Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги қарор: ойлик ошади, янги рағбат ва имтиёзлар берилади
Президент Шавкат Мирзиёев давлат тиббиёт муассасалари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантиришни кучайтиришга қаратилган қарорни имзолади.
Ҳукуматга 2026 йилдан бошлаб соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича қатор аниқ чора-тадбирлар юклатилди.
Унга кўра 2026 йилдан:
✔️Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ҳар йили меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбат берилади;
✔️ 2026 йил 1 апрелдан давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтади (байрам ва дам олиш кунларида навбатчилик сақланади).
✔️2026 йил 1 январдантуман/шаҳарда янги даволаш усулини жорий қилиб, ижобий самарага** эришган шифокорларга — БҲМнинг 50 баравари миқдорида бир марталик мукофот берилади;
✔️ давлат тизимида 15 йил стажга эга ходимларнинг фарзандларига ОТМ бакалавриатидаги йиллик контрактнинг 30% қисми (лекин БҲМ 15 бараваридан ошмаслиги шарт) қопланади;
✔️ халқаро илмий маълумотлар базасида индексланадиган, юқори импакт-факторли журналларда мақола чоп этиш харажатлари тўлиқ қопланади;
✔️ҳар йили 500 нафар (15 йил стажли) ходим учун ипотека йўли билан олинадиган уйга дастлабки бадалнинг 25% қопланади;
✔️Миллий аккредитациядан ўтган давлат тиббиёт муассасалари ходимларига лавозим маошининг 10% миқдорида ойлик устама (2026 йил 1 январдан) берилади;
✔️Камида 3 йил стажга эга ходимларга — йилда бир маротаба бепул юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам (Давлат бюджети ҳисобидан) берилади;
✔️ камида 15 йил стажга эга ходимларга — йилда бир маротаба республика санаторийларига бепул йўлланма (Касаба уюшмалари федерацияси ва муассаса маблағлари ҳисобидан) ажратилади;
✔️Барча турдаги давлат хизматлари тўловлари — тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун икки баробарга камайтирилади;
✔️ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026 йилдан Жамғармага ҳар йили индексация билан 100 млрд сўм ажратади ва зарур харажатларни Давлат бюджетида кўзда тутади.


