8-9-синф ўқувчи қизлари 149 нафари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” Жамғармасининг  Сурхондарё вилояти минтақавий филиали тиббий – ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 11-22 сентябр кунлари Термиз шаҳридаги 11-сонли умумтаълим мактабининг 61 нафар ўқувчиси, 1-сонли умумтаълим мактабида 224 нафар ўсмир ёшдаги ўқувчи қизлар ўртасида ҳамда аҳоли яшайдиган ҳудудлардан узоқ масофада жойлашган академик ва касб-ҳунар коллежларида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишлари ва тиббий патронаж хизмати ўтказилиб, тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

11-22 сентябр кунлари Термиз шаҳридаги “Жомий”, “Ишчилар”, Қизриқ туманидаги “Янгиобод”, “Янги йўл”, “Хаким Эшонов” маҳаллари ҳамда Термиз шаҳри 1-сонли умумтаълим мактабларининг 7-8-9-синф ўсмир қизларининг 239 нафари, Термиз шаҳрининг 11-сонли умумтаълим мактабининг 8-9-синф ўқувчи қизлари 149 нафари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишлари ва тиббий патронаж хизмати ўтказилиб, тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. “Қизлар гигиенаси”, “Сиз 17 ёшдамисиз?”, “Эрта никоҳни олдини олиш”, “Гиёҳвандлик олдини олиш”, “ОИТС/ОИВ касаллиги ва унинг профилактикаси”, “Репродуктив саломатлик”, “Қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг ҳавф-хатари”, “Соғлом оилани шакллантириш”, “Соғлом турмуш тарзи асослари”, “Никоҳдан ўтувчи шахсларни мажбурий тиббий текширувдан ўтказиш йўли билан соғлом оила қуриш”, “Оила, маҳалла, мактаб” шиори остида давра суҳбатлари ўтказилди.

Мулоҳаза билдириш