"Аҳиллик"да тиббий-профилактик тадбир ўтказилди
USAIDнинг «Туберкулёздан холи Ўзбекистон» лойиҳаси доирасида ҳаво томчи йўллари орқали ўтадиган туберкулёз касаллиги, уни олдини олиш мақсадида «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Сирдарё вилояти худудий филиали, вилоят Фтизиатрия ва пульмонология маркази ҳамда шаҳар тиббиёт бирлашмаси тиббиёт ходимлари ҳамкорликда Гулистон шаҳрининг Аҳиллик маҳалласи ҳудудида жойлашган 3-оилавий поликлиникада тиббий-профилактик кўрик ўтказилди.
Тиббий-профилактик тадбир давомида туберкулёз касаллиги аломатлари бор, мижозлар ва касал билан мулоқотда бўлган ҳамда хавф гуруҳидаги фуқаролардан 225 нафар аҳолининг соғлиқ билан боғлиқ муаммосини ўрганиб, 168 нафари рентген текширувидан ўтказилди. Рентген натижасига кўра 25 нафар фуқаро балғам ва бошқа текширувларга юборилди.
Тадбир сўнгида иштирокчиларга туберкулёз касаллиги, унинг профилактикаси бўйича тавсия ва маслаҳат берилди.