“Соғлом авлод учун” хукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фондси мустақил жамоат ташкилоти бўлиб, 1993 йил 23 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Фармонига биноан ташкил топган. Унинг мақсади ва вазифалари жисмонан бақувват, маънан етук, рухан тетик фарзандлар тарбиялашни таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, оилаларда соғлом авлоднинг туғилиши ва тарбияланиши учун юксак масъулият психологиясини шакллантиришда кўмаклашишдан иборатдир.
Фонднинг вазифалари:
- Республика аҳолисини генофондини яхшилаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш билан шуғулланувчи жамоат ташкилотларнинг куч-ғайратларини мувофиқлаштириш;
- Республиканинг барча ҳудудида ва айниқса экологик мувозанат бузилган минтақаларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг барқарор асосини яратишга қаратилган комплекс илмий, техник, ишлаб чиқариш, ташвиқот-профилактик ва бошқа хил дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашиш;
- ёш авлод соғлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш асосида йўналтирилган ва ўзбек халқининг интеллектуал, яъни маънавий ва маърифий савиясини тубдан ошириш асосини таъминловчи тадбирларни амалга ошириш;
- туғруқхоналар ва болалар муассасаларининг моддий-техник негизини мустаҳкамлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, бу соҳадаги илғор ютуқларни тиббий ва умумтаълим муассасалари амалий фаолиятига жорий қилиш, уларни замонавий ускуналар билан жихозлашга кўмаклашиш ва Ўзбекистонда тегишли корхоналар яратиш хисобига уларни янги самарали даволаш воситалари билан таъминлаш;
- соғлом турмуш тарзи тўғрисида, баркамол авлодни тарбиялаш ва инсон яшаши учун қулай муҳитни яратиш хақидаги жамоатчилик фикрини шакллантириш;
- аҳолини соғломлаштириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муаммолари билан шуғулланувчи мулкчилик шакли турлича бўлган ташкилотлар, фирмалар моддий асоси ривожланиши ва мустаҳкамланишига кўмаклашиш ва бу борада уларга ташкилий ва хуқуқий ёрдам кўрсатиш;
- туғруққа ёрдамлашувчи ва болалик муҳофазаси билан шуғулланувчи ташкилот ва муассасаларнинг моддий асосини кенгайтириш мақсадида чет эл инвестицияларни жалб қилишга имконият туғдириш;
- чиқарилишини яхшилаш ва ташкил этишга кўмаклашиш; болалар ва оналар учун саноат асосида махсус таомлар ишлаб
- оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муаммоларини ўрганиш, генофондини мустаҳкамлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни, демографик ва сотсиологик тадқиқотларни ривожлантириш ва чуқурлаштиришга кўмаклашиш, шу мақсадда БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий мамлакатларнинг фан, иқтисодиёт, сиёсат соҳасидаги етакчи арбоблари билан ҳамкорлик қилиш.
Хозирги вақтда фонд қуйидаги йўналишларда ўз фаолиятини амалга оширмоқда:
- Аҳолини тиббий маданиятини ошириш;
- Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш;
- Оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилишни методик таъминлаш;
- “Меҳрибонлик” уйлари, махсус болалар муассасалари ва кам таъминланган оилаларга мурувват ёрдамини кўрсатиш;
- Ёш оилаларни патронажга олиш;
- Истеъдодли болаларни қўллаб-қувватлаш;
- Аёллар ва болалар дам олишини ўтказиш учун шарт-шароитлар яратиш;
- Халқаро ҳамкорлик.