"Salomatlik poezdi" -2024 yil xisoboti

“Sog‘lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамкорлигида

2024 йилнинг 23-30 апрель кунлари
Тошкент – Кунград–Жаслик-Коракалпогистон- Тошкент
йўналишида ташкил этилган
“Саломатлик” поезди фаолияти бўйича

М А Ъ Л У М О Т

Ёш авлодни жисмонан соғлом ва маънан етук шахс этиб тарбиялаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни малакали тиббий хизмат билан қамраб олиш, “Sog‘lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 сентябрдаги “Оналар ва болалар саломатлигини мухофаза килиш, ахолининг репродуктив саломатлигини мустахкамлаш чора-тадбирлар тўғридаги”
ПҚ-296-сонли Қарори  ижросини таъминлаш мақсадида
2024 йилнинг 23-30 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг экологик қийин бўлган ҳудудларида яшовчи аҳолига тиббий ҳамда инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш учун Тошкент-Коракалпогистон-Жаслик-Тошкент йўналишида “Саломатлик” поезди ташкил этилди.

Қорақалпоғистон Республикасининг  Қўнғирот туманларида яшовчи аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, эҳтиёжманд бўлган оилаларга манзилли мурувват ёрдами кўрсатилди.

 Қўнғирот тумани  Карокалпогистон ва Жаслик посёлка фуқоралар йиғинларида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотганлар, темир ва аёллар дафтаридаги оилалар (1033  нафар) дори-дармон, кўзойнаклар ва куритилган витаминга бойитилган озик овкат махсулатларидан иборат инсонпарварлик ёрдамлари  Узбекистон махаллар уюшмаси бошкармаси Карокалпакстан Республикаси Кунгирот тумани ш.ж.  Карокалпогистон ва Жаслик посёлка фуқоралар йиғинлари бўлимлари, Тиббиёт бирлашмаси томонидан тайинланган масъуллар вакиллари билан ҳамкорликда манзилли етказилиб берилди.

 Қўнғирот тумани  Карокалпогистон ва Жаслик посёлка фуқоралар йиғинларида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотганлар, “Темир” ва “Аёллар” дафтаридаги оилалар (301 нафар) дори-дармонлар,кўзойнаклар ва куритилган витаминга бойитилган озик овкат махсулатларидан иборат инсонпарварлик ёрдамлари   Узбекистон махаллар уюшмаси бошкармаси Карокалпакстан Республикаси Кунгирот тумани ш.ж.  Карокалпогистон ва Жаслик посёлка фуқоралар йиғинлари бўлимлари, Тиббиёт бирлашмаси томонидан тайинланган масъуллар вакиллари билан ҳамкорликда манзилли етказилиб берилди.

Кунгирот тумани  Карокалпогистон ва Жаслик посёлка фуқаролар йиғинларида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотганлар, “Темир” ва “Аёллар” дафтаридаги оилалар (504 нафар) дори-дармонлар,кўзойнаклар ва куритилган витаминга бойитилган озик овкат махсулатларидан иборат инсонпарварлик ёрдамлари Узбекистон махаллар уюшмаси бошкармаси Карокалпакстан Республикаси Кунгирот тумани ш.ж.  Карокалпогистон ва Жаслик посёлка фуқоралар йиғинлари бўлимлари, Тиббиёт бирлашмаси томонидан тайинланган масъуллар вакиллари билан ҳамкорликда манзилли етказилиб берилди. Тиббий кўрик “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг “Саломатлик” тиббий санитария ёрдам поезди шифокорлари, фонднинг Қорақалпоғистон Республикасининг ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси мутахассислари ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими шифокорлари томонидан амалга оширилди. “Саломатлик” тиббий санитария ёрдам поезди мутахассислари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси  Қўнғирот тумани Карокалпогистон ва Жаслик посёлка фуқоралар йиғинлари бўлимлари фуқоралар йиғинларида жами 894 нафар аҳоли (терапевт – 365 нафар, педиатр196 нафар, акушер-гинеколог217нафар, невропатолог - 146 нафар, стоматолог234 нафар, лор 341нафар, офтальмолог661 нафар, хирург303 нафар,) чуқур тиббий кўрикдан ўтказилиб, шифокорлар томонидан касаллик аниқланган беморларга соғломлаштириш юзасидан тавсия ва маслаҳатлар берилди. Тиббий кўрикдан ўтганлар жами:894 ш.ж. 381 нафари аёллар (улардан 154 нафари туғиш ёшидаги аёллар), 196 нафари болалар ва ўсмирларни, эркаклар 317 нафарни ташкил этди. Тиббий кўрикдан ўтган аҳолининг 385 нафари нафақахўрлар, 37 нафари ногиронлардан иборат.

Маълумки, чекка экологик шароити ноқулай бўлган ҳудудларда яшовчи аҳолига малакали мутахассислар томонидан тиббий ёрдам кўрсатишда замонавий тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида текширувларни ўтказиш катта аҳамият касб этади. Шу боис, тиббий кўрик давомида аниқ лаборатория таҳлилларга ва замонавий текшириш усулларга таянган ҳолда ташхислар қўйилди. Жумладан, 304 нафар фуқаро ЭКГ текшируви, 340 нафар фуқаро УТТ текшируви ҳамда
645 нафар фуқаро лаборатория текширувлари (қон ва сийдикнинг умумий таҳлили, суртмаларнинг таҳлили, эритроцит, лейкоцит, СОЭ текширувлари ва қондаги гемоглобин миқдори аниқланди) шунингдек, 113 нафар аҳоли флюрография текширувларидан ўтказилди.

Ўтказилган тиббий кўрик натижалари, жумладан, УТТ ва ЭКГ текшируви хулосалари ҳамда тиббий кўрик хулосалари билан бирга амбулатория, шифохона шароитида соғломлаштириши лозим бўлган беморлар рўйхати фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 сентябрдаги “Оналар ва болалар саломатлигини мухофаза килиш, ахолининг репродуктив саломатлигини мустахкамлаш чора-тадбирлар тўғридаги”
ПҚ-296-сонли Қарори  ижросини таъминлаш мақсадида
2024 йилнинг 23-30 апрель кунлари қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, “Она ва бола” скрининги текширувларининг моҳиятини тушунтириш бўйича шифокорлар томонидан учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилди. Жумладан, мазкур тадбирларда аҳолига “Қариндошга қуда бўлманг”, “Эрта никоҳ қуришнинг салбий оқибатлари ҳақида биласизми?”, “Она ва бола скрининги” давлат дастури, “Туғма гипотиреоз ва фенилкетонурия, “Тиббий кўрикнинг аҳамияти” мавзуларида буклетлар тарқатилди.

“Sog‘lom avlod uchun” халқаро хайрия фондининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси мутахассислари Қўнғирот тумани  Карокалпогистон ва Жаслик посёлка фуқоралар йиғинлари бўлимлари овул ва макон фуқоралар йиғинларида, узоқ ва чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолига, айниқса, аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш билан бир қаторда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва боқувчисини йўқотган оилаларга жами 1033 нафар фуқароларга инсонпарварлик ёрдамлари тарқатилиб берилди. Жумладан,

  • Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Кургирот тумани Тиббиёт бирлашмасига жами: 9 турдаги жами 7269 ш.ж.6791 урам дори-дармонлардан ва 478 донаУнископ тиббиёт аппаратидан иборат инсонпарварлик ёрдамлари берилди.
  • Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига жами: 13 турдаги 2818 урам дори-дармонлардан иборат инсонпарварлик ёрдамлари берилди

         Ушбу хайрия акцияси давомида аҳолига ва даволаш профилактика муассасаларига жами 1 494 594 336, 22 сўмлик дори-дармонлар, кўзойнаклар ва куритилган витаминга бойитилган озик овкат махсулатларидан иборат инсонпарварлик  ва турли мавзудаги буклетлардан иборат мурувват юклари етказиб берилди.

Хизмат сафари давомида “Саломатлик” поездининг фаолияти Республиканинг “Еркин Қорақалпоғистон” “Темирйўлчи” газеталарида, Қорақалпоғистон Республикасининг “ҚҚР телерадиокомпанияси”телеканалларида, www.kknews.uz, www.sau.uz, www.uza.uz сайтлари, https://www.facebook.com/groups/1760321537507701, https://t.me/sauuz, https://www.youtube.com/@soglomavloduchunfondi, https://instagram.com/fond_sau?igshid=ZDdkNTZiNTM=, https://twitter.com/fondsau1993?t=XO2Vui5Etp5qjQ6ZAhqwAg&s=09 ва бошқа оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

“Саломатлик” поездининг фаолиятини самарали ташкил этишда жойларда ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган оилаларга манзилли ёрдам кўрсатишда, соғломлаштириш тадбирларини ўтказишда жойлардаги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси тайинланган масъуллар вакиллари билан ҳамкорликда манзилли етказилиб берилди.

Жумладан: акцияда Қўнғирот тумани хокими уринбосари, оила ва хотин-кизлар кумитаси раиси Ж.Аметова,  Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмаси шифокорлари,“Sog‘lom avlod uchun” халқаро хайрия фондининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали раҳбари О.Ембергенова, ТИЁБ ходимлари Г.Кайпанова, Р.Турениёзова, А.Мендибаева, А.Каримқуловлар фаол иштирок этишди.