“Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор!”

“Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” биринчи халқаро байрамлардан бири бўлиб, уни ўтказиш ҳақидаги қарор 1949 йили Халқаро аёллар демократик федерациясининг махсус сессиясида қабул қилинган. Байрам сифатида эса 1950 йилдан бери нишонланиб келинади. 1989 йили “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция” қабул қилинади. Бу қонун ҳужжати 1990 йилдан кучга кирди. Шуни айтиш лозимки, мамлакатимизда ҳар бир болага алоҳида эътибор берилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07-20-7-сонли 4 май 2007 йилдаги топшириғига биноан “Ўзбекистонда болалар фаровонлигини таъминлаш бўйича Ҳаракат Дастури” ва бошқа қонун ҳужжатлари болаларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш, уларнинг баркамол бўлиб вояга етишларига қаратилгандир. Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов таъкидлаганидек, “Соғлом авлодни тарбиялаш барчанинг, бутун жамиятнинг, шу юртда яшайдиган ҳар бир инсоннинг асосий иши, инсоний бурчидир”.

“Sog`lom avlod uchun” фонди баркамол авлод тарбияси, истеъдодли ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, ота-она меҳридан бебаҳра болаларга меҳр кўрсатишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб қатор тадбирларни амалга оширмоқда. Бу каби тадбирлар ўзига хос сарҳисоб бўлиб, нафақат байрам арафасида, балки йил давомида ўтказилади.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 йил 16 майдаги 10/10-11-35-сонли тасдиқланган 1 июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Ҳар бир болага меҳр, эътибор” шиори остида махсус ҳафталикни ташкил этиш тўғрисидаги 15-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йилнинг 29 май куни соат 09:00 дан 12:00 гача “Sog`lom avlod uchun” фонди Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Республика “Сен ёлғиз эмассан” болалар жамоатчилик жамғармаси, Тошкент шаҳри ва вилояти ҳокимликлари ҳамкорликдаги анъанавий тадбирлардан бири “Меҳрибонлик” уйлари тарбиланувчилари учун Тошкент шаҳридаги “Тошкент-Ленд” болалар истироҳат боғида хайрия тадбирини ўтказди. Байрам тадбирида Тошкент ва Сирдарё жами 1000 нафардан ортиқ “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ва Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари тизимида ўз хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун барча кўнгилочар атракционлар бепул ташкил этилди. Ҳомийлар томонидан бепул музқаймоқлар ва салқин ичимликлар берилди.

“Sog`lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди бу йўлда фаолият юритаётган ҳамда ўз фаолиятига кўмакдош бўлаётган барча-барчага беқиёс миннатдорчилигини изҳор этади.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари