Ёш авлодни жисмонан соғлом ва маънан етук шахс этиб тарбиялаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни малакали тиббий хизмат билан қамраб олиш, “Sog‘lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сонли Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 ноябрдаги “Репродуктив ёшдаги аёллар, хомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш тўғридаги”ПҚ-4513-сонли Қарори қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг 16-22 май кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг экологик қийин бўлган ҳудудларида яшовчи аҳолига тиббий ҳамда инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш учун Тошкент-Қўнғирот–Қорақалпоғистон-Жаслиқ–Тошкент йўналишида “Саломатлик” поезди ташкил этилди. “Саломатлик” тиббий санитария ёрдам поезди мутахассислари томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот тумани “Қорақалпоғистон” ва “Жаслиқ” посёлка фуқоралар йиғинларида жами 1725 нафар аҳоли (терапевт – 368 нафар, педиатр – 197 нафар, акушер-гинеколог – 142 нафар, невропатолог - 221 нафар, стоматолог – 306 нафар, лор – 343 нафар, офтальмолог – 571 нафар, хирург – 271 нафар,) чуқур тиббий кўрикдан ўтказилиб, шифокорлар томонидан касаллик аниқланган беморларга соғломлаштириш юзасидан тавсия ва маслаҳатлар берилди. Тиббий кўрикдан ўтганларнинг 846 нафари аёллар (улардан 457 нафари туғиш ёшидаги аёллар), 197 нафари болалар ва ўсмирларни, эркаклар 682 нафарни ташкил этди. Тиббий кўрикдан ўтган аҳолининг 222 нафари нафақахўрлар, 28 нафари ногиронлардан иборат.Тиббий кўрик давомида аниқ лаборатория таҳлилларга ва замонавий текшириш усулларга таянган ҳолда ташхислар қўйилди. Жумладан, 325 нафар фуқаро ЭКГ текшируви, 496 нафар фуқаро УТТ текшируви ҳамда 691 нафар фуқаро лаборатория текширувлари (қон ва сийдикнинг умумий таҳлили, суртмаларнинг таҳлили, эритроцит, лейкоцит, СОЭ текширувлари ва қондаги гемоглобин миқдори аниқланди) шунингдек, 202 нафар аҳоли флюрография текширувларидан ўтказилди. хайрия акцияси давомида аҳолига ва даволаш профилактика муассасаларига жами 1 532 331 182, 95 сўмлик дори-дармонлар, санитария-гигиена воситалари ва турли мавзудаги буклетлардан иборат мурувват юклари етказиб берилди.
2023 йилнинг 11-16 июн кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг экологик қийин бўлган ҳудудларида яшовчи аҳолига тиббий ҳамда инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш учун Тошкент-Нукус-Қўнғирот–Тошкент йўналишида “Саломатлик” поезди ташкил этилди.
Тиббий кўрик “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг “Саломатлик” тиббий санитария ёрдам поезди шифокорлари, фонднинг Қорақалпоғистон Республикасининг ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси мутахассислари ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими шифокорлари томонидан амалга оширилди. “Саломатлик” тиббий санитария ёрдам поезди мутахассислари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шахри ва Қўнғирот тумани овул ва макон фуқоралар йиғинларида жами 3227 нафар аҳоли (терапевт – 634 нафар, педиатр – 272 нафар, акушер-гинеколог – 235 нафар, невропатолог - 354 нафар, стоматолог – 306 нафар, лор – 410 нафар, офтальмолог – 756 нафар, хирург – 260 нафар,) чуқур тиббий кўрикдан ўтказилиб, шифокорлар томонидан касаллик аниқланган беморларга соғломлаштириш юзасидан тавсия ва маслаҳатлар берилди. Тиббий кўрикдан ўтганлар жами:1720 ш.ж. 822 нафари аёллар (улардан 406 нафари туғиш ёшидаги аёллар), 296 нафари болалар ва ўсмирларни, эркаклар 602 нафарни ташкил этди. Тиббий кўрикдан ўтган аҳолининг 450 нафари нафақахўрлар, 151 нафари ногиронлардан иборат.
Тиббий кўрик давомида 443 нафар фуқаро ЭКГ текшируви, 560 нафар фуқаро УТТ текшируви ҳамда 430 нафар фуқаро лаборатория текширувлари (қон ва сийдикнинг умумий таҳлили, суртмаларнинг таҳлили, эритроцит, лейкоцит, СОЭ текширувлари ва қондаги гемоглобин миқдори аниқланди) шунингдек, 129 нафар аҳоли флюрография текширувларидан ўтказилди.
Ушбу хайрия акцияси давомида аҳолига ва даволаш профилактика муассасаларига жами 3 615 098 403, 30 сўмлик дори-дармонлар, санитария-гигиена воситалари ва турли мавзудаги буклетлардан иборат мурувват юклари етказиб берилди.Хизмат сафари давомида “Саломатлик” поездининг фаолияти Республиканинг “Эркин Қорақалпоғистон”, “Қорақалпоғистон тонги”, “Каракалпакстан жаслары”, “Темирйўлчи” газеталарида, Қорақалпоғистон Республикасининг “ҚҚР телерадиокомпанияси”, Менинг юртим”, “Севимли” телеканалларида, www.kknews.uz, www.sau.uz, www.uza.uz сайтлари, бошқа оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.