“Соғлом авлод учун” фонди томонидан асосий воситалар харид қилиш учун ўтказилган танловлар (тендерлар) ва амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам бериш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлом авлодни тарбиялаш борасидаги ишларда нафақат давлат ташкилотлари, балки нодавлат ташкилотларининг ҳам алохида ўрни бор. “Соғлом авлод учун” ҳалқаро хайрия фонди ҳам оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилалардаги бемор болаларни ижтимоий ва тиббий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида муҳим ишларни амалга ошириб келмоқда. Шу мақсадда, Фонд томонидан бемор болаларни чет элдаги нуфузли клиникаларида даволаш махсус дастури ишлаб чиқилган.


Ҳар қандай миллатнинг асосий бойлиги – оналар ва болалар саломатлигигадар. Шундай экан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш миллат келажагини муҳофаза қилиш билан баробардир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги 60-ПФ фармони билан “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат Дастури тўғрисидаги Қарори эса бошланган хайрли ишларни янада жадаллаштиришга сабаб бўлмоқда.

2002 йилда “Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия фоди,  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Фриеденсдорф Интернейшнл” халқаро ташкилоти билан уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. Германиянинг “Фриеденсдорф Интернейшнл” халқаро ташкилоти 1967 йили ташкил топган бўлиб, дунёдаги 30 дан ортиқ давлатлар билан ўзаро хамкорлик қилади. Ҳамкорлик доирасида ривожланаётган мамлакатлардаги 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланадилар.

Германиянинг “Фриеденздорф Интенрнейшнл” халқаро ташкилоти грант маблағлари ҳисобига 2022 йилда Республика бўйича лаб танглай туғма нуқсони, ортопедик оёқ ва бўйин нуқсони бўлган ҳамда куйишдан кейинги тананинг нуқсонлари бўлган 153 нафар болалар операция қилиб соғломлаштирилди. Сарф харажатлар 81,3 млн. сўмни ташкил этди.

Шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимога муҳтож қатламларидан 76 нафар юрак туғма нуқсони билан бемор болаларда республикамиз клиникаларида жарроҳлик операциялари ўтказилди. Жами харажат 722,7 млн. сўмни ташкил этди. Бугунги кунда мазкур барча дастурлар республикамиз клиникаларида самарали давом эттирилмоқда.

Фонд томонидан Германиянинг “Фриеденздорф Интенрнейшнл” халқаро ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида ўтган давр мобайнида 216 га яқин бемор болалар Германия клиникаларига даволанишга юборилди. И.Каримов номли Халқаро Тошкент аэропортидан 2022 йилнинг 12 декабрь куни соат 10.10да узоқ муддатли даволаниш курсларини ўтаганни 10 нафар ўзбекистонлик ва 3 нафар Қирғизистонлик бемор болалар фонд ходимлари ҳамроҳлигида Германиянинг нуфузли клиникаларига даволанишга юборилади ва жорий йилнинг 18 декабр куни соат 01.10 да 7 нафар Германия клиникаларида даволаниб соғломлаштирилган бемор болаларни юртимизга қайтиб келиши ва ота-оналарига топширилиши режалаштирилган. Бугунги кунда 11 нафар Ўзбекистонлик бемор болалар Германия клиникаларида даволанишни давом эттиришмоқда.