“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди раиси Қорақалпоғистон Республикасидаги Фонд директори билан биргаликда кам таъминланган оила ҳолидан хабар олдилар.

Мазкур оилада 3 нафар ўғил фарзанд бўлиб, улардан 2 нафари ногиронлиги бўлган болалар ҳисобланади. Жумладан, Курбониёзов Илҳом (2014 йилда туғилган) ва Курбониёзов Дамлетниёз (2006 йилда туғилган) ҳолати билан яқиндан танишилди.Ташриф давомида оилага Фонд томонидан зарур ёрдамлар кўрсатилиб, болаларга камтарона совғалар тақдим этилди. Бу каби хайрли ташрифлар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳаётига қулайлик яратишга қаратилган.“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди кам таъминланган оилалар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва жамиятда барқарор ижтимоий ривожланишни таъминлаш йўлида фаолият олиб боради.