Вояга етмаганлар ишлари бўйича Республика идоралараро комиссиясининг 2019 йил 10 – апрелдаги 22 – сонли мажлиси

Фонд ва унинг  ҳудудий филиаллари томонидан 2019 йил январь-декабр ойлари давомида қуйидаги тадбирлар амалга оширилди.

     Фонд Марказий аппарати томонидан, 3-10 январь кунлари Тошкент шаҳри бўйлаб уюштирилган кўчма цирк тамошаларига, “Қўғирчоқ театри”да, “Ёш тамошабинлар театри”да бўлиб ўтган “Янги йил” тадбирларига жами 52 нафар боқувччиси йўқ, кам таъминланган оила фарзандларини вақтларини кўнгилли ўтказишлари учун бепул иштироклари таъминланди. 29 май куни Республика “Маҳалла” фонди билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри Учтепа ва Юнусобод туманларида истиқомат қилувчи 12-14 ёшли ўсмирлар ўртасида “Соғлом авлод учун” кубоги учун мини футбол мусобақалари ўтказилди. Фестивалда жами 100 нафардан ортиқ 2005-2007 йилларда туғилган ўсмир болалар қатнашишди.
28 май куни “Ҳар бир фарзандга меҳр-эътибор” шиори остидаги ҳафталик доирасида “Соғлом авлод учун” фонди, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Республика “Сен ёлғиз эмассан” болалар жамоатчилик жамғармаси, Тошкент шаҳри ва вилояти ҳокимликлари ҳамкорликдаги анъанавий тадбирлардан бири “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари учун Тошкент шаҳридаги “Ашхобод” сайлгоҳида хайрия тадбири ўтказилди. Байрам тадбирида Тошкент (14 ва 15-сонли “Меҳрибонлик” уйлари) ва Сирдарё (Гулистон болалар шаҳарчаси) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги (21, 22, 23 ва 30-сонли “Меҳрибонлик” уйлари ва SOS O`zbekiston Bolalar mahallalari) жами 1 000 нафардан ортиқ “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ва Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари тизимида ўз ҳизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун барча кўнгилочар атракционлар бепул ташкил этилди.

Миллий чолғулар оркестри ва кўп овозли ансамбллари жамоа ижрочилиги – республикамиз мусиқа маданиятидаги энг ёш йўналишларидан биридир. “Наврўз садолари” V халқаро халқ чолғулари оркестрлари ва кўп овозли ансамблларининг мусиқа фестивали кўп овозли ижро шаклини ривожлантириш ва янада оммалаштиришга йўналтирилган.Ташкилий қўмита қарори ҳамда хорижий ҳамкорлар таклифи инобатга олиниб, V маротаба халқаро миқёсда ўтказилди. Фестивал иштирокчилари: мусиқа ва санъат лицейлари оркестр ҳамда ансамбллар билан биргаликда, профессионал жамоалардан ташкил топгандир. Фестивал I босқичи жойларда жами 87 ансамбль, 70 та оркестр ва 2512 нафар иштирокчини ўз ичига олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ғолибликни қўлга киритган санъат ва маданият лицей, коллежлар жамоалари, шунингдек қўшни Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон Республикаларидан қатнашиб, умумий иштирокчилар сони 700 нафарга яқин. Уларнинг ёши эса 5 ёшдан 16 ёшгачани ташкил этади.

1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб ўтказиладиган тадбирлардан бири Республикамиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида анъанавий тарзда “Ер куррасида тинчлик” расмлар кўрик-танловининг Республика якуний босқичи ўтказилди. Танлов икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқич жорий йилнинг апрел-май ойларида ўтказилди. Кўрик-танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарабияланувчилари қатнашишди. Улардан 100дан ортиқ расмлар вилоят босқичларида аниқланди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Тиббий-ижтимоий маркази ҳудудида ташкил этилган “Соғлом авлод учун-2019” болалар кундузги соғломлаштириш марказининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Тошкент шаҳри Юнусобод, Шайхонтохур, Яшнобод, Олмазор туманларидан жами 144 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари жалб этилган. Болалар учун ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Соғлом авлод – миллат келажаги” деб номлаган маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

