Андижон вилояти тиббий кўрик жараёнлари!

2025 - йилнинг 6- январ куни "Соғлом авлод учун" ҳайрия фонди Андижон ҳудудий филиалининг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси ходимлари Избоскан туманида ўз фаолиятини бошлади. Шу куни туманнинг Бой маҳалла фуқаролар йиғинида, Янги қишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган оилавий шифокорлик пунктлари (Мичурин, Янги қишлоқ) тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда аҳолининг кам таъминланган, эҳтиёжманд оила вакилларини тиббий кўрикдан ўтказди. Тадбир давомида уларга даволаш тавсиялари берилди ҳамда бепул дори-дармонлар,  қуритилган, сабзавотли   овқат махсулотлари, кўзойнаклар тарқатилди.  Аҳоли орасида мавсумий касалликлар профилактикаси бўйича суҳбатлар, маърузалар ташкил этилди.