«Соғлом авлод учун» халкаро хайрия фонди ва унинг ҳудудий филиаллари фаолияти.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг
22 февраль 1996 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида
тиббий-ижтимоий патронаж тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги
№71-сон қарорининг бажарилиши

 

2021 йилнинг 3-7 май кунлари "Соғлом авлод учун" хайрия фонди Хоразм вилояти филиали шифокор мутахассислари Янгиарик туманининг “Шеробод”, “Кармиш”, “Шигбоги” махаллалари хамда  Хива туманининг 4 харбий кисми, Богот туманининг 5 харбий кисмларида булиб жами 298 нафари ахоли тиббий курикдан утказилди. Шулардан 113 нафарига дори-дармонлар ва кўзойнаклар таркатилди. "Соғлом турмуш тарзи", "Коронавирус хакида ва унга карши кураш", "Репродуктив саломатлик", "Эрта ва кариндош уруг никохнинг салбий окибатлари" ва "Тугруклар оралик масофасини сакланг" мавзуларида маърузалар укилди.

 

Андижон вилояти “Соғлом авлод учун” хайрия фонди тиббий ижтимоий бригада ходимлари томонидан 3-6 май  кунлари Андижон туманининг “Рохат”, “Отчопар”, “Мустақиллик”, Андижон шаҳар “Садда” махаллаларида кам даромадли оилаларнинг  жами: 373 нафар ахолиси тиббий кўрикдан ўтказилиб, 160 та ахолига дори-дармонлар хайрия қилинди.

Тошкент вилояти "Соғлом авлод учун" хайрия фонди ходимлари 2021 йилнинг 03-06 май кунлари Тошкент туманинг “Айри Ота” ва Урта Чирчик туманининг “Бунедкор” ва “Учок” махаллаларида жами 223 нафар ахоли тиббий кўрикдан ўтказилди ва 213 нафар ахолига дори-дармонлар берилди.

2021-йили 03-06 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси "Соғлом авлод учун" фонди Караузяк туманининг “Темирхан орайы”, “Кандекли”, “Кырык”, “Султамурад”, “Есим”, “Карабуга”, “Карамойын”, “Казаяклы” овулларида истикомат килувчи 321 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб. Курик натижасида жами 262 фукораларга дори-дормонлар, кўз ойнаклар хамда 4-сонли умумтаьлим мактабининг усмир ёшдаги укувчиларга шамоллашга карши бепул мурруват ёрдами сифатида дорилар таркатилди. Фукораларга коронавирус инфекциясининг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзи туғрисида тушунтирилиб, шунингдек карантин коидаларига катьий амал килиниши хакида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тошкент шахар тиббий ижтимоий марказ томонидан 3-6 май кунлари УзР Куролли Кучлар Академияси хизматчи ходимлари ва харбий хизматчиларининг оила аъзоларидан иборат жами 96 нафар ахоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Шу билан бирга харбий хизматчиларнинг оила аьзолари уртасида репродуктив саломатик, замонавий контрацепция воситаларидан тугри фойдаланиш, оив/ оитс бу нима мавзуларида маьрузалар ўтказилди. Ўтказилган тиббий кўриклар ОАВ да кенг еритилди ( ешлар тв, газета ватанпарвар, кадрият, радио махалла).

Самарканд вилояти "Соғлом авлод учун" халкаро хайрия фонди ходимлари  2021 йилнинг 1- 6 май кунлари Кушробод туманининг “Урганжи”, “Юкори Урганжи”, “Урта” кишлок махаллаларида кам таъминланган ва ногирони бор оилаларнинг жами 405 нафар ахолиси тиббий кўрикдан ўтказилди.

”Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Сирдарё вилоят филиали томонидан 03-07 май кунлари Мирзаобод туманида жойлашган “Навруз”, “Тинчлик”, “Богистон”, “Околтин”, “Ойдин”, “Янгихаёт”  махаллаларида истикомат киладиган кам таъминланган ижтимоий химояга мухтож 317 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди Тиббий кўрик давомида 100 нафар мухтож оилаларга дори-дармонлар, гигиеник воситалар ва кўзойнаклар етказилди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари