Боёвут туманининг Сармич ва Жулангар маҳалласи аҳолиси учун, миграциядан қайтган ва касалликни юқтириб олган кишилардан ҳаво томчи йўллари орқали ўтадиган туберкулёз касаллиги, уни олдини олишга қаратилган тиббий-профилактик тарғибот тадбири ўтказилди.
Сирдарё вилоят даволаш-профилактика муассасалари ва туман тиббиёт бирлашмаси тор доирадаги мутахассислар томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонд Сирдарё бўлимининг аутрчи ходимлари ҳам иштирок этиб, сўнгги вақтларда юртимизда "Туберкулёздан ҳоли Ўзбекистон" лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар, ўтказилаётган тиббий-профилактик кўриклар, уни ўтказишдан кўзланган мақсадлар тўғрисида сўз юритди.
Ва шу билан бирга, 8-сонли оилавий поликлиникада Сармич ва Жулангар маҳалласида истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари, хориж сафаридан қайтган фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари учун тиббий кўрик ташкил этилиб, уларнинг ўпка, нафас олиш аъзолари рентген текширувидан, лаборатор текширувлардан ўтказилди.
Туберкулёз касаллигига шубҳа қилинган 20 нафар фуқарога қайта текширувдан ўтиш учун йўлланма, қолганларга маслаҳат ва тавсия берилиши баробарида, уларга "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди Сирдарё вилоят бўлими томонидан витаминлар комплекси, дори-дармон, кўзойнаклар тақдим этилди.