2025-йили 3-4 январь кунлари Нукус шахри Жолшылар 6-сонли махалла фуқаролар йиғинида "Соғлом авлод учун " ҳайрия фонди Қорақалпоғистон Республикаси филиали шахар тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ҳамда Ўзбекистон Махаллалар уюшмаси бошкармаси Қоракалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри бўлими билан хамкорликда ўтказилган тиббий текширув давомида эхтиёжманд аҳолига : Гужимтал, Жасорат, Қара тау, Улуғбек, Ашшыкол_1, Ашшыкол-2, Ашшыкол-3, Ашшыкол-4, Порлы тау , Айтеке батир кўчаларининг 155 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, 15 нафар ультра товуш текширувлари га, 8 нафар ЭКГ га,
4 нафар Кольпоскопияга текширилди. Тиббий кўрик натижасида ёши улуғ отахан-онаханларга, ижтимоий ёрдамга мухтож оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга, туғиш ёшидаги хотин-кизларга,ёш ўспирин болаларга дори-дармонлар, витаминлар, кўз ойнаклар бепул мурруват ёрдами сифатида 83 нафарга тарқатилди. Фуқароларга "Соғлом турмуш тарзи", "Тиббий курикнинг ахамияти", "Кариндошка куда булманг", "Эрта никох куришнинг салбий окибатлари" хақида суҳбатлар олиб борилди.