- Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган мурувват лойиҳаларини ишлаб чиқиш
- Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва фертиль ёшидаги аёлларга манзилли мурувват ёрдамини кўрсатиш
- Болалар ёрдамчи муассасалари ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш
- Ногиронларни ҳаракат воситалари ва бошқа ҳаётий зарур воситалар билан таъминлаш
2016 ЙИЛ ДАВОМИДА– МУРРУВАТ ЁРДАМ ДАСТУРЛАРИ
Фонд томонидан республика, шаҳар ва туман даволаш-профилактика муассасалари, шу жумладан уларнинг болалар ва туғруққа кўмаклашиш бўлинмалари учун 48,9 минг евро қийматидаги мурувват ёрдамлари ажратилди.
Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасидаги уч томонлама шартнома доирасида 2016 йилнинг февраль ва август ойларида жами 27 нафар бемор болалар Германия клиникаларига даволанишга юборилди ва илгари даволанишга юборилган болалардан жами
29 нафари соғломлаштирилиб қайтиб келишди. Жорий йилнинг
12 ойи давомида 349 нафар болалар жами 49,97 млн. сўм маблағ ҳисобига республикамиз клиникаларида операция қилиб соғломлаштирилди.
Шунингдек, 99,113 минг АҚШ доллари (287,6 млн. сўм) ҳисобига Ҳиндистон Республикасида 26 нафар юрак туғма нуқсони билан оғриган бемор болалар соғломлаштирилди.
12 нафар юрак туғма нуқсони бўлган бемор болалар «Save the children» (Корея Республикаси) ташкилоти кўмаги билан ТошПТИ клиникасида соғломлаштирилди. Бемор болалар учун 20,9 млн. сўмлик оксегенаторлар ажратилди.
4 нафар юрак туғма нуқсони бўлган бемор болалар JCI Корея Республикасининг «Пундан Ча» госпиталида операция қилиниб соғломлаштирилди.
50 нафар юрак туғма нуқсони бўлган бемор болалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ижтимоий буюртмаси кўмаги билан ТошПТИда соғломлаштирилди. Бемор болалар учун 79,39 млн. сўмлик оксегенаторлар ажратилди. Шунингдек, Туркиялик шифокорлар билан хамкорлик доирасида 1-5 октябр кунлари Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидан хайрия асосида 139 нафар лаб-танглай ва куйиш асоратлари билан бемор болалар операция қилиб соғлмлаштирилди.
Жорий йилнинг 1-4 ноябр кунлари 5 нафар юрак туғма нуқсони бўлган бемор болалар «EurAsia Heart» (Швецария) ташкилоти кўмаги билан ТошПТИ клиникасида соғломлаштирилди. 2016 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 612 нафар бемор болалар операция қилиб соғломлаштирилди.
“Соғлом авлод учун” фонди, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамкорликда 2016 йилнинг 21-29 март кунлари Навоий вилоятининг “Тошкент – Тинчлик – Конимех – Кара-ката – Мустақиллик – Бузоубой – Учқудуқ II – Тошкент” йўналишида “Саломатлик” поезди ташкил этилди.
“Саломатлик” поезди мутахассислари, фонднинг Навоий вилояти филиали Тиббий-ижтимоий бригадаси мутахассислари билан ҳамкорликда аҳолининг ижтимоий химояга муҳтож қатламларига жами 500 та манзилли тарзда озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Ушбу “Саломатлик” поездид 650,0 млн. сўмлик озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон ва тиббиёт анжомлари, санитария-гигиена воситаларидан иборат мурувват ёрдамларидан ташкил топган.
2016 йил 18-26 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг чекка туманларда яшовчиларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун Тошкент – Жаслиқ – Каракалпакия – Тошкент йўналишидаги “Саломатлик” поезди ташкил этилди.
Ушбу “Саломатлик” поездида 1 млрд. 119,7 млн. сўмлик озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон ва тиббиёт анжомлари, санитария-гигиена воситаларидан иборат мурувват ёрдамларидан ташкил топган.
“Соғлом авлод учун” фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан ҳамкорликда Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг чекка ҳудудларига 2016 йилнинг 17-25 май кунлари Тошкент – Сариосиё – Қумқўрғон – Бойсун – Дарбанд – Оқрабод – Деҳқонобод – Тошкент йўналишида “Саломатлик” поезди ташкил этилмокда.
Ушбу “Саломатлик” поездида 2 млрд. 530,7 млн. сўмлик озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон ва тиббиёт анжомлари, санитария-гигиена воситаларидан иборат мурувват ёрдамларидан ташкил топган.
Бугунги кунда Скрининг марказларини фенилкетонурияли болалар учун махсус озуқа (725 612,64 АКШ доллари) билан таъминлаш мақсадида тендер савдолари ўтказилиб, контрактлар имзоланди ва Ўзбекистон Республикаси Ташки иктисодий алокалар, инвестициялар ва савдо вазирлигидан ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилди ва контракт бўйича 725 612.64 АКШ долларига аккредитив тўлови амалга оширилди. Шунингдек, керакли диагностик реагентлар билан таъминлаш мақсадида 1 584 405 АКШ доллари қийматида контракт имзоланди ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иктисодий алокалар, инвестициялар ва савдо вазирликдан экспертизадан ўтган (21.05.2016й. 26600297-сон). Ҳозирги кунда Фонд томонидан контракт бўйича 1 584 405 АКШ долларига тўлиқ аккредитив тўлови амалга оширилди.
Шунингдек, Фонднинг ўз маблағлари хисобига 80,6 минг АҚШ долларига ҳамда Давлат ижтимоий буюртмасига асосан 100,1 минг АҚШ долларига тенг маблағ контракт бўйича тўлиқ аккредитив тўлови амалга оширилди.
Аҳоли орасида туғма нуқсонлари бўлган болалар туғилишининг олдини олиш масалалари бўйича фонд, Ўзбекистон Хотин қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида қуйидаги буклетлар чоп этилди: “Фарзандларим соғ бўлсин десангиз”!, “Гўдак учун бебаҳо неъмат!”, “Фарзанд муборак”, “Қўшимча овқатланиш талаблари”, “Она ва бола скрининги” Давлат Дастурлари”, “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Эрта никоҳнинг салбий оқибатлари ҳақида биласизми?”, “Тиббий генетик маслаҳат” мавзуларида жами 8 турдаги буклетлар ишлаб чиқилди ва фонд томонидан 60 000 дона буклетлар чоп этилди. Умумий сарф-харажатлар 14,3 млн. сўмни ташкил этди.
“Соғлом авлод учун” фонди томонидан институционал ва даволаш-профилактика муассасалари мижозларини витаминлар билан бойитилган сабзовотли шўрвалар билан таъминлаш мақсадида 2016 йил июл ойида АҚШнинг “Resource and Policy Exchаnce” халқаро ташкилоти томонидан витаминлар билан бойитилган суюқлаштирилган сабзовотли шўрвалардан иборат умумий қиймати 311 446,93 АҚШ доллари (927,8 млн. сўм) қийматидаги 112,56 тонналик мурувват юки келтирилди. Мурувват юки бугунги кунда Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими вазирликлари билан тасдиқланган тақсимотга кўра 90 та муассасаларга тарқатилди.
2015 ЙИЛ ДАВОМИДА– МУРРУВАТ ЁРДАМ ДАСТУРЛАРИ
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилотининг грант маблағи доирасида жами 269 нафар болалар жами 101,4 млн. сўм маблағ ҳисобига республикамиз клиникаларида операция қилиниб соғломлаштирилди.
“Соғлом авлод учун” фондига хорижий ва махаллий ташкилотлардан жами 64 та умумий қиймати 41 млн. 298 минг АҚШ доллари ва 680,6 млн. сўмни ташкил этувчи мурруват юклари қабул қилиниб, республикадаги 201 та даволаш профилактика муассасаларига тарқатилди.