“Соғлом авлод учун” халкаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси, Республика “Сен ёлғиз эмассан” болалар жамоатчилик жамғармаси  хамкорликда Республика “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги анъанавий “Камалак жилоси” расмлар кўрик-танлови “Хитой менинг тассавуримда” шиори остида “Соғлом авлод учун” халкаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси, Республика “Сен ёлғиз эмассан” болалар жамоатчилик жамғармаси билан  ўтказилди. Танловнинг биринчи босқичи Хитой Халқ Республикасида “Ўзбекистон менинг тассавуримда” мавзусида ўтказилди ва саралаб олинган 230 та ғолибларга Фонд томонидан маҳсус сертификатлар ва қимматбаҳо совғалар юборилди. Танловнинг икиинчи ва якуний тақдирлаш босқичи Тошкент фотосуратлар уйида бўлиб ўтди. Танлов кўргазмаси якунида ҳайъат аъзолари томонидан аниқланган “Камалак жилоси” Республика расмлар кўрик-танлови ғолиблари ва совриндорлари “Соғлом авлод учун” фонди, “Сен ёлғиз эмассан” жамғармаси кимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирланадилар.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни  қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси доирасида фонд ва Тошкент шаҳар Эндокринология маркази бемор болалар ҳамда кам таъминланган оила фарзандларига амалий кўмак бериш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, оилада тиббий маданиятни ошириш, аёллар соғлигини мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 19 ноябр куни Тошкент шаҳар Эндокринология диспансери ҳамда бир қатор хомийла билан биргаликда қандли диабет билан касалланган бемор болалар учун “Лазги” оилавий ресторанида хайрия кўнгилочар акциясини ўтказилди. Ушбу хайрия акцияси Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи қандли диабетга чалинган жами 60 нафар бемор болалар учун ташкилаштирилди.

Тадбирда Тошкент шаҳар Эндокринология диспансери мутахассислари, «Greenleaf Products” ва “Worwag Pharma GmbH & CO. Kg МЧЖ ходимлари иштирок этишди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида 300 нафар атрофида ўсмирлар қандли диабет билан касаллиги билан рўйхатдан ўтган.

“3-декабр “Халқаро ногиронлан куни” муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож ва имконияти чекланган шахслар учун жойларда хайрия тадбирлари ўтказиб келмоқда.

Ҳаракатлар стратегиясини таъминлаш мақсадида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва имконияти чекланган шахсларнинг ёрдамчи ва реаблитация техника воситалари билан таъминланганлигини ошириш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Мазкур хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, 2019 йилнинг 4 декабрь куни Тошкент Фотолар уйида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи имконияти чекланган фуқаролар учун  хайрия тадбири ўтказилди. Тадбир доирасида имконияти чекланган фуқаролар учун махсус ногиронлик аравачалари ва унинг эҳтиёт қисмлари, озиқ – овқат пакетлари топширилди. Тақдим этилган ногиронлик аравачалари АҚШнинг “AmeriCares” халқаро ташкилоти томонидан юборилган.

Ушбу халқаро ташкилот томонидан 2018-2019 йиллар давомида жами 520 дона ногиронлик аравачалари юборилган бўлиб, улар жойлардаги Соғлиқни сақлаш бошқармалари, Хотин-қизлар қўмиталари ва “Маҳалла” фонди бўлимлари орқали тарқатилди.

23 декабр куни кам таъминланган оилалар фарзандлари учун Фонднинг Тошкент шаҳар таянч маскани раҳбари маъсулигида Эстрада – цирк коллежида “Қорбобо ва қорқиз” томоша ташкил этилди. Тадбирда жами 50 нафар оилалар фарзандлари иштирок этишди.

23 декабр куни соат 12:00 да Ўзбекистон Республикаси Мудофа Вазирлигида хизмат қилаётган харбийларнинг фарзандлари учун Ўзбекистон Давлат цирки биносида “Янги йил” байрами муносабати билан ўтказилган  тадбир томошаларига бепул  ташрифлари ташкил этилди. Тадбирда жами 50 нафар болалар иштирок этдилар.

26 декабр куни 23 – Меҳрибонлик  уйи тарбияланувчилари учун “Сен ёлғиз эмассан” жамоат фонди маъсулигида Ўзбекистон Ёшлар театрида болалар учун “Питер Пенинг қорбобога ёзган мактуби” номли спектаклга махсус таклифнома билан бепул ташрифлари уюштирилди. Тадбирда жами 40 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок этишди.

26 декабр куни Фонднинг тиббий ижтимоий марказида рўйхатдан ўтган қандли диабет касали билан хасталанган болалар учун  Алишер Навоий номидаги киносаройидаги “Янги йил қиссаси” номли шоу дастурга бепул ташрифлари ташкил этилди. Тадбир давомида болаларга махсус янги йил совғалари тақдим этилди. Тадбирда жами 40 нафар болалар иштирок этишди.

28 декабр  – 10 январ кунлари Ўзбек Миллий Академик Драмма театрида 21,22,23, 30 – Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун “Янги йил” эртаги номли томошаларига бепул ташрифлари ташкил этилди. Тадбирда жами 350 нафар болалар иштирок этишди.

30 декабр – 6 январ кунлари Ўзбек Давлат Сатира театрида 30 ва 21 чи  – меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун “Қорқизнинг саргузаштлари” номли томошасига маҳсус таклифонамалар билан бепул ташрифлари ташкил этилди. Тадбирда жами 100 нафар болалар иштирок этишди.

4 – 11 январ кунлари Русс Драматик театри ва Ўзбекистон Мусиқали комедия театрларида “Қизил гул” номли спектаклга Тошкент шахридаги барча меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ижтимоий химояга мухтож оила фарзандалари, кам таъминланган оилалар фарзанлари иштироки таъминланди. Томошаларда жами 450 нафар болалар иштирок этдилар.

5 январ куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат Академик Катта театрида “Золушка” спектаклига Фонд ва тиббий ижтимоий марказ ходимларининг фарзандлари учун махсус таклифнома билан бепул томошалар ташкил этилди. Тадбирда жами 50 нафар болалар иштирок этишди.

7 январ куни Ёш томошабинлар театри ва Silk Route Marionettes марионетка театрларида “Янги йил арчаси, қор парчаси” ва “Ганс ва Греттел” эртак спектакларига 30 ва 22 меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари махсус таклифномалар билан бепул ташрифлари амалга оширилди. Тадбирда жами 100 нафар болалар иштирок этишди. Шунингдек, Фонд ва хомийлар ёрдамида Янги йил байрами муносабати билан 23 ва 30 Меҳрибонлик уйларига хайрия акцияси сифатида маииший техника буюмлари, болалар учун бадиий китоблар  хамда санитар – гигиеник воситалар топширилди.

Жумладан Фонднинг Тошкент шаҳар таянч маскани ва ҳудудий филлиалар томонидан, ёш авлодни жисмоний ва маънавий шакллантириш, истеъдодли болаларни қўллаб-қувватлаш борасида маданий- маърифий, хайрия ва спорт тадбирлар ўтказилиб, уларда жами 2500 дан ортиқ болалар таклиф этилдилар. “Тошкент ҳайвонот боғи” , Ўзбек Миллий театри”, “Тошкент Давлат цирки” ва “Алишер Навоий номидаги кино саройи” истироҳат боғлари, уларни театрлаштирилган тадбирлар, концерт дастурлари, фестиваллар, болалар ижодиёт кўргазмалари, спорт  мусобақалари ҳамда маданият истироҳат боғлари, театри, кино, музей, тарихий обидалар, ҳайрия концертларига бепул ташрифлари ташкил  этилди.

Фонднинг Марказий аппарати томонидан болаларни соғломлаштириш дастурлари юзасидан вилоятлар кесимида қуйидагилар амалга оширилди

