«Соғлом авлод учун» халкаро хайрия фонди ва унинг ҳудудий филиаллари фаолияти

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг
22 февраль 1996 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида
тиббий-ижтимоий патронаж тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги
№71-сон қарорининг бажарилиши

 

”Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг Сирдарё вилоят филиали томонидан 2021 йилнинг 26-30 апрель кунлари Гулистон туманида жойлашган “Бешбулок”, “Бирлашган”, “Боёвут”, “Сохил”, “Теракзор”, “Шарк хакикати”, “Фуркат”, “Узбекистон” махаллаларида 301 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди хамда  94 нафар  ахолига дори-дармонлар, гигиеник воситалар ва кўз ойнаклар.

Тошкент шахар тиббий ижтимоий марказ томонидан 26-29 апрел кунлари Яшнобод туманининг "Бойкургон", "Машинасозлар", "Истиклол", "Дустобод" махаллаларининг 225 нафар аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан 65 нафар беморларга дори-дармонлардан иборат хайрия ердами курсатилди.

Навоий вилоят "Соғлом авлод учун" халкаро хайрия фонд тиббий ижтимоий бригадаси ходимлари томонидан 2021 йилнинг 26-30 апрель кунлари Кизилтепа туманининг “Варозун”, “Шейхон”, “Гумбаз”, “Буюк ипак йули”, “Булакрабод” махаллаларида истикомат килувчи 356 нафар аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилиб, 158 нафар аҳолига дори-дармон воситалари таркатилди.

Андижон вилояти “Соғлом авлод учун” хайрия фонди тиббий ижтимоий бригада ходимлари томонидан 26-29 апрель кунлари Андижон шаҳрининг “Уйғуробод” махалласида, Андижон туманининг “Истиқлол”, “Дўнгқишлоқ”, “Мингўрик” махалларида кам даромадли оила аъзоларининг жами: 433 нафар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 200 та оилага дори-дармонлар хайрия қилинди.

Сурхандарё вилояти “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан хамкорликда 2021 йилнинг 26-29 апрель кунлари Ангор туманининг “М.Азизов”, “Кадимий ангор”, “Новшахар”, “Ш.Рашидов” махаллаларида яшовчи жами 256 нафар ахоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик вақтида 241 нафар аҳолига мурувват дори-дармонлари тарқатилди.

2021 йилнинг 26-30 апрел кунлари "Соғлом авлод учун" халкаро хайрия фонди Хоразм вилояти филиали шифокор мутахассислари томонидан Шовот туманининг “Гулшан”, “Кушкупир”, “Кангли”, “Бешчигир”, “Маданият”, “Хунарманд”, “Идаликалъа”, “К.Атаниязов”, “Арбоблар” каби махаллаларининг 392 нафар ахолиси тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан 74 нафарига дори-дармонлар таркатилди.

2021йилнинг 26-29 апрел кунлари Қорақалпоғистон Республикаси "Соғлом авлод учун" фонди Канликул туманининг тиббиёт бирлашмаси шифокорлари билан хамкорликда: Бостан овулининг “Жана тилек”, “!Жас аулад”, “Аидин келешек”, “Жулдизли”, “Хурлиман” кучаларида истикомат килувчи жами 309 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, курик натижасида жами 275 фукораларга дори-дормонлар ва кўзойнаклар хамда усмир ёшдаги болаларга шамоллашга карши бепул мурруват ёрдами сифатида дорилар таркатилди. Фукораларга коронавирус инфекциясининг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзи туғрисида шунингдек, карантин коидаларига катьий амал килиниши хакида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тошкент вилояти "Соғлом авлод учун" хайрия фонди ходимлари 2021 йилнинг 26-29 апрель кунлари Паркент туманининг “Булокбоши”, “Октепа” ва “Бодомтепа” махаллаларининг жами 132 нафар аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди ва 126 нафар аҳолига дори-дармонлар берилди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари