2019 йил ноябрь-декабрь ойларида “Соғлом авлод учун” фонди ва унинг худудий филиаллари томонидан 3 декабрь “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан ўтказилган тадбирлар бўйича МАЪЛУМОТ

Фонднинг Марказий Аппарати томонидан “3-декабр “Халқаро ногиронлан куни” муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож ва имконияти чекланган шахслар учун жойларда хайрия тадбирлари ўтказиб келмоқда.

Ҳаракатлар стратегиясини таъминлаш мақсадида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва имконияти чекланган шахсларнинг ёрдамчи ва реаблитация техника воситалари билан таъминланганлигини ошириш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Мазкур хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, 2019 йилнинг 4 декабрь куни Тошкент Фотолар уйида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи имконияти чекланган фуқаролар учун  хайрия тадбири ўтказилди. Тадбир доирасида имконияти чекланган фуқаролар учун махсус ногиронлик аравачалари ва унинг эҳтиёт қисмлари, озиқ – овқат пакетлари топширилди. Тақдим этилган ногиронлик аравачалари АҚШнинг “AmeriCares” халқаро ташкилоти томонидан юборилган.

Ушбу халқаро ташкилот томонидан 2018-2019 йиллар давомида жами 520 дона ногиронлик аравачалари юборилган бўлиб, улар жойлардаги Соғлиқни сақлаш бошқармалари, Хотин-қизлар қўмиталари ва “Маҳалла” фонди бўлимлари орқали тарқатилди.

        Фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси худудий филиали томонидан 2019 йилнинг  ноябр-декабр ойларида Фонд ва туман таянч масканлари, Соғликни сақлаш бошқармаси, Халқ таълими бошқармаси, Нукус шахри “Хотин қизлар Мурувват” уйи, Ўзбекистон Республикаси Карлар жамияти Корақалпоғистон бўлими билан хамкорликда тумани “3-сонли ақли зайф мактаб интернати”да тарбияланувчиларига хомий  ташкилотлар билан биргаликда байрам дастурхонлари ва концерт дастурлари ташкил этилди.

         Фонднинг Навоий вилояти худудий филиали томонидан 2019 йилнинг 29 ноябрь куни хомийлар иштирокида Нурота туманида жойлашган эркаклар мурувват уйидаги беморлардан манзили хабар олиниб совғалар берилди. Шунингдек хомийлар томонидан тиббиёт ходимларига совғалар топширилди.

Фонднинг Жиззах вилояти худудий филиали томонидан 2019 йилнинг 2декабрь куни Зомин туман хокимлиги томонидан “Мехр ва мурувват-олий мақсадимиз” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда 100 нафар имконияти чекланган фуқаролар Зомин туман хокимлиги вакиллари, жамоат ташкилотлари "Соғлом авлод учун"хайрия фонди Зомин туман таянч пункти ходимлари хомийлар томонидан жалб қилинган совғаларни тарқатдилар.

         Фонднинг Сирдарё вилояти худудий филиали томонидан 2019 йилнинг 1 декабр куни Гулистон шаҳар хокимлиги, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят Экология бошқармаси вилоят ногирон болалар ва отахонлар уюшмаси шаҳар бўлими, вилоят Божхона бошқармаси, вилоят Ногиронлар жамияти, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Оммавий аҳборот воситалари билан хамкорликда Гулистон шаҳар Нуронийлар масканида “3 – декабр Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан имконияти чекланган шахсларга мурувват юклари топширилди.

3 декабр куни “Мехр-мурувват ойи” муносабати билан Гулистон шахар “Фаровон” тўйхонасида вилоят хокимлиги, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят Ногиронлар жамияти, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди хамда хомийлар хамкорлигида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда  жами 400 нафар имконияти чекланган инсонлар қатнашишди.

         Фонднинг Наманган вилояти худудий филиали томонидан 2019 йил 26 ноябр Наманган шахри “Боғи Эрам” тантаналар мажмуасида “3 – декабр Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан байрам санасига бағишлаб вилоятдаги ногиронлар, якка ёлғизлар, ногирон болалар ва кам таъминланган кекса фахрий  отахон-онахонларга тантанали хайрия концерти ва маданий-маърифий  тадбирларни хамкор ташкилотлар билан  ўтказилиб, филиал томонидан уларга эсдалик совғалари берилиб, мурувват ёрдамлари топширилди.