  • Грант маблағлари ҳисобидан лаб – танглай нуқсони билан ҳисобда турувчи 71 нафар бола,
  • Ортопедиа касаликлари билан ҳисобда турувчи 38 нафар болага жарроҳлик амалиёти қолланилди,
  • Юрак туғма нуқсони билан ҳисобда турувчи 4 нафар бола “Эзгу ният”(Тошкент) фондида 59 нафар “ЭРА МЕД” МЧЖ(Тошкент) шаклидаги қўшма корхонасида, 69 нафар болага СамПИ клиникасида 17 нафар болага Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида жарроҳлик амалиётлари ўтказилди, “оксигенатор” апппартлари берилган,
  • 10 нафар бемор бола Германия давлатига даволанишга юборилган
  • 29 майдан – 4 июн кунлари Корея Республикаси Ёнсей универститети қошидаги “Severanse” госпитали шифокорлари томонидан Фарғона вилоятидаги “лаб – танглай нуқсон” ли 280 нафар болалар тиббий кўрикдан ўтказилди ва 43 нафарига жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Юрак туғма нуқсони бўлган 5 нафар бемор болаларнинг 2 – 19 июль кунлари Корея давлати “JCI” халқаро ёшлар ташкилотининг “Седжонг” госпитали ҳамда 7 нафар бемор болаларнинг 11 – 30 август кунлари “Суанджин” халқаро ташкилотида амалиёти ўтказилиб, соғломлаштирилди.

Фонднинг – тиббийижтимоий маркази ва вилоят филиаллари тиббий – ижтимоий бригада шифокорлар томонидан, худудий тиббиёт бирлашма шифокорлари хамкорлигида, келишилган режа – жадвал асосида чекка ҳудудлардаги маҳаллалари, овул ва қишлоқларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами мунтазам тиббий кўрикдан ўтказилиб, тавсияларга кўра мурувват юкларида келтирилган дори дармонлар, сан – гигиена воситалари бепул тарқатилга. Тиббий кўриклар жараёнида жами болалар 67073 нафарни ва ўсмирлар 29835 нафарни ташкил этди. Шулардан 6874 нафар болалар ва 512 нафар ўсмирлар ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларидир.

Тиббий – ижтимоий патронаж бригада шифокорлари томонидан маҳалла, қишлоқ ва ўқув муассасаларида, ҳарбий қисмларида “соғлом турмуш тарзи” мавзуларида 4352 та суҳбатлар, маърузалар, тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилди, мавзуга оид буклет қўлланмалар тарқатилди.

  Фонднинг Марказий аппарати ва ҳудудий филиаллари томонидан  ўтказилган барча тадбир жараёнлари Республиканинг оммавий аҳборот воситаларида кенг ёритилди. Жумладан :

  • 24 – 26 март кунлари “Наврўз садолари” кўп овозли миллий чолғу ансамблари халқаро фестивали;
  • 23 – 25 март кунлари Ёш мусиқачилар ўртасида дамли ва зарбли чолғу ижрочилик йўналишида “Санъат ғунчалари” Республика кўрик танлови;
  • 20 – 21 март Миллий Халқ ўйинлари фестивали
  • 28 май – 2 июн кунлари “Ашхобод” ва “Тошкентленд” истироҳат боғларида бўлиб ўтган тадбирлар;
  • Май – июнь ойларида ўсмирлар ўртасида ўтказилган мини – футбол мусобақалари;
  • 3 – июнь куни “Ер куррасида тинчлик” Республика кўрик танлови ;
  • 26 – июнь куни ёзги болалар дам олиш маркази(оромгоҳ) фаолияти тўғрисида;
  • 9 – август куни ёзги болалар дам олиш маркази(оромгоҳ) тантанали ёпилиш маросими ва бошқалар.
  • 7 – октябр куни “Камалак жилоси” Республика расмлар кўрик –танлови
  • 19 – ноябр куни “Халқаро диабетга қарши кураш куни”муносабати билан хайрия акцияси
  • 3 – декабр  “Халқаро ногиронлар куни”
  • “Янги йил байрамлари” ва қишки таътилни мароқли ўтказиш

“Менинг юртим”, “Севимли”, “Маданият ва Маърифат”, “Спорт”, “Тошкент”, “Ўзбекистон 24” телеканалари, Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси “Хабар” кўрсатувида орқали ҳамда ЎзА, “Соғлом авлод учун”, “КунУЗ”, “Дарё.Уз”, каби интернет сайтларида; “Соғлом авлод”, “Маърифат”, “Маҳалла”, “Халқ сўзи”, “Олтин Водий”, “Ишонч”, “Наманган хақиқати”, “Наманган садоси”, “Хоразм тиббиёти”, “Эркин Қорақолпоғистон”, “Вести Каракалпакстана”, “Шифокор” каби газета ва журналарида кенг ёритиб борилди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари