Жажжи юракчалар

Бугунги кунда Фондга мурожаат этувчи аризачиларнинг (2872 та) асосий қисми юрак туғма нуқсони билан бемор болаларни операция қилиб соғломлаштиришда ёрдам сўрашган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017 йил 25 декабрдаги “2018-2022 йиллар даврида болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат Дастури тўғрисида” ПҚ-3440-сонли Қарори ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонди томонидан кенг кўламли  ишлар амалга ошириб келинмоқда. Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича 2017-2019 йилларда 600 нафардан ортиқ юрак туғма нуқсони билан бемор болалар бепул операциялар амалга оширилиб соғломлаштирилди.

Ушбу лойиҳа доирасида 2009-2021 йиллар давомида хорижий ҳамкорлар кўмагида фонд томонидан жами 1129 нафар юрак туғма нуқсони билан бемор болаларда бепул операциялар амалга оширилди.Ушбу операциялар хорижий ва Республикамиз клиникаларида амалга оширилди.

 “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия  Фонди Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Германиянинг «Peace Village International» халқаро  ташкилоти ҳамкорлик доирасида  ажратилган грант маблағлари ҳисобига 2004 -2021 йиллар давомида лаб-танглай туғма нуқсони, ортопедик оёқ ва бўйиннинг туғма нуқсони  ва куйишдан кейинги тананинг чандиқли контрактуралари ташҳиси билан жами 6465 нафар бемор болалар  республикамиз клиникаларида (Тошкент Стоматология институти клиникаси, Андижон, Фарғона ва Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида ҳамда Андижон травматология касалхонасида) бепул операция қилиб соғломлаштирилди. Ушбу жараёнлар бугунги кунда самарали давом эттирилмоқда.

 “Соғлом авлод учун” халқаро  хайрия фонди кўчма тиббий – ижтимоий ёрдам бригадалари Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг  1996 йил 22 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида тиббий – ижтимоий патронаж тизимини ташкил этиш” тўғрисидаги 71-сонли қарори ижросини амалга ошириш мақсадида фаолият кўрсатиб, яъни ҳар бир оиланинг, айниқса чекка қишлоқ ва аҳоли пунктларидаги оилаларнинг ижтимоий – иқтисодий ва тиббий жиҳатларини доимий ва режали равишда ўрганиб, мониторинг олиб бордилар.

Жумладан  2020  йил давомида  фонднинг 14 та кўчма тиббий – ижтимоий ёрдам  бригадалари ва Тиббий-ижтимоий маркази томонидан Республика бўйича 1 061 та қишлоқ ва 2 422 та маҳаллалардаги оилаларнинг ижтимоий шароити, оила аъзоларининг айниқса, туғиш ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмирларнинг соғлиги ўрганилди. Бундан ташқари оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида тарғибот  ва ташвиқот ишлари олиб борилди,  шу билан биргаликда оилаларга тиббий ва хайрия ёрдамлари кўрсатилди. Ҳисобот давридаги иш натижаларига асосан кўчма бригадалар томонидан  15 822 та оилаларнинг тиббий – ижтимоий  ҳолати ўрганилиб, 164 285 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббий кўрикдан ўтганлар орасида: Аёллар  88269 та ; болалар 39317 нафар; ўсмирлар 15993 та ( 12759 нафари ўсмир қизлар);эркаклар  20 706 ни  ташкил қилди. 

Тиббий-ижтимоий патронаж давомида аниқланган беморлар рўйхатга олиниб,  жойлардаги соғлиқни сақлаш тизими томонидан назоратга олинган ва соғломлаштирилмокда. Тиббий кўрик давомида фонднинг кўчма тиббий – ижтимоий ёрдам бригадалари ходимлари томонидан  болалар, ўсмирлар  ва  аёллар учун тиббиётдаги долзарб муаммолар ҳақида 95 297 аҳоли ўртасида 3 152 та маърузалар ва давра суҳбатлари ўтказилди Тадбирлар давомида аҳолига “Соғлом авлод учун” фонди томонидан чоп этилган соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи  12 856 дона буклет  ва  рисолалар тарқатилди.

Ойнинг машҳур мақолалари