Соғломлаштириш дастури амалда

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом авлод” ҳаракатини ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказмоқда.

Маълумки, Фонд бир қатор халқаро ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳукуматимиз қарорлари ҳамда Давлат дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида бемор ва ногирон болаларни соғломлаштиришда қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Мазкур йўналишда Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти, Корея Республикасининг Пундан Ча университети госпитали, Ин Ха университети госпиталларида туғма юрак нуқсони, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан оғриган Ўзбекистонлик бемор болаларни бепул соғломлаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги ПҚ-2221-сонли “Ўзбекистонда аҳоли репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш Давлат дастури тўғсида”ги Қарори ва “Соглом она ва бола йили” Давлат Дастурини ижроси таъминлаш мақсадида болаларни республика клиникаларида ва тиббиёт марказларида ҳамда чет элда соғломлаштириш, шу жумладан: туғма юрак нуқсонлари билан туғилган ва сурункали остеомиелит билан касалланган болаларни соғломлаштириш ва тезкор даволаш борасидаги ишларда “Соғлом авлод учун” фондининг алоҳида ўрни бор.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди узоқ йиллардан бери Корея Республикасининг бир қатор халқаро ташкилотлари ва Университетлари билан ҳамкорликда кенг кўламда фаолият олиб бормоқда.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг узоқ йиллардан ҳамкорлик қилиб келадиган асосий ва ишончли ҳамкорларидан бири Корея Республикасининг “Junior Chamber International – JCI” халқаро ёшлар ташкилоти вакиллари ва Ча университети қошидаги Пундан Ча хамда “Седжонг” Госпиталлар ҳисобланади.

Фонднинг “Junior Chamber International – JCI” халқаро ёшлар ташкилоти билан 2010-2017 йиллардаги ҳамкорлиги давомида Ча Университети қошидаги Пундан Ча ва Седжонг Госпиталларида хайрия йўли билан жами 40 нафар Ўзбекистонлик болалар жаррохлик амалиёти ўтказилиши билан соғломлаштирилди.

Ушбу хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, 2018 йил 28 апрелдаги қўшимча ҳамкорлик битимига асосан хорижий шифокорлар Ўзбекистон Республикаси аҳолиси учун тиббий ёрдамларни ташкил этади. “Junior Chamber International – JCI” халқаро ёшлар ташкилоти ва “Седжонг” Госпиталидан мутахассис ва врачлар жорий йилнинг 27-30 апрельт кунлари юртимизда бўлишиб, туғма юрак нуқсони ташхисли бемор болаларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишади, шу билан бирга делегация вакиллари тасдиқланган режага кўра Ўзбекистондаги Корея маданият марказлари Ассоциациясига, Сежонг номидаги корейс тили мактабига, “Ариранг” пансионатига, Ким Пен Хва номидаги музейга, Тошкент шаҳридаги Корея таълим марказига, Ўзбекистондаги Корея Республикаси элчихонасига ташриф буюришади.

2018 йил 28 апрел куни Тошкент педиатрия тиббиёт институти Клиникасида Корея Республикасининг “Junior Chamber International – JCI” ва “Седжонг” Госпитали малакали шифокорлари ташриф буюришиб, 30 тадан ортик туғма юрак нуқсони ташхисли бемор болаларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишади.

Ушбу тиббий кўрик натижаларига кўра оғир деб топилган бемор болалар Корея Республикаси нуфузли клиникаларида соғломлаштирилади.

“Соғлом авлод учун” фонди ана шундай хайрли ишларни ташкил этишида яқиндан ёрдам бераётган барча ҳомий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакдаги ҳамкорликка чорлайди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари