Эълон! Ота-оналар диққатига!
Эълон! Ота-оналар диққатига!
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди 2025 йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан Юрак туғма нуқсони бўлган бемор болаларни республикамиз клиникаларида операция қилинишига моддий ёрдам беришини маълум қиламиз.
Бунинг учун ота-оналар“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг ҚҚР, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги филиалларига ёки фонднинг марказий аппаратига мурожаат этишлари керак бўлади.
Маълумот учун фонд ушбу ёўналишда 2015 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда ва бугунги кунга қадар 1400 нафардан ортиқ Юрак туғма нуқсони бўлган бемор болаларни республикамиз ва хорижий клиникаларида операция қилинишига моддий ёрдам берган.