14 ноябрь «Халқаро диабетга қарши кураш куни» тадбирлари давом этмоқда

Фонд ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан 2018 йилнинг ноябрь ойи давомида 14 ноябрь «Халқаро диабетга қарши кураш куни» муносабати билан «Биргаликда кучлимиз – ҳамжиҳатликда курашайлик» шиори доирасида қуйидаги маданий-маърифий ва кўнгилочар тадбирлари ўтказилди ҳамда “Диабетга ўрин йуқ”, “Диабетга қарши бирга курашайлик” мавзуларида давра суҳбатлари, тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилган ҳолда тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари ва соҳа мутахассислари ҳамкорлигида аҳолини кенг жалб қилган ҳолда тиббий кўриклар ўтказилди.

Шунингдек, жорий йилнинг ноябрь ойи давомида Фонднинг Марказий Аппарати томонидан  қуйидаги тадбирлар ташкил этилди:

2018 йил 31 июлда  "Ameri cares" (АҚШ) халқаро хайрия ташкилоти томонидан 5465 дона инсулин шприцлари (шприц 1 мл инсулиновые с иглой различные) мурувват ёрдами тариқасида келтирилди. Ушбу инсулин шприцлари Тошкент шаҳар Эндокринология диспансери (1465 дона), Самарқанд вилояти Эндокринология диспансери (1500 дона) ҳамда Сурхондарё вилояти Эндокринология диспансери (1000 дона) хатлари асосида тақсимот қилинди ва топширилди.

“Соғлом авлод учун” Фонди ноябр ойида Мурувват йўналишидаги тадбирларнинг амалга ошириш, ўз Низоми ҳамда Давлат Дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида  “Медилайф –Фарма” МЧЖ ҳамда Эндокринология ва Диабет Ассоциацияси билан ҳамкорликда “Қандли диабет билан касалланган ҳар бир бола учун – Глюкометр” дастури амалга оширилди.

Фонд томонидан  «Халқаро диабетга қарши кураш куни» муносабати билан “Медилайф –Фарма” МЧЖ билан ҳамкорликда хайрия тадбирлари ўтказилди.  “Медилайф –Фарма” МЧЖ томонидан Фондга 89,4 млн. сўмлик  548 дона глюкометрлар хайрия тарзида ажратилди ва фонд томонидан 87,6 млн. сўмлик ушбу глюкометрларга 1096 дона Тест-полоска iXell №50. сотиб олинди.

Номланиши.

Миқдори.

Нархи.

1

Тест-полоска iXell №50.

1096 дона.

87 680 000 сум.

2

Глюкометр.

(Медилайф –Фарм томонидан гуманитар ёрдам асосида берилди).

548 дона.

89 378 800 сум.

Жами:

 

177 058 800 сум.

 

Ушбу мурувват ёрдами Сурхондарё (139 дона), Бухоро (205 дона) ва Қашқадарё (204 дона) вилоятларида яшовчи  жами 548 нафар қандли диабет билан даволанаётган кам-таъминланган аҳоли фарзандларига Фонднинг ҳудудий филилаллари орқали топшрилди.

Регион.

Глюкометр.

Тест-полоска iXell №50.

Нархи.

1

Сурхондарё вилояти.

139 дона.

278 дона.

44 910 900 сум.

2

Бухоро вилояти.

205 дона.

410 дона.

66 235 500 сум.

3

Кашкадарё вилояти

204 дона.

408 дона.

65 912 400 сум

Жами:

548 дона.

1096 дона.

177 058 800 сум.

Хайрия акцияси ташкилотчилари ва шифокорлар томонидан тадбирларда иштирок этган кам-таъминланган оилалардаги бемор болаларга глюкометрлар ва тест-синамалари беғараз тарқатилиб ҳамда уларни ишлатиш юзасидан амалий машғулот ва тавсиялар берилди.

Филиаллар томонидан 14 ноябрь «Халқаро диабетга қарши кураш куни» муносабати билан ўтказилган тадбирларни вилоят ОАВ орқали ёритиб борилди ва хар бир худудий филиллар ходимлари томонидан Республикамизда нашр қилинаётган газета ва журналларда шу кунга боғишланган мақолалари чоп этилди.

“Соғлом авлод учун” хақаро хайрия Фонди ушбу хайрия ишларини амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари