1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди ва ҳудудий филиаллари томонидан амалга оширилган ишлар

Фонднинг Мараказий Аппарати ва ҳудудий филлалари томонидан 7 октябрь куни “Устоз ва муррабийлар куни” ва Хитой Халқ Республикасининг ташкил топкани 70 йиллиги муносабати билан Тошкент фотосуратлар уйида республика “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ўртасида “Хитой менинг тассавуримда” шиори остида “Камалак жилоси” Республика расмлар кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Кўрик танловнинг биринчи босқичи Хитой Халқ Республикасида ўтказилди. 70 та танлаб олинган расмлар Хитой Халқ Республикасига юборилди ва Хитой Халқ Республикаси томонидан “Соғлом авлод орқали” қимматбахо совғалар топширилди. Икиинчи якуний босқич Тошкент фотосуратлар уйида бўлиб ўтди ва Хитой Халқ Республиксидан юборилган 230 нафар расм эгаларига маҳсус сертификатлар юборилди. Таълим муассасалари ўқитувчилари ва фахрий устозлар ўртасида “Бердингиз бизга таълим-рахмат сизга муаллим”, “Жонажон Устозим!”, “Менинг биринчи ўқитувчим” мавзуларида учрашув ва маданий тадбирлар ташкил этилиб, жами  5000 нафар  иштирокчи қатнашишти.

Фонднинг Мараказий Аппарати ва ҳудудий филлалари томонидан “Меҳр қолур, муҳаббат қолур” шиори остида Фахрий, ногиронлиги бўлган фахрий ўқитувчилар, халқ таьлими аьлочилари холидан байрам муносабати билан манзилли хабар олиниб, эсдалик совғалар тақдим этилди. Туманларнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи кўп йиллардан буён таълим соҳасида меҳнат қилиб, ҳозирда нафақадаги фахрий устоз ва мураббийлар ҳолидан манзилли хабар олиниб, уларга байрам совғалари берилди. Байрам муносабати билан жами 250 нафар устоз ва муррабийлар холидан манзилли ҳабар олинди.

Фонднинг Мараказий Аппарати ва ҳудудий филлалари томонидан “Мехрибонлик уйи” тарбияланувчилари учун тиббий кўрик хамда маданий-маьрифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда вилоят Қўғирчоқ театри труппаси томонидан сахналаштирилган қўғирчоқ театри томошалари намойиш этилди. Маданият бўлими билан ҳамкорликда  саньат соҳасида юксак натижаларга эришган ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Халқ таълими вазирлиги, Маҳалла хайрия жамоат фонди вилоят бўлими билан ҳамкорликда ёшларни жалб этган ҳолда Фондининг худдий филиаллари томонидан “Маърифат”, “Авесто”, “Навбахор” махалларида спортнинг футбол, воллейбол, баскетбол турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди, хамда ғолиб болаларга хомийлар томонидан совғалар берилди. Ёшлар ўртасида “Чемпионлик сирлари” мавзуларида учрашувлар ўтказилди ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи ва спорт билан оммавий шуғулланишнинг тарғиб қилиш мақсадида устоз ва мураббийлар байрамига бағишлаб стол тенниси бўйича жахон чемпиони С.Қодирова иштирокида шахардаги  “Баркамол авлод спорт мажмуасида” ўсмир болалар  ўртасида стол тенниси мусобақаси ҳамда  “Чемпионлик сирлари” мавзусида учрашувида болалар ўртасида спорт мусобақаси  ташкил этилиб, “Жахонни лол  қилай  десангиз…” шиори остида тадбирлар ўтказилди.  Мусобақада ғолиб бўлган болаларга эсдалик совғалари топширилди.

Фонднинг Мараказий Аппарати ва ҳудудий филлалари томонидан ўтказилган барча тадбирлар Шаҳар ва вилоят телерадиокомпаниялари, газета ва журналларида, радиоэфирлари  орқали кенг ёритилди. “O`zbekiston 24”, “Sevimli TV”, “MY5”, “UzReport”, “Маданият ва Маърифат” телеканаллари,  “Соглом авлод учун”, “Ўзбекситон овози”, “Халк сузи” газеталари учун интервьюлар ташкил этилди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари