Ҳар қандай миллатнинг асосий бойлиги – оналар ва болалар саломатлигигадир. Шундай экан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш миллат келажагини муҳофаза қилиш билан баробардир.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам бериш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлом авлодни тарбиялаш борасидаги ишларда нафақат давлат ташкилотлари, балки нодавлат ташкилотларининг ҳам алохида ўрни бор. “Соғлом авлод учун” ҳалқаро хайрия фонди ҳам оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилалардаги бемор болаларни ижтимоий ва тиббий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида муҳим ишларни амалга ошириб келмоқда. Шу мақсадда, Фонд томонидан бемор болаларни чет элдаги нуфузли клиникаларида даволаш дастури ишлаб чиқилган.
2002 йилда “Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия фоди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Фриеденсдорф Интернейшнл” халқаро ташкилоти билан уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. Германиянинг “Фриеденсдорф Интернейшнл” халқаро ташкилоти 1967 йили ташкил топган бўлиб, дунёдаги 30 дан ортиқ давлатлар билан ўзаро хамкорлик қилади. Ҳамкорлик доирасида ривожланаётган мамлакатлардаги 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланадилар.
Германиянинг “Фриеденздорф Интенрнейшнл” халқаро ташкилоти грант маблағлари ҳисобига ўтган давр мобайнида Республика бўйича лаб танглай туғма нуқсони, ортопедик оёқ ва бўйин нуқсони бўлган ҳамда куйишдан кейинги тананинг нуқсонлари бўлган 6995 нафар бемор болалар операция қилиб соғломлаштирилди. Юрак туғма нуқсолари бўлган 1501 та бемор болалар республикамиз ва хорий клиникаларда операция қилиб соғломлаштирилди.
Шунингдек, 2025 йилда аҳолининг ижтимоий ҳимога муҳтож қатламларидан 40 нафар юрак туғма нуқсони билан бемор болаларда республикамиз клиникаларида жарроҳлик операциялари ўтказилди. Бугунги кунда мазкур барча дастурлар республикамиз клиникаларида самарали давом эттирилмоқда.
Фонд томонидан Германиянинг “Фриеденздорф Интенрнейшнл” халқаро ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида ўтган давр мобайнида 447 га яқин бемор болалар Германия клиникаларига даволанишга юборилди. И.Каримов номли Халқаро Тошкент аэропортидан 2025 йилнинг 3 ноябрь куни соат 7.30.да 8 нафар бемор болалар фонд ходимлари ҳамроҳлигида Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишга юборилади.
Шунингдек, 2025 йилнинг 11 ноябрь куни соат 01.20.да Германия клиникаларида узоқ муддатли даволаниш курсларини ўтаб, соғломлаштирилган 6 нафар бемор болаларни юртимизга қайтиб келиши ва ота-оналарига топширилиши режалаштирилган.
“Соғлом авлод учун ” фонди ана шундай хайрли ишларни ташкил этишида яқиндан ёрдам бераётган барча ҳомий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакдаги ҳамкорликка чорлайди.


