Ўзбекистон Республикаси Конституция кунига бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 ноябрдаги Ф-72-сонли фармойиши ижросини таъминлаш ва 3 декабрь “Ногиронларни ҳимоя қилиш” куни муносабати билан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия Кореянинг "Siloam Center For The Blind" халқаро ташкилоти билан имзоланган Мемарондумга биноан 55 млн 997 юз 6 минг сўм ҳомийлик маблағи асосида Тошкент вилояти Чиноз туманидаги 4-сонли сил касаллиги бўлган болалар учун ихтисослаштирилган санаторий мактаб-интернати (манзил – Чиноз тумани, Дўстлик ж/х, Ж.Холиқов маҳалласи) ва Тошкент вилояти Ўрта чирчиқ туманидаги 124-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари (манзил – Ўрта чирчиқ тумани, Оқ ота ҚФЙ, Мустақиллик МФЙ) моддий-техник базасини янгиланиб берилди.Ушбу хайрия ташабускорлигини кўтаринки руҳда ўтказиш учун 2023 йил 1 декабрь куни соат 11.00 да “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан Тошкент вилояти Ўрта чирчиқ туманидаги 124-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва тегишли ташкилотлар иштирокида жиҳозларни топшириш тадбири ҳамда турли хил спорт мусобақалари (шашка, шахмат) ўтказилди.