“Она юрт тароналари” шиори остида кўргазма ташкил этилиди

BAA

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сон қарори билан тасдиқланган “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш, шунингдек, халқимиз орасида ўз ўрнига эга бўлиб бораётган ижодкорларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг машаққатли ижод йўлида мардонавор қадам ташлаши учун кўмак бўлиш ва ўз ўрнида ўсиб келаётган ёш тасвирий санъат ихлосмандлари учун алоҳида ўрнак қилиб кўрсатиш, уларнинг тасвирий санъатга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида “Соғлом авлод учун” фонди томонидан бир қатор расмлар кўрик танловлари ва кўргазмалари ўтказиб келинмоқда. Бундан ташқари, ёш тасвирий санъат ихлосмандлари учун ҳалқимиз меҳрига сазовор бўлган машҳур рассомлар асарлари бўйича ҳам қатор кўргазмалар ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Бадиий Академияси, Тошкент фотосуратлар уйи билан ҳамкорликда жорий йилнинг 26 март куни куни соат 11:00 да халқимиз орасида ўз ўрнига эга бўлган устоз ижодкор, иқтидорли ранг-тасвир устаси Батиков Александр Андреевичнинг “Она юрт тароналари” деб номланган шахсий расмлар кўргазмасинининг очилиш маросими ўтказилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди  ёш авлод тарбиясида бу каби маданий тадбирларнинг аҳамияти беқиёс, деб ҳисоблайди. Шу боисдан, Фонд томонидан “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ўртасида “Камалак жилоси”, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида анъанавий “Ер куррасида тинчлик” Республика расмлар кўрик-танловларини ўтказиб келинмоқда. Ёшларимиз ва болаларимиз орасида халқаро кўрик-танловларда иштирок этиб, юртимиз довруғини жаҳонга ёядиган мўйқалам усталари етишиб чиқишига ишонамиз.

Кўргазма муаллифи Александр Андреевич Батиков тўғрисида

 маълумот

Батиков Александр Андреевич. 1939 йили Шарқий Қозоғистоннинг Семипалатинск вилоятида таваллуд топди. Болалигиданоқ тасвирий санъатга меҳр қўйди. Мактабни тамомлагач, 1959 йил Н.К.Крупская номидаги Ҳалқ Санъат Университетига ўқишга кирди. Сўнг ўқишни Тошкентдда давом эттирди. Ўқиш билан бирга “Хамза” номидаги театрда иш фаолиятини бошлади. Ўқишни тамомлагач, “Ёш гвардия” театрига саҳналаштирувчи рассом вазифасига юборилди яъни (ҳозирда Аброр Ҳидоятов театри). Шу қаторда “Сатири”театрида ҳам ишлади. 1999 йил “Оперетта” номидаги Мусиқа Давлат театрига бош рассом лавозимига ишга таклиф қилишди. Йиллар давомида Батиковнинг ижоди янада юксала бошлади. “Ғ.Ғулом” нашриётида ишлаб, М.Турғунбоев, Р.Каримов ва Е.Петросовлар билан биргаликда (рақслар) китобини безатиш ишларини қилишди. Александр Андреевич бир қанча бадиий лойиҳалар муаллифи бўлган. Булар “Мустақиллик”, “Наврўз” юбилейи, А.Тимур, М.Улуғбек ҳамда Самарқанд, Бухоро юбилейларидир.

Александр Андреевич 1999 йили Бадиий Академияси аъзосига айланди.

        1997 йили Батиков Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигидан ўз йналиши бўйича унвон олди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан 2003 йил 27 августда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони берилди. Бугунги кунга келиб мўйқалам устасининг ижод коллекциясидан акварель этюдлари, гравюра, пейзаж ва бошқа  жанрларга оид бир неча юздан ортиқ  ишлар ўрин олган. Рассом кўчма кўргазмаларнинг доимий иштирокчиси, унинг ишлари  бир неча бор халқаро кўргазмаларда намойиш этилган.  Унинг ижоди билан турли даврларда Германия, Финляндия, Россия, АҚШ, Украина, Венгрия давлатларидаги тасвирий санъат ихлосмандлари танишиш имконига эга бўлдилар.

            Рассомнинг бир қанча асарлари Ўзбекистондаги “Меҳрибонлик” уйларига тухфа қилинган.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари