Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 сентябрдаги “Оналар ва болала саломатлигини муҳофаза ыилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-296-сонли Қарори ижросиин таъминлаш мақсадида Республиканинг экологик жиҳатдан ноқулай минтақаларида яшовчи (Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари) аҳоли учун “Саломатлик” поездларини ташкил этиш йўли билан чекка туманларда яшовчиларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун “Sog`lom avlod uchun” фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикасининг чекка ҳудудларига 2023 йилнинг 23--30 апрель кунлари Тошкент – Қўнғирот – Жаслиқ – Қорақалпоғистон – Тошкент йўналишида “Саломатлик” поезди ташкил этилди.
Маълумот ўрнидада айтиб ўтиш жоизки, 2000-2023 йиллар ҳисобида жами 50 та “Саломатлик” поездлари ташкил этилган ва шу акция давомида тиббиёт мутахассислар томонидан 108637 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Акциялар давомида ҳудудлардаги (Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва Андижон вилоятлари) тиббий ва ижтимоий муассасаларига шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга манзилли равишда озиқ-овқат пакетлари, дори-дармонлар, санитария-гигиена воситалари, кийим-кечаклар, ногиронлик аравачалари, тиббиёт жиҳозлари, витаминлар ва бошқа маҳсулотлар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига инсонпарварлик ёрдамлари сифатида етказиб берилди.
Навбатдаги “Саломатлик” поезди учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан махсус вагонлар тақдим этилиб, юқори малакали шифокорлар гуруҳи аҳолига зарур тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида 23 апрель куни соат 23:58 да Тошкент Шимолий вокзалидан йўлга чиқди. Ушбу малакали шифокорлар билан бирга жойларда фонднинг Қорақалғистон Республикаси кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси ходимлари ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Ушбу инсонпарварлик ёрдами озиқ-овқат, дори-дармонлар, санитария-гигиена воситалари, кўзойнаклар, витаминлардан иборат мурувват ёрдамларидан ташкил топган.
Мазкур поезд ўз режаси давомида бориши кўзда тутилган Қўнғирот, Жаслиқ, Қорақалпоғистон станцияларига яқин ҳудудларидан ташқари фонднинг Қорақалғистон Республикаси ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси орқали ҳудуддаги марказий шифохоналар, вилоят болалар ва туғруқ комплексларига ҳамда кўзи ожиз, ақли заиф ва кар-соқов болалар махсус мактаб интернатларига ўз ёрдамини кўрсатиши режалаштирилган.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – экологик жиҳатдан ноқулай шароитда истиқомат қилувчи аҳолини айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, шунингдек, чекка қишлоқларда яшаётган аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш ҳамда мурувват ҳаракатини ривожлантириш ишига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этиш.
Тадбир ҳомийлари: АҚШнинг “Resource and Policy Exchange” ва “AmeriCares” халқаро ташкилотлари, “Jurabek” МЧЖ, “Transatlantic international” МЧЖ ва бошқалар.
“Sog‘lom avlod uchun” фонди ушбу хайрия тадбирини амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдиради.