Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси чорак асрдан сал кўпроқ муқаддам 1992-йил 8-декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 11-сессиясида қабул қилинган.
Конституция инсон ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият деб эълон қилиб, демократик ислоҳотлар, иқтисодиётни модернизация қилиш, ижтимоий ўзгаришлар учун асос бўлди. Бу миллатлараро тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, тарихий-маданий анъаналарни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Конституция инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, давлат суверенитети, жамиятда тинчлик ва тотувлик тамойилларига риоя этиш, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишнинг кафолатидир. Ушбу хужжат Ўзбекистон давлатчилиги шаклланишининг энг янги босқичини бошлаб берди ва бугунги кунда у ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлайди.
Конституция Куни эркин ва кучли давлат рамзи, мамлакат тараққиёти ва ҳар бир инсоннинг ҳаёт сифатини ошириш пойдеворидир.
Сизга Фуқаро авиацияси агентлиги номидан чин дилдан, бағрикенглик, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва ватанимиз равнақи йўлида самарали меҳнат қилишингизни тилайман!