"Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди (Тошкент шаҳар таянч маскани) Халқ депутатлари Тошкент шахар Кенгаши хузуридаги ННТ ва фуқарорлик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш йўналтирилган танлов голиби булган. Мазкур танловнинг 3- йўналиши “Маданий меросни сақлаш, аҳоли ўртасида маданий меросга бўлган муносабатни янада юксалтириш, уларни келажак авлодга бекаму кўст етказиш борасида тарғибот ишларини кучайтиришда давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳамкорлиги” мавзусидаги гранд бўйича, мактаб ўқувчиларининг қишки таътил кунларини мароқли ўтказиш мақсадида
26 декабрь куни: “Тошкент шаҳри бўйлаб” автосаёҳат ташкиллаштирилди. Саёхатга Тошкент шахар Яккасарой туманидаги. 25-сонли алохида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабнинг 25 нафар ўқувчиси ва 5 нафар тарбиячи (рўйхат бўйича) иштирок этди. “AGATA TUR” масулияти чекланган жамиятнинг саёҳат автобусларига пойтахтнинг энг гўзал, кўркам, такрорланмас мажмуаларини зиёрат қилинди ва беқиёслигига гувох бўлдик: Амир Темур майдони, Амир темут шох кучаси, Ок мачит мадрасаси, Хастиимом мажмуаси, Хадра майдони, Сузук ота мачити, Шахидлар майдони, монумент Мужества, Зарқайнар галереяси, Халқлар дўстлиги майдони, Мустақиллик майдони, Навои проспекти, Самарқанд дарвоза....
27- 28 –декабрь куни Ўзбекистон Давлат Темурийлар тарихи давлат музейига саёхат уюштирилди. Саёҳатга Тошкент шаҳар Бектемир (30 нафар) ва Яшнобод (20 нафар) туманларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари ота оналар (рўйхат бўйича) марказлашган ҳолда олиб келинди. Улар музейдаги экспонатлар билан танишдилар, тарихий маълумотларга эга бўлдилар. Қизиқтирган саволларига жавоблар олинди. Тадбир якунида болажонларга “Соғлом авлод учун” хайрия фонди томонидан ширинликлардан иборат “Янги йил” совғалари тақдим этилди ва келаётган байрам билан муборакбод этилди.