом авлод” ҳаракатини ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказди.

Сизга маълумки, “Sog`lom avlod uchun” фонди бир қатор халқаро ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳукуматимиз қарорлари ҳамда Давлат дастурлари ижросини таъминлаш учун бемор ва ногирон болаларни соғломлаштириш мақсадида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. 2016 йил давомида фонд мазкур йўналишда Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти, Корея Республикасининг “Save the Children” халқаро фонди, Корея халқаро соғлиқни сақлаш KOFIH фонди, Ewha Womans University, Severance University, Ин Ха ва Бундан Ча университетлари госпиталлари билан ҳамкорликда туғма юрак нуқсони, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан оғриган Ўзбекистонлик бемор болаларни бепул соғломлаштирди.

Жумладан, фонд узоқ йиллардан бери Корея Республикасининг бир қатор халқаро ташкилотлари ва Университетлари билан ҳамкорликда кенг кўламда фаолият олиб бормоқда. Фонд 2014 йилдан бошлаб Корея Республикасининг Ёнсей университетининг “Severance” госпитали билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш мумкинки, Ёнсей университетининг “Severance” госпитали малакали шифокорлари томонидан 2014 йилнинг 9-16 феврал кунлари Тошкент шаҳридаги фонднинг Тиббий-ижтимоий Марказида ва Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани болалар шифохонасида жами 752 нафар аҳоли тиббий кўрик билан қамраб олиниб уларга дори-дармонлар мурувват тарзида тарқатилди. Шунингдек, 2237 нафар болалар офтальмогик кўрикдан ўтказилиб, улардан 480 нафари махсус кўзойнакларга талабгорлиги аниқланган.

Ушбу хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 майдаги тасдиқланган 10/1-139 сонли ташриф Дастури асосида жорий йилнинг 2017 йилнинг 26 май – 2 июн кунлари Корея Республикасининг Ёнсей университетининг “Severance” госпитали малакали шифокорлари юртимизга ташриф буюришади. Улар Андижон вилоятида 27 май – 1 июн кунлари Андижон вилояти болалар кўптармоқли тиббиёт марказида куйишдан кейинги асоратлари бўлган, туғма лаб-танглай асоратлари бўлган болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишади ва оғир деб топилган болаларда жарроҳлик амалиётларини ўтказишди.

Тиббий кўрикдан ўтганларга хорижлик мутахассислар ўзлари билан олиб келган дори-дармон ва санитария-гигеина воситаларини беморларга бепул тарқатишди.

“Sog`lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва хомийларга, оммавий ахборот воситалари орқали ёритишда кўмаклашган журналист ва муҳбирларга ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари