Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди ўртасидаги 2021 йил 20 сентябрда имзоланган "COVID-19 пандемиясидан зарар кўрган аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси доирасида пандемия шароитида тиббий кўрикларни ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш 3 компонентини амалга ошириш бўйича Келишув шартномасига мувофиқ Бухоро вилоятида лойиҳа доирасида белгиланган зарур дори-дармон ва санитария-гигиеник воситаларидан иборат жамламаларни мақсадли тарқатиш учун Қоракўл, Олот, Пешку ва Қоровулбозор туманларидаги МФЙда темир дафтарда турган ва ижтимоий ёрдамга мухтож фуқароларга тарқатилди. Жами 1529 қути, 38 хил турдаги дори – дармон жамланмаси тарқатилди. Танлаб олинган маҳаллаларда яшовчи жами 1889 нафар катталар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан аёллар – 767 нафар, 281 нафар эркак ва 841 нафар болалар тиббий кўрикдан ўтказилди ҳамда барча керакли тавсиялар ва маслаҳатлар берилди. Ушбу лойиҳа оммавий ахборат тизимида ёритилиб борилди.