Қутлов! МУКОФОТЛАР МУБОРАК!

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондида фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ фидойилар Халқ таълими вазирлигининг юксак мукофотлари билан тақдирланди. 
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда сўзга чиққанлар барчани Тиббиёт ходимлари байрами билан қутлаб, юксак эътирофга сазовор бўлганларни самимий муборакбод этишди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, фонднинг эл фаровонлиги учун олиб бораётган эзгу ишлари ва Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликдаги алоқаларига тўхталишди. Таълим азалдан тараққиёт гарови, келажакда ўз соҳасининг билимдонларини етказиб беришнинг бирдан-бир йўли бўлиб, тизимда амалга оширилаётган салмоқли ишларда фонд фидойиларининг ҳам катта ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлашди.
– Энг улуғ, энг қутлуғ айём – истиқлолга эришганимизга ҳам 30 йил тўлди. Бу даврда Халқ таълими вазирлиги билан доимий алоқаларни йўлга қўйиб, фарзандларимиз соғлиғи йўлида тизимли ишларни амалга оширдик, – дейди “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Бошқаруви раиси, “Халқ таълими ҳомийси” кўкрак нишони соҳибаси Светлана Инъамова. – Шу ўринда барча ватандошларимиз, ҳамкасбларимиз, тиббиёт фидойиларини байрам билан муборакбод этаман. Жонажон Ўзбекистонимиз гуллаб-яшнайверсин, халқимиз соғ-омон, мустақиллигимиз абадий бўлсин! 
Тадбирда мукофотлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.
Ўз мухбиримиз

 

 

 

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари