Болалар саломатлиги йўлида (Туркия Республикасининг малакали шифокорлари делегациясининг юртимизга ташрифи)

“Соғлом авлод учун” фонди жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом авлод” ҳаракатини ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказмоқда.

Сизга маълумки, “Соғлом авлод учун” фонди хорижий ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда, Ҳукуматимиз қарорлари ҳамда Давлат дастурлари ижросини таъминлаш учун бемор ва ногирон болаларни соғломлаштириш йўлида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. 2016 йил давомида Фонд оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишда Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти, Корея Республикасининг “Save the Children” халқаро фонди, Корея халқаро соғлиқни сақлаш KOFIH фонди, “Vision Care Servise” ва “Siloam Center for the Blind” хайрия ташкилотлари, Ewha Womans University, Severance University, Ин Ха ва Пундан Ча Университетлари госпиталларида туғма юрак нуқсони, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан оғриган Ўзбекистонлик бемор болаларни бепул соғломлаштирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 декабрдаги “2018-2022 йиллар даврида болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат Дастури тўғрисида”
ПҚ-3440-сонли Қарори ижросини таъминлаш, болаларни республика клиникаларида ва тиббиёт марказларида ҳамда чет элда соғломлаштириш, шу жумладан: ногирон болаларни хорижий клиникаларида тезкор даволаш; кам таъминланган оилалардаги юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган ва оёқларнинг туғма нуқсонлари (маймоқлик) ва бўйин қийшайиши билан боғлиқ туғма ортопедик касалликларга чалинган болаларни тезкор даволаш, куйишнинг асоратлари бўлган болаларни пластик операциялар қилиш борасидаги ишларда “Соғлом авлод учун” фондининг алоҳида ўрни бор. Фонд оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилалардаги бемор болаларни ижтимоий ва тиббий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида муҳим ишларни амалга ошириб келмоқда. Шу мақсадда, Фонд томонидан бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида даволаш учун махсус дастур ишлаб чиқилган.

Бу соҳада Фонд Туркия Республикаси билан бир қатор соғломлаштириш дастурларини амалга ошириб келмоқда. Ушбу хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 4 апрель 2018 йилда тасдиқланган 10/1-804-сонли ташриф Дастури асосида 2018 йилнинг 5-15 апрель кунлари Туркия Республикасининг малакали шифокорлари (21 нафар профессор пластик жарроҳлар, анестезиологлар ва бошқа мутахассислар) томонидан Республикамиз ҳудудида: (7-13 апрель кунлари соат 09:00-19:00 гача Сурхондарё вилояти болалар кўптармоқли тиббиёт маркази (Термиз шаҳри, Джурабоева кўчаси 2-уй) Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан келган юз соҳасидаги туғма ва куйишдан кейинги асоратлар бўлган болаларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишиб, оғир деб топилган бемор болалар жарроҳлик йўли билан соғломлаштирилади. Туркия Республикасидан келган ушбу делегация аъзолари ўзлари билан олиб келган дори-дармон ва санитария-гигиена воситалари ёрдамида қўйилган ташхислар асосида беморларни даволайдилар.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, 2017 йилнинг 30 сентябрь – 6 октябрь кунлари Туркия Республикасининг малакали шифокорлари юртимизга ташриф буюриб, жами 690 нафар юқорида кўрсатилган ташхисли бемор болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишган. Шулардан оғир деб топилган 140 нафар бемор болаларни жарроҳлик йўли билан соғломлаштирилган эди.

 “Соғлом авлод учун” фонди ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга, оммавий ахборот воситалари орқали ёритишда кўмаклашган журналист ва муҳбирларга ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари