ФОНДНИНГ ТИББИЙ ДАСТУРЛАРИ
2016 йил давомида – Оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган давлат аҳамиятига молик ҳаракат дастурлари
Фонд томонидан республика, шаҳар ва туман даволаш-профилактика муассасалари, шу жумладан уларнинг болалар ва туғруққа кўмаклашиш бўлинмалари учун 48,9 минг евро қийматидаги мурувват ёрдамлари ажратилди.
Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасидаги уч томонлама шартнома доирасида 2016 йилнинг февраль ва август ойларида жами 27 нафар бемор болалар Германия клиникаларига даволанишга юборилди ва илгари даволанишга юборилган болалардан жами 29 нафари соғломлаштирилиб қайтиб келишди. Жорий йилнинг 12 ойи давомида 349 нафар болалар жами 49,97 млн. сўм маблағ ҳисобига республикамиз клиникаларида операция қилиб соғломлаштирилди.
Шунингдек, 99,113 минг АҚШ доллари (287,6 млн. сўм) ҳисобига Ҳиндистон Республикасида 26 нафар юрак туғма нуқсони билан оғриган бемор болалар соғломлаштирилди.
12 нафар юрак туғма нуқсони бўлган бемор болалар «Save the children» (Корея Республикаси) ташкилоти кўмаги билан ТошПТИ клиникасида соғломлаштирилди. Бемор болалар учун 20,9 млн. сўмлик оксегенаторлар ажратилди.
4 нафар юрак туғма нуқсони бўлган бемор болалар JCI Корея Республикасининг «Пундан Ча» госпиталида операция қилиниб соғломлаштирилди.
50 нафар юрак туғма нуқсони бўлган бемор болалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ижтимоий буюртмаси кўмаги билан ТошПТИда соғломлаштирилди. Бемор болалар учун 79,39 млн. сўмлик оксегенаторлар ажратилди. Шунингдек, Туркиялик шифокорлар билан хамкорлик доирасида 1-5 октябр кунлари Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидан хайрия асосида 139 нафар лаб-танглай ва куйиш асоратлари билан бемор болалар операция қилиб соғлмлаштирилди.
Жорий йилнинг 1-4 ноябр кунлари 5 нафар юрак туғма нуқсони бўлган бемор болалар «EurAsia Heart» (Швецария) ташкилоти кўмаги билан ТошПТИ клиникасида соғломлаштирилди. 2016 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 612 нафар бемор болалар операция қилиб соғломлаштирилди.
Бугунги кунда Скрининг марказларини фенилкетонурияли болалар учун махсус озуқа (725 612,64 АКШ доллари) билан таъминлаш мақсадида тендер савдолари ўтказилиб, контрактлар имзоланди ва Ўзбекистон Республикаси Ташки иктисодий алокалар, инвестициялар ва савдо вазирлигидан ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилди ва контракт бўйича 725 612.64 АКШ долларига аккредитив тўлови амалга оширилди. Шунингдек, керакли диагностик реагентлар билан таъминлаш мақсадида 1 584 405 АКШ доллари қийматида контракт имзоланди ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иктисодий алокалар, инвестициялар ва савдо вазирликдан экспертизадан ўтган (21.05.2016й. 26600297-сон). Ҳозирги кунда Фонд томонидан контракт бўйича 1 584 405 АКШ долларига тўлиқ аккредитив тўлови амалга оширилди.
Шунингдек, Фонднинг ўз маблағлари хисобига 80,6 минг АҚШ долларига ҳамда Давлат ижтимоий буюртмасига асосан 100,1 минг АҚШ долларига тенг маблағ контракт бўйича тўлиқ аккредитив тўлови амалга оширилди.
Аҳоли орасида туғма нуқсонлари бўлган болалар туғилишининг олдини олиш масалалари бўйича фонд, Ўзбекистон Хотин қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида қуйидаги буклетлар чоп этилди: “Фарзандларим соғ бўлсин десангиз”!, “Гўдак учун бебаҳо неъмат!”, “Фарзанд муборак”, “Қўшимча овқатланиш талаблари”, “Она ва бола скрининги” Давлат Дастурлари”, “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Эрта никоҳнинг салбий оқибатлари ҳақида биласизми?”, “Тиббий генетик маслаҳат” мавзуларида жами 8 турдаги буклетлар ишлаб чиқилди ва фонд томонидан 60 000 дона буклетлар чоп этилди. Умумий сарф-харажатлар 14,3 млн. сўмни ташкил этди.
“Соғлом авлод учун” фонди томонидан институционал ва даволаш-профилактика муассасалари мижозларини витаминлар билан бойитилган сабзовотли шўрвалар билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг июл ойида АҚШнинг “Resource and Policy Exchаnce” халқаро ташкилоти томонидан витаминлар билан бойитилган суюқлаштирилган сабзовотли шўрвалардан иборат умумий қиймати 311 446,93 АҚШ доллари (927,8 млн. сўм) қийматидаги 112,56 тонналик мурувват юки келтирилди. Мурувват юки бугунги кунда Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими вазирликлари билан тасдиқланган тақсимотга кўра 90 та муассасаларга тарқатилди.
“Кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам”
«Она ва бола скрининги»
«Болалар ва фертиль ёшидаги аёлларни соғломлаштириш»
«Болалар тиббиёт муассасалари ва туғруқ муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш»
Республиканинг экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудларига “Саломатлик” поездларини ташкил этиб юбориш
“КЎЧМА ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ БРИГАДАСИ”
Дастур Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.1996 йилдаги 71-сонли Қарорига асосан фаолият олиб боради
Унинг асосий мақсадлари:
Оилаларнинг ижтимоий шароити, ундаги психологик муҳит, оила аъзоларининг соғлиги ва айниқса, туғиш ёшидаги аёллар, болалар ва қарияларнинг соғлигини ўрганиш.
Тиббий, ижтимоий, психологик ёрдам ҳамда ижтимоий-ҳуқуқий муҳофазага муҳтож аёллар ва болаларни ўз вақтида аниқлаш.
Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш.
Мутахассислар
терапевт
педиатр
акушер-гинеколог
тиббий-ижтимоий ходим
лаборант-ҳамшира
санитар-ҳайдовчи
Тиббий жиҳозлар
Ультратовуш ускунаси
электрокардиограф
Эндоскопик ускуна (кольпоскоп)
аудиометр
мини-лаборатория
портатив стерилизатор
ТИП тизимида “Соғлом авлод учун” фонди Тиббий-ижтимоий маркази тасарруфидаги 14 та кўчма бригадалар мавжуд (ҳар бир вилоятда биттадан).
Тиббий-ижтимоий патронаж тизими фаолияти
Республикамизда ТИП тизимининг “Соғлом авлод учун” фонднинг кўчма бригадалари мутахассислари томонидан соғлиқни сақлаш тизими билан узвий ҳамкорликда:
• 2015 йил давомида фонднинг кўчма тиббий ёрдам бригадалари томонидан қорақалплғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 1218 та қишлоқ ва 2174 та маҳаллалардаги жами 113 587 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.
"Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди Германиянинг "Friedensdorf Internetiona"халыаро ташкилотининг грант маблағи доирасида жами 269 нафар болалар жами 101,4 млн, сўм маблағида ҳисобига республикамиз клиникаларида операция қилиниб соғломлаштирилди.
• Республикамизнинг энг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи 411 776 оилаларнинг тиббий-ижтимоий ҳолати ўрганилди;
• Ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларига доимий равишда мурувват ёрдамлари кўрсатиб келинмоқда.
Кореянинг халқаро соғлиқни сақлаш – Доктор Ли Джонг Вук хотира жамғармасининг тиббий ижтимоий-патронаж тизимига қўшган хиссаси
(халқаро дастур)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 мартдаги 69-сонли қарори“Соғлом авлод учун” фонди ва Жанубий Кореянинг “KОFIH Соғлиқни сақлаш халқаро жамғармаси” билан ҳамкорликда Республикамиз тиббий-ижтимоий патронаж тизимида янги ҳудудлараро кўчма бригада фаолият олиб бормоқда.
ЎЗБЕКИСТОНДА АЁЛЛАР РЕПРОДУКТИВ САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШДА «СОҒЛОМ АВЛОД УЧУН» ФОНДИНИНГ ЎРНИ
Дастурнинг мақсади – туғма ва наслдан-наслга ўтувчи касалликларни эрта аниқлаш натижасида ногирон болаларнинг туғилишини олдини олиш.
Дастурнинг фаолияти натижалари:
- Республика Скрининг маркази қошида 11 та вилоят скрининг марказлари ташкил этилди;
- нафар аёллар ва болалар TORCH-инфекция текширувидан ўтказилди;
- Республика бўйича 156 нафар тиббий-генетик ҳизмати мутахассислари тайёрланди.
- Болаларнинг туғма аномалия билан туғилиш кўрсаткичлари 14% га камайди (Давлат статистика қўмитаси маълумотлари).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 июндаги «Болаликдан ногиронлар туғилишининг олдини олиш учун туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш давлат дастури тўғрисида»ги ПҚ-892-сонли қарори
Болаликдан ногиронлар туғилишини олдини олиш мақсадида фонд томонидан узоқ ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги аҳоли орасида замонавий видеотехникадан фойдаланган ҳолда тарғибот ишлари олиб борилмоқда
Болалар ва фертиль ёшидаги аёлларни соғломлаштириш дастури
Фонднинг асосий дастурларидан бири бўлиб, ташкил этилганидан бери амалга ошириб келинмоқда.
Баъзи рақамлар:
- Турли даражадаги паталогиялар билан ҳасталанган 120 нафар болалар инсонпарварлик тарзида Германия ва Жанубий Кореянинг етакчи клиникаларида даволанди;
- Республикамизнинг турли ҳудуларидан туғма-лаб танглай нуқсони бўлган 1100 нафар ногирон болалар юртимиз клиникаларида оператив тарзда даволанди ( 52,0 минг Евродан зиёд);
- 217 нафар аҳоли, хусусан эшитиш қобилияти паст болаларга “Аудифон Норманн” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган эшитиш аппаратлари топширилди (15,0 минг АҚШ доллари);
- 9 та вилоятдан 650 нафар болалар ёзги-соғломлаштириш оромгоҳларида ҳордиқ чиқардилар (64,0 минг АҚШ доллари);
- «Кандли диабет»дан профилактика дастури.
Тиббий ва ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш дастури
Фонднинг асосий дастурларидан бири бўлиб, ташкил этилганидан буён амалга оширилиб келинмоқда
Халқаро ва маҳаллий ҳамкорлар кўмагида Республикамиздаги бир қатор тиббий ва ижтимоий, биринчи навбатда болалар ва туғруқ муассасалари жиҳозланди.
Жумладан:
• Республика бўйича 18 та болалар ва туғруқ муассасалари ташхис жиҳозлари ва махсус транспорт воситалари);
• Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туман болалар шифохонаси;
• Андижон Давлат Тиббиёт институти;
• Тошкент Педиатрия медицина институти ;
• Фтизиатрия и пульмонология ИТИ болалар бўлими;
• Наманган вилояти Косонсой тумани “Нуроний” сиҳатгоҳи;
• Наманган вилояти Косонсой туманидаги 23-сонли “Лола” махсус болалар мактабгача таълим муассасаси;
• Фарғона шаҳар кўзи ожиз болалар махсус-интернати;
• Сирдарё, Фарғона, Андижон ва Қашқадаё вилоятлари “Мурувват” уйларининг болалар бўлимлари.
“Саломатлик” поезди
Лойиҳа 2000 йилдан бери амалга оширилмоқда
Асосий йуналишлар: Республиканинг экологик ноқулай худудлар.
2015 йил давомида – Оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган давлат аҳамиятига молик ҳаракат дастурлари
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасидаги уч томонлама шартнома доирасида 14 нафар бемор болалар 18 феврал куни Германия клиникаларига даволанишга юборилди ва 22 феврал куни 12 нафар илгари даволанишга юборилган болалар соғломлаштирилиб қайтиб келишди.
19 август куни навбатдаги 21 нафар бемор болалар Германия клиникаларига даволаниш учун фонд вакиллари ҳамрохлигида юборилди ва 23 август куни 14 нафар илгари даволаниш учун юборилган болалар соғломлаштирилиб қайтиб келишди.
“Friedensdorf International” халқаро ташкилотининг грант маблағи доирасида жами 422 нафар болалар жами 56,480 минг сўм маблағ ҳисобига республикамиз клиникаларида операция қилиниб соғломлаштирилди. Шуниндан, юқори лаб танглайнинг нуқсони бўлган 164 нафар болаларни республикамиз клиникаларида Тошкент тиббиёт академияси, Бухоро вилоят касалхоналарида, шунингдек, оёқ ҳамда бўйиннинг ортопедик нуқсони бўлган 222 нафар болалар Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида жарроҳлик йўли билан операция қилинди. 97 нафар юрак туғма нуқсони билан бемор болаларни Тошкент педиатрия тиббиёт институти кардиохирургия клиникасида операция қилиниши учун бепул оксигенаторлар ва бутловчи қисмлари топширилди. Операциялар муваффақиятли ўтказилди. Ушбу оксигенаторлар ва бутловчи қисмлари Корея Республикасининг “Save the Children” халқаро ташкилоти томонидан берилган.
Корея Республикаси билан бир қатор соғломлаштириш дастурлари амалга оширилиб келинмоқда. Ушбу хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, 18-23 январ кунлари Корея Республикасининг Ewha Womans University госпитали малакали шифокорлари (23 нафар профессорлар-гемотолог, кардиолог, терапевт, отоларинголог, педиатр, стомотолог; терапевт, фармацевт, тиббиёт ҳамширалари, талабалар ва волонтерлар) томонидан Республикамизнинг бир неча ҳудудларида: (19-20 январ кунлари Фонд Тиббий-ижтимоий марказида, 21 январ куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани болалар шифохонасида ва 23 январ куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани “Ариран” қариялар уйида беморларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. Акция давомида 529 нафар аҳоли, асосан болалар ва аёллар тиббий кўрик билан қамраб олинди.
17-22 май кунлари Корея Республикасининг “Vision Care Servise” халқаро ташкилоти шифокорлари (10 нафар ташкилот ходимлари, офтальмологлар, тиббиёт ҳамширалари, волонтер) томонидан Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 19-21 май кунлари (соат 08:00 дан 19:00 гача) Бухоро ва Навоий вилоятларида истиқомат қилувчи беморларни катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш борасида умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди. хайрия акцияси давомида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Vision Care Servise” халқаро ташкилотлари ўзаро келишув меморандуми доирасида жами 707 нафар кўз соҳасида касаллиги бўлган беморлар офтальмологик тиббий кўрикдан ўтказиш ва 95 нафар беморларда катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши режалаштирилган.
20 май куни Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида Корея Республикасининг “Junior Chamber International – JCI” ва Ча университети қошидаги Пундан Ча Госпитали малакали шифокорлари ташриф буюришиб, жами 50 нафардан ортиқ туғма юрак нуқсони ташхисли бемор болаларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди. Ушбу тиббий кўрик натижаларига кўра оғир деб топилган бемор болалар кейинчалик Корея Республикаси нуфузли клиникаларида соғломлаштирилади.
18-25 июн кунлари Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти мутахассислари юртимизда бўлишиб, жами 550 нафар бемор болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди. Жумладан 19-20 июн кунлари Фонднинг тиббий-ижтимоий марказида Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм (21 июн куни – Бухоро шаҳри вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида), Қашқадарё ва Сурхондарё (22 июн куни – Қарши шаҳри вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида), Самарқанд (23 июн куни – Самарқанд шаҳри вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида), Жиззах ва Сирдарё (24 июн куни – Жиззах шаҳри вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида) вилоятларидаги бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик натижаларига кўра энг оғир деб топилган бемор болалар жорий йилнинг август ойида Германиянинг нуфузли клиникаларида даволаниш учун 6 ойдан 3 йилгача бўлган вақтга жўнатилади.
3-7 август кунлари Корея Республикасининг Ewha Womans University госпитали малакали шифокорлари (26 нафар профессорлар-гемотолог, кардиолог, терапевт, отоларинголог, педиатр, стомотолог; терапевт, фармацевт, тиббиёт ҳамширалари, талабалар ва волонтерлар) томонидан Республикамизнинг Андижон вилояти Андижон шаҳри вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари беморлари умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. Акция давомида 1026 нафар аҳоли, асосан болалар ва аёллар тиббий кўрик билан қамраб олинди.
14-21 август кунлари Сингапур Республикасининг “Smile Asia” хайрия ташкилотининг мутахассислари (31 нафар пластик жарроҳ, анестезиолог, педиатр, ортодантист, логопед, тиббиёт ҳамширалари ва бошқа мутахассислар) юртимизга ташриф буюрди. 17 август куни Фарғона вилояти болалар кўптармоқли тиббиёт марказида юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган жами 238 нафар бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказишди. 18-20 август кунлари Фарғона вилояти болалар кўптармоқли тиббиёт марказида юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган 59 нафар болаларда жарроҳлик амалиётлари ўтказилади ва бемор болалар соғломлаштирилди. Шунингдек 21 август куни Фарғона вилояти болалар кўптармоқли тиббиёт марказида Сингапур Республикасидан келган ушбу делегация аъзолари жарроҳлик амалиётидан ўтказилган болаларни тиббий кўриклардан ўтказишди ва барча тиббий кўрикдан ўтганларга ўзлари билан олиб келган дори-дармон ва санитария-гигиена воситалари тарқатилди.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди “Junior Chamber International – JCI” ва Ча университети қошидаги Пундан Ча Госпитали билан ҳамкорлик доирасида 6 нафар туғма юрак нуқсони ташхисли бемор болаларни 11 сентябр куни фонд вакили ҳамроҳлигида Корея Республикаси нуфузли клиникаларида соғломлаштириш мақсадида юборилди. Ушбу бемор болалар 20 май куни Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида Корея Республикасининг малакали шифокорлари томонидан 46 нафар туғма юрак нуқсони ташхисли бемор болаларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб танлаб олинди. Болалар Корея Республикаси нуфузли клиникаларида жарроҳлик амалиётларини ўтказиб 25 сентябр куни соғломлаштирилиб қайтиб келишди.
“Siloam Center for the Blind” хайрия ташкилотининг Ўзбекистон Республикасининг ихтисослаштирилган махсус мактаб интернатларини моддий техник базасини мустаҳкамлаш бўйича янги лойиҳаси доирасида 3 октябр куни Тошкент шаҳар Кўзи ожизлар махсус мактаби (Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паркент кўчаси 20-уй) ва Тошкент вилояти Оҳангарон тумани 58-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаблари (Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳри Усмон Носир кўчаси 5-уй) учун умумий 85248 АҚШ долларига тенг бўлган спорт, мусиқа, ўқув ва тиббиёт жиҳозларидан иборат мурувват юкларининг тақдимот маросими ўтказилди. Шуни алоҳида такидлаш лозимки, ушбу лойиҳа доирасида Тошкент вилояти Оҳангарон тумани 58-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабида Абдулла Авлоний номидаги Республика педагог ходимлар ва кадрларни қайта тайёрлаш малакасини ва малакасини ошириш институтининг жами 46 нафар ўқитувчилари махсус семинар тренингда малака оширишди.
15-25 октябр кунлари Туркия Республикасининг малакали шифокорлари (17 нафар профессор пластик жарроҳлар, анестезиологлар ва бошқа мутахассислар) томонидан Республикамиз ҳудудида: (16-23 октябр кунлари соат Фарғона шаҳридаги вилоят болалар кўптармоқли тиббий маркази (Алишер Навоий кўчаси 56-уй) Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидан келган юз соҳасидаги туғма ва куйишдан кейинги асоратлар, юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган жами 381 нафар болаларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишиб, оғир деб топилган 109 нафар бемор болалар жарроҳлик йўли билан соғломлаштирилади. Туркия Республикасидан келган ушбу делегация аъзолари ўзлари билан олиб келган дори-дармон ва санитария-гигиена воситалари ёрдамида қўйилган ташхислар асосида беморларни даволайдилар.
1-6 ноябр кунлари Корея Республикасининг “Vision Care Servise” халқаро ташкилоти шифокорлари (18 нафар ташкилот ходимлари, офтальмологлар, тиббиёт ҳамширалари, волонтер) томонидан Фарғона вилояти офтолмология шифохонасида Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида истиқомат қилувчи жами 835 нафар беморларни катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш борасида умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди ва 119 нафар жарроҳлик амалиётларини ўтказишиб соғломлаштиришди.
25 ноябр куни Ҳиндистон Республикасининг “Артемис” кардиохирургия маркази малакали шифокорлари Республикамизга ташриф буюришиб, Тошкент педиатрия тиббиёт институти Клиникаси базасида жами 40 нафарга яқин туғма юрак нуқсони ташхисли бемор болаларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди.
“Она ва бола скрининги” давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида 2015 йилнинг 1-чораги давомида республикамизнинг турли ҳудудларида фаолият юритаётган Скрининг марказлари ходимлари иштирокида туғма гипотериоз ҳамда фенилкетонурия каби оғир туғма касалликларнинг олдини олиш учун ҳар икки йўналиш бўйича алоҳида 91 637 та ва неонатал скрининг бўйича 91 637 та тадқиқотлар амалга оширилди. Тиббий текширувдан ўтказилган янги туғилган чақалоқлар орасида 1 086 нафар гўдакда туғма гипотериоз, 324 нафар чақалоқда эса фенилкетонурия хасталиги борлиги аниқланди. Ҳозирги вақтда ушбу бемор болаларга жойларда Скрининг марказлари орқали зарур дори-дармонлар ва болалар махсусу овқатлари етказиб берилмоқда.
2013 йил давомида “Ўзбекистон Республикасида Тиббий-ижтимоий патронаж тизимини яратиш тўғрисида”ги давлат дастурининг амалий ижросини таъминлаш мақсадида жамғарманинг Тиббий-ижтимоий патронаж тизими таркибига кирувчи сайёр бригадаларнинг фаолиятини амалга ошириш давомида гуманитар ёрдам сифатида кам таъминланган ва кўп болалик оилаларга, ногиронларга 128 974,9 сўм қийматига тенг санитария ва гигиена маҳсулотлари кийимбош, шунингдек, керакли миқдорда ногиронлик аравачаси, озиқ-овқат маҳсулотлари бепул тарқатилди. Кўрсатилган гуманитар ёрдамнинг умумий қиймати 682 704,3 минг сўмни ташкил қилди.
Тиббий-ижтимоий патронаж тизими таркибига кирувчи сайёр бригадалар ҳодимлари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мутасадди ҳодимлари билан ҳамкорликда 2013 йил давомида мамлакатимиз аҳолиси орасида санитария – маърифатчилик ишларини олиб боришди. Бу йўналишда хусусан, 3 543 та суҳбат ва маърузалар уюштирилди. Бу тадбирларга тингловчи сифатида жами 282 790 нафар аҳоли жалб этилди. Тадбирлар давомида 32 412 та буклетлар тарқатилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2011 йил 30 майдаги “2011-2015 йиллар ёлғиз қариялар, нафақахаўрлар, кекса ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш” тўғрисидаги 1542-сонли Президент қарори ижроси юзасидан 2013 йил давомида жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 26 829 нафар кекса қариялар, нафақахўр ва ногиронлар ҳамда, 1 673 нафар ёлғиз қариялар ҳолидан манзилли хабар олиниб, мрувват ёрдамлари озиқ-овқатлар, кийим-кечак, ўрин-тўшак, дори-дармон, витаминлар, гигиеник воситлар кўринишида тарқатилди.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси тиббий ижтимоий патронаж бригадаси 2013 йил давомида 86 та Ўзбекситон Республикаси ҳарбий қисмларда 8 930 та ҳарбий оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди. Жумладан, 4 669 нафар аёллар, 2 997 нафар болалар, 604 нафар ўсмирлар, 527 нафар эркаклар ва 133 нафар ҳарбий хизматчилар.
Жамғарманинг Низомида белгиланган функционал фаолиятни амалга ошириш давомида Самарқанд вилоятининг кўз касалликлари шифохонасига замонавий техника – ОАП комбайни ва офтальмологик операцияларни амалга ошириш учун жарроҳлик ускунаси олиб берилган эди. Мазкур ускуналар ёрдамида 2 973 нафар кишига (улар орасида 902 нафар фертил ёшдаги аёллар, 902 нафар ёш болалар ва 1 109 нафар ёши улуғ аҳолига) малакали тиббий ёрдам кўрсатилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижроси юзасидан “Соғлом авлод учун” жамғармасининнг тиббий ижтимоий патронаж бригадасиниг ҳамширалари томонидан 2013 йил давомида жами 49 783 нафар ёшлар жумладан 40 643 нафар қизболалар тиббий кўрикдан ўтказилди.
Ўтган йиллир давомида “Кофих” Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармасининг бевосита ёрдами туфайли Ўрта Чирчиқ туман болалар касалхонасида замонавий тиббиёт ускуналари ўрнатилган эди. 2013 йил давомида ушбу ускуналардан фойдаланган ҳолда жами 3 620 нафар хасталанган болаларга тиббий ёрдам кўрсатилди. Малакали тиббий ёрдам сўраб мурожаат этганларнинг 2 918 нафари касалхонанинг педиатрия ва неонатология бўлинмасида, 376 нафари жонлантириш бўлинмасида ва 326 нафари жарроҳлик бўлинмасида дардига шифо топди.
Бундан ташқари, ўтган ҳисобот даврида жами 7 411 киши инструментал тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан 931 киши рентгенологик текширувдан, 5 981 киши ультра товушли сканер ёрдамида амалга ошириладиган текширувдан, 599 киши эхокардиография текширувидан ўтказилди.
Болалар касалхонасининг жарроҳлик бўлинмасига 326 нафар бемор ётқизилган эди, уларнинг 257 тасига жарроҳлик операцияси қилинди.
Ҳисобот давомида Жамғармага республикамиз фуқароларининг индивидуал мурожаатларига кўра амалга ошириладиган хайрия ишлари ҳам давом эттирилди. Ўтган йил мобайнида Жамғарма томонидан республикамиз миқёсида 3 618 та ариза кўриб чиқилиб арзнома юборганларнинг илтимоси қондирилди.