       Фонднинг Хоразм вилояти худудий филиали томонидан 2019 йил 3 декабрь куни “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан 2019 йил 20 ноябр куни “Баркамол авлод” болалар марказида уй шароитида якка тартибда таълим олаётган иқтидорли ногирон  болалар ўртасида тасвирий санъат йўналишида “Мафтункор ранглар” дунёси бадиий-ижодий кўрик-танлови ўтказилди. 25 ноябр куни “Хива болалар шахарчаси”да болаларга багишлаб байрам тадбири ўтказилиб, уларга фонд томонидан оёқ – кийимлар ва гигиена воситалари совға қилинди.

2019 йил 30 ноябр куни “Ёшлар” марказида хомийлар билан хамкорликда хамма туманлардан келган ногирон болалар учун катта байрам тадбири ташкил этилди ва улар учун фонд томонидан оёқ – кийимлар ва хомийлар томонидан мурувват ёрдамлар кўрсатилди.

2019 йил 2-деабр куни Вилоят “Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш” марказида беморлар учун байрам тадбири ўтказилди ва тадбирда уларга фонд томонидан мурувват дорилари тарқатилди.

2019 йил 3 декабр куни хомий ташкилотлар билан хамкорликда Урганч шахридаги 32-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактаб интернатида болалар учун байрамга бағишланган катта концерт дастури ўтказилди ва уларга фонд ва хомийлар томонидан совғалар берилди.

Фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси худудий филиали томонидан Нукус шахри, Шуманай, Канликўл, Амударё, Хужайли,  туманларида соғлиги ёмон, ётиб қолган ногиронларга алохида эътибор қаратилиб, уларнинг уйларига бориб, ҳар бирининг холидан манзилли хабар олинди.

Фонднинг Хоразм вилояти худудий филиали томонидан Урганч тумани Юқори Дўрмон қишлогида яшовчи ногирон Сафарбоева Назира, Урганч шахар махаллаларида яшовчи Якубова Шакаржон, 2 гуруҳ ногирони Бахтиярова Руза, Жуманиёзова Дилфуза, Юсупбоева Гулнозалар холидан манзилли хабар олиниб, улрага дори дармон воситалари етказилди хамда Шовот туманида истиқомат қилувчи 1 гуруҳ ногирони Каримов Кенжага ногиронлик аравачаси берилди.

Фонднинг Наманган вилояти худудий филиали томонидан 2019 йил 2 декабр куни Наманган шахри  49-сонли махсус  мактаб интернатида интернатда  тарбияланаётган  болалар  учун  “Мехримиз сизга азизлар” байрам тадбирлари хамкор ташкилотлар билан  ташкил  этилиб, тиббий ижтимоий патронаж мутахассислари  томонидан  тиббий кўриклар ўтказилиб, тиббий тавсиялар берилди ҳамда  филиал томонидан мурувват ёрдамлари кўрсатилди.

          Фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси худудий филиали томонидан Нукус тумани Арбаши, Кердер, Тахиркўл, Кутанкўл ОВУЛ ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ ларда, Хужайли тумани Водник овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ногиронларни кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси мутахассислари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди ва зарур дори дармонлар етказилиб берилди.

         Фонднинг Наманган вилояти худудий филиали томонидан 2019 йилнинг 29 ноябр – 3 декабр кунлари Наманган шаҳар ва туманлар маҳалла фуқаролар йиғинларида вилоятдаги шахар ва туманларда яшаётган соғлиғи ёмон,  ётиб қолган  ногиронларга  аълохида  эътибор қаратилиб, уларни уйларига  бориб, манзилли  хабар  олинди ва мурувват ёрдамлари тоширилди.

        Фонднинг Хоразм вилояти худудий филиали томонидан “Амбуланс тиббий ижтимоий патранаж” бригадаси шифокорлари томонидан Хонка тумани “Знахос”, “Мустакиллик”, “Нурафшон”, “Дурвадик”, “Ёш куч”,”Пахтакор” махаллаларида яшовчи ногиронлар тиббий кўрикдан ўтказилди ва уларга дори-дармонлар етказилди.

Фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси худудий филиали томонидан Шуманай тумани,1,7,16, 33 сонли мактабларда, Тахтакўпир тумани ёш ўсмирлар спорт мактабида, Канликўл тумани ёш ўсмирлар спорт мактабида байрамга бағишлаб ногирон болалар ўртасида спортнинг  шахмат- шашка турлари бўйича спорт декадаси ўтказилди.

