“Sog‘lom avlod uchun” фонди ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 8 ноябрдаги “Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва қўламини кенгайтириш тўғрисида”ги ПҚ-4513-сонли қарори, 2020 йил 24 августдаги “Ўзбекистонда вояга етмаган қизлар орасида эрта туғрук ҳолатларининг олдини олиш, туғиш ёшидаги аёллар репродуктив саломатлигини сақлаш юзасидан тизимли ҳамкорликни кучайтириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг қўшма қарори ижросини таъминлаш юзасидан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тартиб қилиш, репродуктив саломатликни шакллантириш ва тиббий маданиятни ошириш жараёнларини тизимини ташкил этиш, мактаб ўқувчилари, аёникса ўсмир қизлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш репродуктив саломатликни тарғиб қилиш мақсадида ҳамда “Sog‘lom avlod uchun” фонди томонидан давлат ва нодавлат идораларни хамкорликни янада кўчайтириш мақсадида 2025 йил ярим йиллигида республика 43та йирик шаҳарлардаги умумий таълим мактабларидаги 90 000 нафар 7-синф ўқувчи қизлари ўртасида “Балоғат даври” лойҳасини амалга ошириш режалаштирилди.
Мазкур лойиҳа доирасида 43 та йирик шахарлардаги ўрта мактаблар 7-синф ўқувчи қизларига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика Репродуктив Саломатлик маркази мутахассислари томонидан маърузалар ўқилди ҳамда Фонд томонидан “Procter & Gamble” компанияси томонидан тақдим этилган санитария-гигиеник воситалари ва информацион буклет Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги республика Саломатлик маркази мутахассислари томонидан бепул таркатилди. Шунингдек, лойиҳа доирасида ўкиладиган маърузалар ва чоп этилган информацион буклетлар ўрнатилган тартибда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли мутахассислари томонидан кўриб чиқилган ва кенг тарғибот қилиш учун рухсат берилган.
Шунингдек Фонд томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги билин келишилган ҳолда ўтиш даври физиологияси ва гигиенаси бўйича балоғат давридаги ўсмир қизларнинг врач-гинекологлар томонидан ўқув материалларидан намуналар (ўзбек ва рус тилларида) ва материаллардан намуналар (ўзбек ва рус тилларида) ҳамда маърузалар матни ўқиш устида ишлар олиб борилди.
Лойиҳа доирасида жами 27 205 тингловчини қамраб олинди, 932 маъруза ўқилди ва “Procter & Gamble” компанияси томонидан такдим этилган 27 205 дона маҳсулотлари бепул таркатилди.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ўз Низом ва Давлат дастурларини амалга ошириш доирасида тиббий, гуманитар, таълим дастурлари, иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш лойиҳалари, аҳолининг заиф қатламларига, шунингдек, болалар ва ёшларга мўлжалланган дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш устида ишламоқда. Жумладан, ,
Фондга 2025 йил 6 ой давомида 22,2 миллион АҚШ доллари
ва 1,4 миллиард сўмдан ортиқ 22 та инсонпарварлик юклар жалб қилинди, республика даволаш тизими орқали ижтимоий ёрдамга мухтож оилаларга тарқатилди, шу жумладан:
- “Ameriсares” халқаро ташкилотидан (АҚШ) жами 22,1 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлган дори-дармон, кўзойнак, антибиотик, витаминлар ва тиббий асбоблардан иборат 11 та инсонпарварлик ёрдами юклари;
- “Friedensdorf international” (Германия) халқаро ташкилотидан жами 54,1 минг АҚШ доллари бўлган дори-дармонлар, витаминлар, тиббий буюмлардан иборат инсонпарварлик ёрдами юклари;
Шунингдек мамлактимизда фаолият юритаётган хорижий ва маҳаллий корхоналардан жами 1,4 миллиард сўмлик дори-дармонлар ва санитария-гигиена воситаларидан иборат мурувват юклари олинди, жумладан:
- “WINGS DISTRIBUTION COMPANY” МЧЖ – 265,9 млн. сўм миқдоридаги гигиеник воситалар;
- "RAIN SEN DA" MЧЖ - 214,3 млн. сўм миқдоридаги дори-дармонлар;
- "UZ CONGRESS" MCHJ– 189,4 млн. сўм миқдоридаги дори-дармонлар;
- “ONA” жамоат фонди – 121,7 млн. сўм миқдорида озиқ-овқатлар ва бошқалар.
- “ABT Associates Tashkent LLC” МЧЖ - 54,4 млн. сўм миқдоридаги жиҳозлар.
Қайд этиш жоизки, юқоридаги барча инсонпарварлик ёрдами юклари, шу жумладан антибиотиклар, витаминлар, аёллар учун анемияга қарши дори воситалари, юрак-қон томир дори воситалари, шприцлар ва тиббиёт буюмлари мамлакатимиздаги 300 дан ортиқ даволаш-профилактика муассасалари ва Фонднинг Тиббий-патронаж бригадалари орқали тарқатилди. “Соғлом авлод учун” Фонднинг тиббий-ижтимоий патронаж кўчма бригадалари ҳамда “Ўзбекистон темирйўллари” акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда ҳар йили ўтказиладиган “Саломатлик поездлари” акциялари орқали аҳолига манзилли ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда.
Шу ўринда, “Соғлом авлод учун” фондига келиб тушган инсонпарварлик ёрдами юкларини тақсимлаш ишлари ўрнатилган тартибда тегишли вазирликлар ва бошқа манфаатдор идоралар билан келишилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
«AmeriCares» (США) халқаро ташкилоти билан ҳамкорлик
2025 йил 6 ой давомида “AmeriСares” халқаро ташкилотидан (АҚШ) билан ҳамкорлик Глобал Соғлиқни сақлаш шартномаси асосида амалга оширилиб, жалб қилинган инсонпарварлик юклари умумий қиймати 22,1 млн. АҚШ долларига етди, натижада дори-дармон ва тиббий жиҳозлардан иборат 11 та мурувват юклари жалб қилиниб, ўрнатилган тартибда божхона хужжатлари расмийлаштирилди.
Бу инсонпарварлик юклари Ўзбекистон Републикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган қўшма тақсимотлар асосида тегишли тиббий ва ижтимоий муассасаларга ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига мақсадли ва манзилли етказиб берилди.
Шунингдек, 2024 йил 14 майдаги 111777/3727-сон грант шартномаси асосида "Аmericares" (АҚШ) халқаро ташкилоти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги 3-сонли руҳий нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасининг ўқувчи-ёшларини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаси учун грант ажратилди.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан белгиланган тартибда келишилган Фонд томонидан лойиҳани тайёрлаш бўйича “Тоза сув” МЧЖ (Нукус ш., Қорақалпоғистон Республикаси) лойиҳа институти билан шартнома тузилди ва тегишли пудратчи томонидан ажратилган маблағлар доирасида қуйидаги ишларни амалга ошириш режалаштирилган.
- мактаб-интернатини электр энергияси билан таъминлаш тўхтатилган ҳолларда дизел ускуналарини ўрнатиш учун енгил конструкциялардан бино қуриш, шунингдек, доимий электр энергияси билан таъминлаш учун электр кабеллари ва аксессуарларини сотиб олиш;
- ҳар бир хонага (ётоқхона ва ўқув биноларига, шунингдек ошхонага) қувурларни ётқизиш;
- ушбу мактаб-интернат тарбияланувчиларини тоза илиқ сув билан таъминлаш учун идишлар, сувни тузсизлантирувчи (филтр) ва иссиқ сув учун ускуналар (Аристон типидаги) ўрнатиш.
Лойиҳа доирасида амалга оширилган тадбирлар натижасида қуйидагиларга эришилди:
1. Мактаб-интернат ўқувчиларининг тоза ичимлик сувидан фойдаланишини таъминланди.
2. Мактаб-интернат ўқувчиларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун сув насосларининг узлуксиз ишлаши учун узлуксиз електр таъминотини таъминланди.
3. Ушбу мактаб-интернатнинг ётоқхоналари ва ошхоналарига махсус тозалаш ускуналарини ўрнатиш орқали мактаб-интернат ўқувчиларини тоза ичимлик суви билан таъминланди.
"Туберкулездан холи Ўзбекистон" |
лойиҳаси |
"Соғлом авлод учун" фонди, «ABT ASSOCIATES INC.» ташкилоти томонидан амалга оширилаётган USAIDнинг “Туберкулёздан холи Ўзбекистон” лойиҳаси ва туберкулёз бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий Дастури доирасида аҳоли ўртасида туберкулёз касаллиги тарқатилишини олдини олиш бўйича ёрдам кўрсатиш буйича лойиха амалга оширилиб келмокда.
"Соғлом авлод учун" фонди томонидан Сирдарё ва Фарғона вилоятларидаги лойиҳада кўрсатилган шаҳар ва туманларда, МДЖ фаолияти Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 5 октябрдаги қарори билан тасдиқланган "Аҳолининг ҳимояга муҳтож катламларига туберкулёз касаллиги бўйича хизмат кўрсатишда мультидисциплинар ёндашув" қўлланмаси асосида амалга оширилади. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан келишилган. Лойиҳанинг иш режасига мувофиқ мақсадли гуруҳлар - аёллар, ёшлар (15-29 ёш), сил касаллиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида ахолининг орасида, жумладан, ахолининг ижтимоий химояга мухтож қатламлари, мигрантлар, ОИВ инфекцияси билан касалланганлар, сил билан каслланган беморлар билан алоқада бўлган одамларга тушунтириш ишлари олиб бориш ва уларни текширувлардан ўтказиш режалаштирилган. Бирок мазкур лойиҳа «ABT ASSOCIATES INC.» ташкилоти томонидан жорий йил 27 февралдан ёпилган.
“DIPLOMAT INTERNATIONAL SCUOOL”
маъсулияти чекланган жамият билан ҳамкорлик
1996-2025 йилнинг 6 ойлик давомида “Соғлом авлод учун” фондининг кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 2 400 яқин та қишлоқ ва 5600 тадан ошиқроқ маҳаллаларидаги жами 5 920 000 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.
2009-2025 йилнинг 6 ойликда Германия ва Швейцариядан жалб қилинган грант маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ва чет элларда туғма юрак нуқсонларини бартараф этиш бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказилган беморлар жами 1485 нафарни ташкил этади.
“Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди томонидан 1997-2025 йилнинг 6 ойлик да мобайнида халқаро ҳамкорлардан дори-дармон, тиббий буюмлар, озиқ-овқат, тиббий асбоб-ускуналар (инвестициялар) шаклида жалб 622 та ҳажми 646,2 миллион Ақш долларини ташкил этувчи инсонпарварлик юклари қабул қилиниб, республика даволаш профилактика ва ижтимоий муассасаларига ҳамда тиббий-ижтимоий патронаж тизими орқали ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга тарқатилди.
Фонд ва “DIPLOMAT INTERNATIONAL SCHOOL” маъсулияти чекланган жамияти билан 2025 йил 28 мартдаги №2025-03/01 сонли Хамкорлик Меморандумига асосан 4 дона “Эҳсон қутилари” ни хайрия асосида жойлаштирилиб, жами 175,0 млн сўм хайрия маблағлари тўпланди. Ушбу хайрия маблағлар ҳисобига Туғма юрак нуқсони ташҳиси билан кам таъминланган оилалардан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондида навбатда турган 12 нафар бемор болаларни Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 2025 йил май-июн ойларида жарроҳлик амалиёти ўтказилинди.