АҚШнинг “MERCI Organization” ташкилоти

 Сизга маълумки, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди хорижий  хайрия ташкилотлар ва клиникалар билан ўз дастурлари доирасида ҳамкорлик қилиб келади. Жумладан, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Сирдарё вилояти, Сирдарё  шаҳридаги “Ҳақиқат” нодавлат хайрия ташкилоти билан 2025 йилнинг 8 августида ҳамкорлик  шартномасини имзолаган эди.

Ҳамкорликдаги хайрия акцияларни давоми сифатида 2025 йилнинг 22-24 сентябр кунлари “Ҳақиқат” нодавлат хайрия ташкилоти билан АҚШнинг “MERCI Organization ташкилоти билан ўртасида ҳамкорлик шартномаси доирасида АҚШлик мутахассислар, стоматолог - YIM CHANG MIN RICHARD, акупунктур мутахассиси (иглотерапевт) - KIM YUN SAM ва врач подиатр - KIM DAVID DAEKYU юртимизга келиб, Сирдарё шаҳри “Адолат” маҳалласи ҳудудидаги тиббиёт марказида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига мансуб оилаларни айниқса, болалар ва қарияларни, бепул тиббий кўрикдан ўтказдилар.

Жумладан, 22 сентябр куни -  112 та, 23 сентябр куни - 143 та, 24 сентябр куни -  158 та, уч кун давомида жами 413 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, хорижий стоматолог томонидан беморларнинг тишларидаги кариеслар даволанди, оғриган тишлар олиб ташланди. Неврологик беморларда нина билан даволаш муолажалари ўтказилди. Подиатр шифокор томонидан оёқ касалликларини муолажа қилиш бўйича тавсиялар берилди.

   Тадбир давомида «Соғлом авлод учун» халкаро хайрия фонди Сирдарё вилояти Тиббий ижтимоий патронаж бригадаси шифокорлари ҳам иштирок этиб, эҳтиёжманд аҳолига ва беморларга кўзойнаклар, мультивитаминлар, озиқ-овқат маҳсулотлари (витаминга тўйинтирилган бўтқалар) дори-дармонлар, ортопедик тиббий воситалар инсонпарварлик ёрдами тарзида топширилди. 

      Мазкур хайрия тадбирини юқори савияда ўтказишда ёрдам берган   АҚШнинг “MERCI Organization ташкилоти шифокорларига «Соғлом авлод учун» фонди ва аҳоли томонидан миннатдорлик билдирилди.