“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди раиси Қорақалпоғистон Республикасидаги Фонднинг ҳудудий бўлимига ташрифи
Ташриф давомида ҳудудий филиал фаолияти билан яқиндан танишилиб, аҳолига Фонд томонидан берилаётган дори-дармонлар қай тартибда етказилаётгани, ҳужжатлар юритилиши ҳамда патронаж ва ижтимоий ҳамширалар фаолияти ўрганилди.Шунингдек, жойларда аҳолига кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар ҳолати кўздан кечирилиб, иш самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Бу каби ташрифлар аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва ижтимоий ҳимоя тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.


