
Фонд томонидан 2025 йил Тинчлик йўлидаги озиқ-овқат ёрдами” дастури доирасида “Resource and Policy Exchange” (АҚШ) халқаро ташкилотидан жами 447 801,20 АҚШ доллари миқдорида қуритилган сабзавотлар аралашмаларидан иборат инсонпаварлик юклари 2025 йил 10 апрелдаги Келишувга асосан 145 та тиббий-ижтимоий ва махсус таълим муассасаларига жами 131 320 тонна тарқатилди.
2010-йилдан буён USAIDнинг озиқ-овқат ёрдами бўйича халқаро ҳамкорлик дастури доирасида Ўзбекистонга умумий қиймати қарийб 4,9 миллион долларлик 1820 тонна қуритилган сабзавотлар аралашмаларидан иборат инсонпаварлик юклари етказиб берилди. Хайрия қилинган қуритилган сабзавотлар аралашмаларидан иборат инсонпаварлик юклари Американинг “Resource and Policy Exchange” (АҚШ) халқаро ташкилоти томонидан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди билан ҳамкорликда тарқатилади. USAID халқаро озиқ-овқат ёрдами ҳамкорлиги 1954 йилда АҚШ президенти Duayt Eyzenxauer томонидан ташкил этилган АҚШ ҳукуматининг “Дунё учун озиқ-овқат” дастурининг бир қисмидир. Ушбу дастур Америка хукуматининг очлик ҳолатларини камайтириш ҳамда барча одамлар етарли, хавфсиз ва тоʻйимли озиқ-овқат билан таʼминланишини таʼминлаш боʻйича бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш миссиясига мисол бўлади.