Фонднинг Жиззах вилояти худудий филиали томонидан 2019 йилнинг 3 декабр куни ижтимоий химояга мухтож ва имконияти чекланган шахслар учун манзилли ва хайрия тадбирлари утказилди.Жумладан, Жиззах Давлат Педагогика институти “Маданият саройи” фойесида имконияти чекланган болалар томонидан чизилган расмлар кургазмаси ташкил этилди. Тадбирда вилоят ва Ш.Рашидов туман хокимлиги, хуқуқ тарғибот органлари, “Соглом авлод учун” хайрия фонди вилоят филиали ва Ш.Рашидов тумани таянч пункти ходимлари иштирок этдилар.Тадбирда хомийлар томонидан совғалар улашилди.

Фонднинг Навоий вилояти худудий филиали томонидан 3 декабр куни вилоят ногиронлар жамияти, вилоят спорт бошқармаси ёшлар иттифоқи ҳамда вилоят адлия бошқармаси билан хамкорликда имконияти чекланган шахслар ўртасида шахмат ва шашка мусобақаси, расмлар кўргазмаси ўтказилди. Иштирокчиларга хомийлар ва фонд томонидан совғалар топширилди.

Фонднинг Наманган вилояти худудий филиали томонидан 2019 йилнинг 3 декабр куни Наманган шахридаги “Мехнатобод”, “Янгизамин” махаллаларида истиқомат қилувчи  ногиронларни  филиалнинг  кўчма тиббий-ижтимоий  ёрдам  бригадаси мутахассислари томонидан тиббий  кўрик ўтказилиб, уларга зарур  дори-дармонлар билан мурувват ёрдамлари топширилди.

Фонднинг Хоразм вилояти худудий филиали томонидан “Амбуланс тиббий ижтимоий патранаж” бригадаси шифокорлари томонидан Хонка туманидаги 7та махаллаларида ФХДЁ ходимлари билан хамкорликда ота-оналар ўртасида соғлом оилани шаклллантириш, ирсият билан боғлиқ ногирон болалар туғилишини олдини олиш мақсадида давра сухбатлари ташкил этилиб, маърузалар ўкиб эшитирилди. Тадбирда жами 1225 нафар ахоли иштирок этди.

Фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси худудий филиали томонидан Нукус тумани Арбаши, Кердер, Тахиркўл, Кутанкўл овул фуқаролар йиғиниларида, Хужайли тумани Водник овул фуқаролар йиғиниларида ота-оналар ўртасида Соғлиқни   сақлаш ва ФХДЁ ходимлари билан ҳамкорликда соғлом оилани шакллантириш, ирсият билан боғлиқ ва туғма касалликларга чалинган ногирон болалар туғилишининг олдини олишга қаратилган давра суҳбатларини  ташкил этилди. Нукус шахри “Айдаулет”, “Тумарис” ресторанларида, Канликўл  тумани “Асал Лаззат, Кегейли тумани “Навруз”,  Амударё тумани “Бек”, Элликқалъа тумани “Мафтуна”, Хўжайли тумани “Дўстлик”, Тахтакупир тумани “Саёра”, Чимбой тумани “Азиза” ресторанларида ногиронлиги бўлган шахслар ва болаликдан ногиронларга хайрия концерт дастурлари ташкил этилди.

Фонднинг Навоий вилояти худудий филиали томонидан 2019 йил 29 ноябр куни ногиронлар реабилитация марказида 3 декабр куни “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан маданий тадбир ташкил этилди.Тадбирда вилоят маданият бошқармаси томонидан концерт дастури ўтказилиб, ногирон болаларга фонд томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди. 30 ноябр куни вилоят ОИТС марказида тажбир ўтказилиб, 27 нафар ОИВ инфекцияси билан хасталанган болаларга бадиий адабиёт  китоблари ва кийим – кечаклардан иборат совғалар топширилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва унинг худудий филлиалари томонидан “3 – декабр Халқаро ногиронлар куни”байрамига бағишланиб ўтказилган барча тадбирлар “Менинг юртим”, “Севимли”, “Тошкент”, “Ўзбекистон 24”, вилоят телеканалларида, “Ўзбекистон овози, “Халқ сўзи”, “Соғлом авлод учун”, “Ўзбекистон аҳборот агентлиги” “Наманган садоси” “Аёл ва жамият”, “Хоразм хакикати” ва “Хоразм тиббиёти” газетала ва журналарида, Фонд ижтимоий тармоғлари ва сайти орқали кенг ва батафсил ёритилди.

 

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари