“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди раиси ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан учрашув ўтказди.
Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи Афғонистон фуқароси Муҳаб Муҳаммад Зоир оиласи, рафиқаси Муҳаб Нурия ва 2008 йилда туғилган ўғли Амонуллоҳ Файзи билан суҳбат олиб борилди. Оилада 7 нафар фарзанд бор, улардан 1 нафари ногирон.Фонд томонидан оилага байрамларда ва кундалик эҳтиёжлар учун мунтазам ёрдам кўрсатилмоқда. Учрашувда оиланинг қўшимча эҳтиёжлари ва келгусида қандай ёрдам кераклиги муҳокама қилинди. Оила Фонднинг эътибори ва қўллаб-қувватлаши учун миннатдорлик билдирдилар.


