Германия клиникаларида соғломлаштириш

   “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди хайрия ташкилоти бўлиб ўз  фаолиятини йўлга қўйишда халқаро хайрия ташкилотлар  ва ҳомий ташкилотларнинг молиявий қўллаб –қувватлашига таяниб олиб боради.

 Сўнгги йилларда “Соғлом авлод учун” фонди, фаолияти янги босқичга кўтарилди. Жумладан, республикамизга келтирилаётган инсонпарварлик юклари сони кескин ошди, бемор болаларни республикамиз ва хорижий клиникаларда бепул даволанувчилар сони кўпайди. Фонд “Она ва бола Скрининги”, “Тиббий -ижтимоий патронаж” каби Давлат дастурларининг ижрочиси ҳисобланади.

         “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йили“да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида кўплаб хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб келади. Жумладан, 2021 йилда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан Ҳаракатлар стратегиясининг 4 йўналиши бўйича яъни аҳолини ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор  қаратилмоқда.

  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия Фонди ва Германиянинг «Peace Village International» халқаро  ташкилоти ўртасидаги 3 томонлама шартнома доирасида ҳар йили 2 марта Республикамизнинг барча вилоятларидан бемор болалар Германиянинг нуфузли клиникаларига даволанишга юборилмоқда. 19 йилдан буён 12 ёшгача бўлган бемор болаларни бепул даволаб келинмоқда. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оила фарзандларига кўрсатилаётган ёрдам самарасида кўплаб болалар соғлом ҳаётга қайтди. Шу ўринда айтиш керакки, 2002-2021 йиллар давомида 416 нафар ўзбекистонлик бемор бола тананинг куйиш асоратлари, туғма ошқозон-ичак, сийдик ва нафас йўллари ҳамда таянч-ҳаракат тизими туғма ва ортирилган нуқсонлари ва бошқа ташҳислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволаниб қайтишди. Афсуски, уларнинг 173 нафари куйиш асоратлари оқибатида тананинг  ҳаракатланиш функцияси бузилиши билан кечадиган беморлардир. Бу бемор болаларни аксарият қисмида ота-оналарнинг эътиборсизлиги оқибатида ёш болаларни қаровсиз қолдирилиши натижасида ёнғиндан куйиш жароҳатларини келиб чиқишига сабаб бўлган.

2021 йилда (20 май- 16 сентябр кунлари жами 21 нафар) бемор болалар ГФР клиникаларига бепул даволанишга юборилди. Шунингдек, илгари даволанишга юборилган бемор болалардан 16 нафари соғломлаштирилиб, ота-оналари бағрига қайтиб келишди. Бугунги кунда 17  нафар болалар ГФР клиникаларида даволанишни давом эттирмоқда. 

 

Ойнинг машҳур мақолалари