«Соғлом авлод учун» халкаро хайрия фонди ва унинг ҳудудий филиаллари фаолияти.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг
22 февраль 1996 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида
тиббий-ижтимоий патронаж тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги
№71-сон қарорининг бажарилиши

 

Тошкент вилояти "Соғлом авлод учун" хайрия фонди ходимлари 2021 йилнинг 17-20 май кунлари Урта Чирчик туманининг «Чанг-Тепа», «Намданак», «Саидовул Бахт» махаллаларида жами 252 нафар аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди ва 144 нафар аҳолига дори-дармонлар берилди.

”Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Сирдарё вилоят филиали томонидан 172021 йилдан 17-20 май кунлари Мирзаобод туманида жойлашган “Навбахор”, “Бахористон”, “Тинчлик”, “Нурафшон” махаллаларида истикомат киладиган кам таъминланган 241 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик давомида дори-дармонлар, гигиеник воситалар ва кўз ойнаклар мухтож оилал арга етказилди.

2021-йилнинг 17-20 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси "Соғлом авлод учун" фонди Караузяк туманининг “Бирдем орайы”, “Кос тамгали”, “Кикбай”, “Корымлы”, “Баг”, “Кора мойын”, “Самат”, “Тойберген”, “Бугежили” овулларида истикомат килувчи 327 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик натижасида жами 232 фукораларга дори-дормонлар ва кўзойнаклар хамда 13-сонли умум таьлим мактабининг усмир ёшдаги укувчиларга шамоллашга карши бепул мурруват ёрдами сифатида дорилар таркатилди. Фукораларга коронавирус инфекциясининг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзи туғрисида тушинтирилиб, шунингдек карантин коидаларига катьий амал килиниши хакида тушинтириш ишлари олиб борилди.

Навоий вилоят "Соғлом авлод учун" Халкаро хайрия фонди тиббий ижтимоий бригадаси ходимлари томонидан 2021 йилнинг 17- 20 май кунлари Нурота туманининг “Октепа”, “Авазсой”, “Ажрим” махаллаларида истикомат килувчи 244 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, 109 нафар аҳолига дори-дармон воситалари таркатилди.

Хоразм вилоят 2021 йилнинг 17-21 май кунлари "Соғлом авлод учун" халкаро хайрия фонди шифокор мутахассислари Янгиарик туманининг “Таган”, “Собурзон”, “Севган”, “Киллавит”, “Галтак”, “Каттабог”, “Жамоил” махаллаларида жами 326 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан 86 нафарига дори-дармонлари берилди.

Бухоро вилоят "Соғлом авлод учун" халкаро хайрия фонди ходимлари 2021 йилнинг 10-20 май кунлари Шофиркон туманининг “Талисафед”, “Жу́йнав”, “Талижа”, “Богиафзал”, “Нурафшон”, “Мирзаён” махаллаларидам жами 497-нафар аҳоли тиббий ку́рикдан у́тказилиб, 102-нафар оилага дори-дармон ва сан гигиена воситалари хайрия килинди.

Андижон вилояти “Соғлом авлод учун” хайрия фонди тиббий ижтимоий бригада ходимлари томонидан 17- 21 май .кунлари Хўжаобод туманининг “Янги Фарғона”, “Тош ота”, Балиқчи тумани “Дўстлик”, “Ифтихор” махаллаларида кам даромадли оилаларнинг жами: 366 нафар ахолиси тиббий кўрикдан ўтказилиб, 160 та оилага жумладан кам даромадли хамда 54 нафар ногиронларга дори-дармонлар хайрия қилинди.

Тошкент тиббий марказ томонидан 2021 йилнинг 17-20 май кунлари УзР 55159 – сонли Харбий кисмда харбий хизматчиларининг оила аъзолари жами 127 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди.

Самарканд вилояти "Соглом авлод учун" халкаро хайрия фонди ходимлари 2021 йилнинг 17-20 май кунлари Ургут туманининг “Мангитобод”, “Бахрин” махаллаларида кам таъминланган ва ногирони бор оилаларнинг жами 534 нафар ахолиси чукурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Наманган вилояти "Соглом авлод учун" халкаро хайрия фонди ходимлари 2021 йилнинг17-20 май кунлари  Поп туманидаги “Найманча”, “Яккатут”, “Чодак”, “Санг” махаллаларида ва таьлим муссасаларида 386-нафар ахоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, бепул дори дармон хайрия килинди. Таргибот ишлари олиб борилди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари