Пресс релиз 20 мая 2021 год


ПРЕСС-РЕЛИЗ

        Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам бериш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлом авлодни  тарбиялаш борасидаги ишларда нафақат давлат ташкилотлари, балки нодавлат ташкилотларининг ҳам алохида ўрни бор. “Соғлом авлод учун” ҳалқаро хайрия фонди ҳам оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилалардаги бемор болаларни ижтимоий ва тиббий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида муҳим ишларни амалга ошириб келмоқда. Шу мақсадда, Фонд томонидан бемор болаларни чет элдаги нуфузли клиникаларида даволаш махсус дастури ишлаб чиқилган.

Ҳар қандай миллатнинг асосий бойлиги – оналар ва болалар саломатлигидар. Шундай экан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш миллат келажагини муҳофаза қилиш билан баробардир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4189 сонли “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат Дастури тўғрисидаги Қарори эса бошланган хайрли ишларни янада жадаллаштиришга сабаб бўлмоқда.

2002 йилда “Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия фоди,  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Фриеденсдорф Интернейшнл” халқаро ташкилоти билан уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. Германиянинг “Фриеденсдорф Интернейшнл” халқаро ташкилоти 1967 йили ташкил топган бўлиб, дунёдаги 30 дан ортиқ давлатлар билан ўзаро хамкорлик қилади. Ҳамкорлик доирасида ривожланаётган мамлакатлардаги 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация  қилиш билан шуғулланадилар.

Фонд томонидан Германиянинг “Фриеденздорф Интенрнейшнл” халқаро ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида ўтган давр мобайнида 400 га яқин бемор болалар Германия клиникаларига даволанишга юборилди. 2021 йилнинг 17 февраль куни 15 нафар даволанишни давом эттираётган болалардан 10 нафари соғломлаштирилиб юртимизга қайтган эди.  Бугунги кунда 5 нафар ўзбекистонлик бемор  болалар Германия клиникаларида даволанишни давом эттираётган эди.

Жорий йилнинг 20 май куни соат 5.45да И.Каримов номли Тошкент халқаро аэропортидан 15 нафар бемор болалар Германия клиникаларига даволанишга юборилмоқда. Шу куни соат 20.40 да узоқ муддатли даволаниш курсларини ўтаган 3 нафар ўзбекистонлик бемор болалар юртимизга қайтиб келиши режалаштирилган.  Жорий йилнинг 20 май куни соат 5.45да И.Каримов номли Тошкент халқаро аэропортидан 15 нафар бемор болалар Германия клиникаларига даволанишга юборилмоқда. Шу куни соат 20.40 да узоқ муддатли даволаниш курсларини ўтаган 3 нафар ўзбекистонлик бемор болалар юртимизга қайтиб келиши режалаштирилган.  

  “Соғлом авлод учун ” фонди  ана шундай хайрли ишларни ташкил этишида яқиндан ёрдам бераётган барча ҳомий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакдаги ҳамкорликка чорлайди.

 

“Соғлом авлод учун” фонди Оналик ва болаликни муфҳофаза қилиш бўлими

Тел.233 89 49,   

 

 

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари