Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг
22 февраль 1996 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида
тиббий-ижтимоий патронаж тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги
№71-сон қарорининг бажарилиши
”Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Сирдарё вилоят филиали томонидан 2021 йилнинг 10-15 апрель кунлари Сирдарё туманида жойлашган “Фаровон” ва “Фуркат” махалларда, Гулистон туманида жойлашган “Юлдуз”, “Бахмал”, “Тажрибакор”, “Х.Олимжон” ва “Околтин” махаллаларида истикомат киладиган кам таъминланган ва ижтимоий химояга мухтож аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Жами тиббий кўрикдан ўтганлар сони- 261 нафар. Жами 38 нафар мухтож оилаларга дори-дармонлар, гигиеник воситалар ва кўзойнаклар етказилди.
Тошкент шахар тиббий ижтимоий марказ томонидан 12-15 апрель кунлари Яшнобод туманининг "Тонг", "Тузель", "Мохинур", "Гузал" махаллаларида ижтимоий химояга мухтож аҳоли жами-199 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан 72 нафар ахолига дори-дармонлардан иборат хайрия ердами кўрсатилди.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Сурхандарё вилоят ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан хамкорликда 2021 йилнинг 12-15 апрел кунлари Ангор туманининг “Улугбек”, “Гулзор”, “Янгиобод”, “Тўлқин”, “Хўжамкон”, “Қорасув”, “Таллимарон” махалларида яшовчи кам таьминланган оилаларнинг жами 372 нафар ахолиси тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик вақтида сурункали касаллиги аниқланган аҳолига “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан махалла фукароларининг 184 нафарига мурувват дори-дармонлари тарқатилди.
Самарканд вилояти "Соғлом авлод учун "халкаро хайрия фонди ходимлари 2021 йилнинг 12-15 апрель кунлари Нуробод туман 13- урта таълим мактаби, Нуробод туманининг “Нурбулок”, “Зиё”, “Пулатчи”, “Кечкелди”, “Омонбой”, “Полвонтепа”, “Уртабуз”, “Мехр“махаллаларида кам таъминланган ва ногирони бор оилаларнинг жами 395 нафар ахолиси чукурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
“Соғлом авлод учун” халкаро хайрия фонди Жиззах вилояти филиали томонидан 2021 йил 12-15 апрел кунлари Зарбдор туманининг “Тошкесган”, “Тараккиёт”, “Ёшлик” махалларидаги ижтимоий химояга мухтож 297 нафар аҳоли хамда Ш. Рашидов тумани даги 28- сонли умумтаълим урта мактабининг 81 нафар укувчиси тиббий курикдан утказилди хамда 283 нафар ижтимоий химояга мухтож аҳолига хомиладор аелларга комплекс витаминлар, сан гигиена воситалари, дори-дармонлар, кўзойнаклар таркатилди.
Бухоро вилоят "Соғлом авлод учун" халкаро хайрия фонди ходимлари 2021 йилнинг 12-15 апрель кунлари Бухоро туманининг “Арабхона”, “Амиробод”, “Шергирон”, “Хонабод” махалласига карашли 274-нафар аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилиб, 59-нафар оилага дори дармон ва сан гигиена воситалари хайрия килинди.
Андижон вилояти “Соғлом авлод учун” хайрия фонди тиббий ижтимоий бригада ходимлари томонидан 12-15 апрель кунлари Улуғнор туманининг “Теракзор” ва “Фазогир”, Бўстон тумани “Гулшан” ва “Боғи эрам” махалларида кам даромадли оилаларнинг жами: 427 нафар ахолиси тиббий кўрикдан ўтказилиб, 200 та оилага дори-дармонлар хайрия қилинди.
2021 йилнинг 12-16 апрел кунлари "Соғлом авлод учун" халкаро хайрия фонди Хоразм вилояти филиали шифокор мутахассислари Хива туманининг 10 махалласи: “Тукмангит”, “Огахий”, “Монок”, “Чигатой”, “Олтинкалъа”,”Каткалъа”, “Янгитурмуш”, “Ботирлар”, “Тупроккалъа”, “Янгийул” махаллаларининг жами 384 нафар ахолиси тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан 124 нафарига дори-дармонлари берилди. “Коронавирус иммунитетимиздан кучли эмас”, “Соғлом турмуш тарзи”, “Кариндошга куда булманг” мавзуларида таргибот ишлари олиб борилди.
2021-йили 12-15-апрел кунлари Қорақалпоғистон Республикаси "Соғлом авлод учун" фонди Канликул тумани шифокорлари билан хамкорликда:” Алтынкул”, “Бахар”, “Жайхун”, “Наурыз”, “Утепбергенов”, “Дустлик”, “Жипек” овулларида истикомат килувчи 333 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, курик натижасида жами 314 фукораларга дори-дормонлар ва кўзойнаклар хамда усмир ёшдаги болаларга шамоллашга карши бепул мурруват ёрдами сифатида дорилар таркатилди. Фукораларга коронавирус инфекциясининг олдини олиш ва соглом турмуш тарзи тугрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
"Соғлом авлод учун" халкаро хайрия фонди Навоий вилоят худудий филиали тиббий ижтимоий бригадаси ходимлари томонидан 2021 йилнинг 12-15 апрель кунлари Кизилтепа туманининг 2 та махалласи: “Тожикон”, “Окмачит”да истикомат килувчи 348 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, 108 нафар аҳолига дори-дармон воситалари таркатилди.