Madaniy-marifiy dasturlar

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамкорлигида “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” ҳамда ХХВ “Санʼат ғунчалари” Республика кўрик танлови муносабати билан даставвал “Янги Ўзбекистон ёшларини тарбиялашда мусиқа таʼлимининг мақсад ва вазифалари” мавзусида ўтказилаётган В-Республика илмий-амалий конференсияси бўлиб ўтди. Унда профессор ўқитувчилар, мусиқашунос олимлар ва мусиқа йўналиши мутахассислари иштирок этишиб, соҳадаги долзарб мавзуларда маʼрузалар қилишди.

Шуни таʼкидлашимиз керакки, Республикамизда фаолият юритиб келаётган болалар мусиқа ва санʼат мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган мусиқа академик литсейлари ўртасида бўлиб ўтган танловда иштирокчилар ўзбек ва жаҳон мумтоз композиторлари асарларидан тузилган ижро дастурларини маҳорат билан ижро этишлари Республикамизда ёшларга оид давлат сиёсатининг амалдаги кўринишидир, десак ҳеч муболаға бўлмайди.

1998 йилдан мунтазам ўтказиб келинаётган ушбу танловнинг бу йилги ҳудудий саралаш босқичида 515 нафар ўқувчилар қатнашган бўлса, шуларда Республика босқичида 132 нафари иштирок этиш имконини қўлга киритди. Кичик гуруҳ (11-13 ёш) ва катта гуруҳ (14-15 ёш) иштирокчилар ўртасида ўтказилган ушбу танлов ёғоч-дамли, мис-дамли ва зарбли чолғулар ё‘налишларида олиб борилди. Иштирокчиларнинг ижодий ижро маҳоратини ҳар бир йўналиш бўйича нуфузли олий даражадаги ҳакамлар ҳайʼати оқилона баҳолаб боришди.

2025 йил 27-28  март кунлари Танловнинг тантанали ёпилиш ва тақдирлаш маросими Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтди. Маросимда 69 нафар иштирокчилар биринчи, иккинчи, учинчи ўрин ғолиблари бўлганликлари эълон қилинди.

Байрамона консертнинг ёрқин дастурида ғолиб иштирокчиларни диплом, эсталик статуеткалари ҳамда “Соғлом авлод” халқаро хайрия фонди томонидан эсталик совғалар билан тақдирладилар.

Дамли ва зарбли чолғу ижрочиларининг “Санʼат ғунчалари” ХХВ Республика танловнинг ёпилиш маросимига бағишланган консерт дастурида Республика ва халқаро танловлар лауреатлари ва Ҳарбий мусиқа академик лицейининг дамли ва зарбли чолғулар оркестри томонидан қўшиқлар ва ўзбек куйларига “Поппури” ва бошқа мусиқий номерлар ижро этилди. Консерт сўнгида “Ямаҳа” компанияси томонидан ёш мусиқа ижрочиларига қимматбаҳо чолғу инструментлари тақдим этилди.

        2025 йил 27-28  март кунлари Ўзбекистон Давлат Консерваториясида X Халқаро “Наврўз садолари” номли мусиқа кўрик фестивали бўлиб ўтди. Фестиваль Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4038-сонли қарорига мувофиқ ўтказилмоқда. Миллий чолғулар кўп овозли ансамбль ва оркестр ижрочилиги – республикамиз мусиқа маданиятидаги энг ёш йўналишларидан биридир. “Наврўз садолари” миллий чолғулар кўп овозли ансамбль ва оркестрларининг X Халқаро мусиқа фестивали кўп овозли ижро йўналишини ривожлантириш ва янада оммалаштиришга қаратилган.

Фестиваль дастурига кўра, 27-28 март кунлари барча жамоаларнинг чиқишлари Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилади. 28 март куни эса ғолибларини тақдирлаш ва якуний гала концерти ўтказилди.

1996 йилдан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси ва «Евробазис» компанияси ёрдамида "Сўғдиёна" халқ чолғулари камер оркестри "Наврўз садолари" республика халқ чолғулари ансамбл ва оркестрлари фестивалини мунтазам равишда ўтказа бошлади.

Ушбу тадбир фаолиятига 2008 йилдан "Соғлом авлод" халқаро нодавлат жамғармаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, 2012 йилдан эса Швейцария элчихонасининг Швейцария ҳамкорлик бюроси, 2015 йилдан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Информацион маркази қўшилди. Айнан шу йили “Наврўз садолари” фестивали халқаро тадбирга айланди ва унда Россия, Мўғулистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон каби давлатларнинг мусиқий жамоалари иштирок этиб келишмоқда.

Ушбу форум ёшларнинг мусиқий тарбиясига бағишланган бўлиб, ушбу соҳа бўйича Давлат дастурини бажариш, шунингдек республикамиз келажак маданиятини ривожи учун миллий чолғуларимиз ижрочилигида етук кадрлар тайёрлашга, ўзбек мусиқа маданиятида кўп овозли ижро шаклини ривожлантириш ва янада оммалаштиришга йўналтирилгандир.

 

 

“Тошкент шахрининг туризм салохияти хамда хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантиришда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни” мавзусидаги Давлат гранти

 

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги нодавлат  нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш  жамоат фонди  томонидан  нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган  2024 йил 6 августдан -7 сентябргача ўтказилган «Тошкент шахрининг туризм салоҳиятини ҳамда ҳизмат кўрсатиш тизимини ривожлантиришда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни» мавзусидаги учинчи давлат грантларини ажратиш учун эълон қилинган танловда иштирок этиш учун ариза лойиҳасини тақдим этилди. Мазкур лойиҳа танловнинг 3- йўналиши “Маданий меросни сақлаш, аҳоли ўртасида маданий меросга бўлган муносабатни янада юксалтириш, уларни келажак авлодга  бекаму кўст етказиш  ва маданий меросга бўлган муносабатни шакллантириш борасида тарғибот ишларини кучайтиришда давлат ва нодавлат ташкилотларининг хамкорлиги номинацияси бўйича “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ғолиб бўлди. Танловнинг йўналиши Ёш авлодни, ижтимоий химояга мухтож, Мехрибонлик уйлари тарбияланувчиларини - маданий кадриятларни, буюк тарихий меросларни асраб авайлашга ўргатиш, тарихий қадамжоларга сайёхат ташкил этиш, диққатга сазовор жойлар билан таништириш, маънавитини юксалтириш, миллий ифтихор туйгусини шакллантириш мақсадида саёхатлар ташкил этиш, “Маданий меросни саклаш, ахоли уртасида маданий меросга бўлган муносабатни янада юксалтириш, уларни келажак авлодга бекаму кўст етказиш ва маданий меросга бўлган муносабатни шакллантириш борасида таргибот ишларини кучайтиришда давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳамкорлиги” мавзусидаги тарғибот ишларини «Кўхна Самарканд» шаҳри тарихий обидаларга саёхатлар билан уйгунлаштиришдир.

Мазкур лойиҳа бўйича 2024 йил 8 ноябрь куни «Кўхна Самарканд» шаҳрига  бир кунлик саёхат амалга оширилди. Тошкент шаҳридаги 22-“Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчи, тарбиячи  ва фонд вакиллари жами 40 нафар Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларига ташрифлар, 3 маҳал овқат билан таъминланди совғалар улашилинди ҳамда бориш келиш чипталари олинди.

26 декабрь куни “Тошкент шаҳри бўйлаб” автосаёҳат ташкиллаштирилди. Саёхатга Тошкент шахар Яккасарой туманидаги. 25-сонли алохида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабнинг 25 нафар ўқувчиси ва 5 нафар тарбиячи (рўйхат бўйича) иштирок этди. “AGATA TUR” масулияти чекланган жамиятнинг саёҳат автобусларига пойтахтнинг энг гўзал, кўркам, такрорланмас мажмуаларини зиёрат қилинди ва беқиёслигига гувох бўлдик:  (Амир Темур майдони, Амир темут шох кучаси, Оқ мачит мадрасаси, Хастиимом мажмуаси, Хадра майдони, Сузук ота мачити, Шахидлар майдони, монумент Мужества, Зарқайнар галереяси, Халқлар дўстлиги майдони, Мустақиллик майдони, Навои проспекти, Самарқанд дарвоза.)

27- 28 –декабрь куни Ўзбекистон Давлат Темурийлар тарихи давлат музейига саёхат уюштирилди. Саёҳатга Тошкент шаҳар Бектемир (30 нафар) ва Яшнобод
(20 нафар) туманларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг  фарзандлари  ота оналар марказлашган ҳолда олиб келинди. Улар музейдаги экспонатлар билан танишдилар, тарихий маълумотларга эга бўлдилар. Қизиқтирган саволларига жавоблар олинди. Тадбир якунида болажонларга “Соғлом авлод учун” хайрия фонди томонидан ширинликлардан иборат “Янги йил” совғалари тақдим этилди.

2025 йилнинг 1 кварталида Тошкент шаҳридаги “Темурийлар тарихи Давлат музейи”, “Тошкент Политехника  музейи” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги Ўзбекистон амалий саръат ва ҳунармандчилиги музейи”ларига   Ўзбекистон Республика Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 30 –сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, А.П.Хлебушкина номидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, Тошкент шаҳар Яшнабод тумани М.Ашрафий маҳалла фуқаролар йиғини, Устепа тумани Найман маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи кам таъминланган оила фарзандалари, Бектемир туманидаги кам таъминланган оилалар фарзандлари жами 300 га яқин болаларни юқорида келтирилган музейларга ташрифи таъминланди.

Лойиҳа бўйича Самарқанд шаҳрига саёҳат таасуротлари ҳамда Тошкент шаҳридаги музейгаларга ташрифи бўйича “Маданий меъросни асраш ва ёш авлодга бекомуст етказиш” мавзусидаги расмлар ва иншолар кўрик танловлари уюштирилди ҳамда ўқув қуроллари жамламаси каби совғалар улашилинди.