
2025 йил 8-11 сентябр кунлари "Соғлом авлод учун" хайрия фонди Жиззах вилоят филиали тиббий ижтимоий ёрдам кўчма бригадаси томонидан Фориш тумани 26-сон таянч пункт, Фориш тумани Хонбанди , Фориш тумани Учқулоч оилавий шифохона пункти Фориш тумани туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Қорабдол филиалида Осмонсой, Хонбанди ,Учқулоч, Мустақиллик, Яссикечув махалла фуқаролар йиғиниларида яшовчи кам таъминланган, кўп болали оилалар, "Д" назоратидаги беморлар, аёллар дафтаридаги хотин қизлар, кексалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Жами тиббий кўрикдан ўтганлар 325 нафарни ташкил қилди. Ўтказилган тиббий кўриклар жараёнида шифокорлар тавсиясига кўра 397 ўлчов бирлигидаги мурувват дори- дармонлари қуритилган сабзавотли аралашмалар бепул хайрия тарзида тарқатилди. Ётиб қолган бемор ва ногиронлардан махалла хотин кизлар фаоли, патронаж хамшира иштирокида манзилли хабар олинди. Ахоли ўртасида "Тўғри овкатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш,, "Мавсумий касалликларни олдини олиш","Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никохнинг салбий окибатлари" тўғрисида маърузалар ўтказилди.