Корея Республикасининг Ин Ха Университети госпитали делагациясининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши

“Sog`lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом авлод” ҳаракатини ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказди.

“Sog`lom avlod uchun” фонди хорижий ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда, Ҳукуматимиз қарорлари ҳамда Давлат дастурлари ижросини таъминлаш учун бемор ва ногирон болаларни соғломлаштириш йўлида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. 2016 йил давомида Фонд оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишда Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти, Корея Республикасининг “Save the Children” халқаро фонди, Корея халқаро соғлиқни сақлаш KOFIH фонди, Ин Ха ва Пундан Ча Университетлари госпиталларида туғма юрак нуқсони, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан оғриган Ўзбекистонлик бемор болаларни бепул соғломлаштирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2014 йил 1 августдаги Қ-2221-сонли қабул қилинган “Ўзбекистонда аҳоли репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш Давлат дастури тўғсида”ги Қарори ижросини таъминлаш, болаларни республика клиникаларида ва тиббиёт марказларида ҳамда чет элда соғломлаштириш, шу жумладан: туғма юрак нуқсонлари билан туғилган болаларни соғломлаштириш ва тезкор даволаш борасидаги ишларда “Sog`lom avlod uchun” фонди ҳам қатор ишларни амалга оширди.

Бу соҳада Фонд Корея Республикаси билан бир қатор соғломлаштириш дастурларини амалга ошириб келмоқда. Ушбу хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 июнда тасдиқланган 10/1-804-сонли ташриф Дастури асосида жорий йилнинг 18-25 июн кунлари Корея Республикасининг Ин Ха Университети госпитали малакали шифокорлари томонидан Республикамизнинг бир неча ҳудудларида жумладан, 19 июн куни  “Sog`lom avlod uchun” фонди Тиббий-ижтимоий маркази, 20 июн куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Суранкент қишлоғи “Ариранг” қариялар уйида ва 22-24 июн кунлари  Навоий шаҳри “Ханжин групп” комплекси биносида аҳоли умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, 2016 йилнинг сентябр ойида ҳам Корея Республикасининг Ин Ха Университети госпитали малакали шифокорлари юртимизга ташриф буюриб, жами 792 нафар аҳолини, асосан аёллар ва болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишган. Ин Ха Университети госпитали ва “Sog`lom avlod uchun” фонди ўртасидаги ўзаро алоқалар 2011 йилда йўлга қўйилган.

“Sog`lom avlod uchun” фонди ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга, оммавий ахборот воситалари орқали ёритишда кўмаклашган журналист ва муҳбирларга ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари