“Фриденздорф Интернешнл” (Германия) халқаро хайрия ташкилоти билан ўзаро ҳамкорлик
"Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди "Фриденздорф Интернешнл"халқаро ташкилот ташкилоти билан хамкорликда 2015 йилнинг 18 февралида Ўзбекистон Республикасидаги турли вилоятлардан 14 нафар болалар даволаш учун Германияга юборилди. жорий йилнинг 22 феврал куни соғломлаштирилган холатда юртимизга қайтдилар.
Жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.2015 йилдаги 10/103-128 сонли Германиянинг ташрифи белгиланган дастури давомида жорий йилнинг 18-25 июн кунлари тиббий кўрик ўтказиш учун юртимизга ташриф буюрдилар. Бу ташриф дастурида болаларни Германия клиникасида даволаш учун болалар танлаб олинди. Республикамиз бўйича жами 505 нафар болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан 30 нафар болалар клиникада даволаниш учун танлаб олинди.
Шу жумладан 2015 йилнинг 19 август куни фонд ходимлари томонидан 21 нафар болалар ташхис учун Германияга жўнаб кетдилар. Клиникага ташриф давомида 20-22 август кунлари клиниканинг тажрибали шифокорлари томонидан қайтадан кўрик ўтказдилар. жорий йилнинг 23 август куни юртимизга соғломлаштирилган ҳолатда қайтдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сонли тасдиқланган “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг 22-банди ижросини таъминлаш мақсадида, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди юртимиздаги бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида соғломлаштириш ишларини амалга оширмоқда. Бу борада Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти билан имзоланган ҳамкорлик битими доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болалар Германия клиникаларида даволанади ва реабилитация қилинади. 2002-2016 йиллар давомида 300 нафардан ортиқ Ўзбекистонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишди.
2016 йил 21 феврал куни соат 06:30да Тошкент халқаро Аэропорти орқали олдинги йиллар давомида Германия клиникаларида даволаниш учун юборилган 14 нафар болалар соғломлаштирилиб юртимизга қайтиб келишди.
Германия Федератив Республикаси шифокорлари яна юртимизда“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ана шундай хайрли ишларни ташкил этишида яқиндан ёрдам бераётган барча ҳомий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакдаги ҳамкорликка чорлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сонли Қарори билан тасдиқланган “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг 22-бандига мувофиқ, болаларни республика клиникаларида ва тиббиёт марказларида ҳамда чет элда соғломлаштириш, шу жумладан: ногирон болаларни Германия клиникаларида тезкор даволаш; кам таъминланган оилалардаги юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган ва оёқларнинг туғма нуқсонлари (маймоқлик) ва бўйин қийшайиши билан боғлиқ туғма ортопедик касалликларга чалинган болаларни тезкор даволаш, куйишнинг асоратлари бўлган болаларни пластик операциялар қилиш борасидаги ишларда “Соғлом авлод учун” фондининг алоҳида ўрни бор. Фонд оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилалардаги бемор болаларни ижтимоий ва тиббий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида муҳим ишларни амалга ошириб келмоқда. Шу мақсадда, Фонд томонидан бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида даволаш учун махсус дастур ишлаб чиқилган.
2002 йилда “Соғлом авлод учун” фонди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти томонидан уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти 1967 йили ташкил топган бўлиб, 35 дан ортиқ давлатлар билан ўзаро хамкорлик қилади. Ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланадилар.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки 2015 йилнинг 18-25 июн кунлари Германиялик мутахассислар томонидан республикамиз ҳудудларидаги жами 505 нафарга яқин бемор болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 35 нафар бемор болаларнинг ҳужжатлари танлаб олиниб, Германия клиникаларида соғломлаштирилмоқда.
Шунингдек, жорий йилнинг 17 феврал куни эса Тошкент халқаро аэропортидан 11 нафар бемор болалар Германия клиникаларида даволаниш учун жўнаб кетишиб, ўтган йиллар давомида Германияга даволаниш учун жўнатилган 13 нафар бемор болалар даволаниш курсларини ўтаб 21 феврал куни соғломлаштирилиб юртимизга қайтишди.
Ушбу ҳамкорликнинг давоми сифатида жорий йилнинг 16-22 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 мартдаги 10-10/1-139-сонли тасдиқланган Дастури доирасида Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти мутахассислари 16-17 март кунлари Фонднинг тиббий-ижтимоий Маркази (Юнусобод тумани Ш.Рашидов кўчаси 94а-уй)да Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказилади. Шунингдек Жиззах ва Сирдарё (18 март куни – Жиззах шаҳри вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида) Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро (19 март куни – Қарши шаҳри вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида), Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Навоий ва Хоразм (20 март куни – Самарқанд шаҳри вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида) вилоятларидаги бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик натижаларига кўра энг оғир деб топилган бемор болалар жорий йилнинг август ойида Германиянинг нуфузли клиникаларида даволаниш учун 6 ойдан 3 йилгача бўлган вақтга жўнатилади.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ана шундай хайрли ишларни ташкил этишида яқиндан ёрдам бераётган барча хомий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакдаги ҳамкорликка чорлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сонли Қарори билан тасдиқланган “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг 22-бандига мувофиқ, болаларни республика клиникаларида ва тиббиёт марказларида ҳамда чет элда соғломлаштириш, шу жумладан: ногирон болаларни Германия клиникаларида тезкор даволаш; кам таъминланган оилалардаги юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган ва оёқларнинг туғма нуқсонлари (маймоқлик) ва бўйин қийшайиши билан боғлиқ туғма ортопедик касалликларга чалинган болаларни тезкор даволаш, куйишнинг асоратлари бўлган болаларни пластик операциялар қилиш борасидаги ишларда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг алоҳида ўрни бор. Фонд оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилалардаги бемор болаларни ижтимоий ва тиббий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида муҳим ишларни амалга ошириб келмоқда. Шу мақсадда, Фонд томонидан бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида даволаш учун махсус дастур ишлаб чиқилган.
“Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур, қудратли элнинг фарзандлари соғлом бўлур” – Президентимиз томонидан илгари сурилган ғоя фонд учун дастурул амал бўлиб хизмат қилмоқда.
Шундай лойиҳаларидан бири халқаро ҳамкорлик доирасида юртимиздаги бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида соғломлаштиришдир.
2002 йилда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти биргаликда уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. Ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланадилар. 2002-2016 йиллар давомида
322 нафар Ўзбекистонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишди.
Ушбу халқаро ташкилотнинг грант маблағи ҳисобига 2016 йил шу даврига қадар республика бўйича жами 94 нафар туғма лаб танглай нуқсони бўлган ногирон болаларда жарроҳлик операциялари ўтказилди ва улар соғломлаштирилди.
Шу билан бир қаторда 2016 йил шу даврига қадар “Чиройли оёқчалар” лойихаси доирасида туғма оёқ нуқсони (маймоқлик) ва “Қийшиқ бўйин” ташхиси билан 15 ёшгача бўлган 128 нафар бемор болаларда жарроҳлик амалиётлари ўтказилиб, соғломлаштирилди.
2016 йил 17 август куни соат 13:00да Тошкент Халқаро Аэропорти (VIP залга 10:30дан 12:30 гача ОАВ ходимлари киришларига рухсат этилади)да қуйидаги
16 нафар бемор болалар Германия клиникаларида даволаниш учун фонднинг вакили ҳамрохлигида Германияга жўнаб кетишди.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ана шундай хайрли ишларни ташкил этишида яқиндан ёрдам бераётган барча ҳомий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакдаги ҳамкорликка чорлайди.
Германия федератив Республиксига болалар соғломлаштириш учун сафарга отландилар
“Sog`lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам бериш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ногирон болаларни соғломлаштириш ҳамда соғлом авлодни тарбиялаш борасидаги бўйича бир қатор лойиҳаларини амалга оширмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги ПҚ-2221-сонли “Ўзбекистонда аҳоли репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш Давлат дастури тўғсида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, юртимиздаги бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида соғломлаштирилмоқда. Кам таъминланган оилалардаги бемор болаларни ижтимоий ва тиббий жиҳатдан кўмак бериш борасида муҳим ишларда нафақат давлат ташкилотлари, балки нодавлат ташкилотларининг ҳам алохида ўрни бор. Шу мақсадда, фонд томонидан бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида даволаш махсус дастури ишлаб чиқилган.
Шундай лойиҳаларидан бири халқаро ҳамкорлик доирасида юртимиздаги бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида соғломлаштиришдир.
2002 йилда “Sog`lom avlod uchun” фонди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти биргаликда уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. Ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланадилар. 2002-2016 йиллар давомида 322 нафар Ўзбекистонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишди.
Ушбу халқаро ташкилотнинг грант маблағи ҳисобига 2016 йил давомида республика бўйича жами 160 нафар туғма лаб танглай нуқсони бўлган ногирон болаларда 23630,0 минг сўм маблағ доирасида жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.
“Чиройли оёқчалар” лойиҳаси доирасида туғма оёқ нуқсони (маймоқлик) ва “Қийшиқ бўйин” ташхиси билан 15 ёшгача бўлган болаларни операция қилиш мақсадида 2016 йил давомида 209 нафар бемор болалар жарроҳлик амалиётлари ўтказилди ва жами харажат 29260,0 минг сўмни ташкил этди.
Шу билан бир қаторда жами 28 нафар терининг куйиш асоратлари бўлган бемор болалар пластик жарроҳлик амалиётлари ўтказилиб, соғломлаштирилди ва жами харажат 3920,0 минг сўмни ташкил этди.
2017 йил 15 феврал куни соат 13:00 да Тошкент Халқаро Аэропорти (VIP залга 10:00дан 15:00гача ОАВ ходимлари киришларига рухсат этилади)да қуйидаги 8 нафар бемор болалар Германия клиникаларида даволаниш учун фонднинг вакили ҳамроҳлигида Германияга жўнаб кетишди.
“Sog`lom avlod uchun” фонди ана шундай хайрли ишларни ташкил этишида яқиндан ёрдам бераётган барча ҳомий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакдаги ҳамкорликка чорлайди
.