“Рамазон — саховат ва хайр ойи”

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан Рамазон ойи – саховат ойи шиори остида Кaттa Қозработ маҳалласига ташриф буюрилди.Тадбир давомида хотин-қизлар кириб келаётган байрам муносабати билан самимий табрикланиб, уларга совға-саломлар тақдим этилди.Учрашув илиқ ва кўтаринки руҳда ўтди. Хотин-қизлар фонд томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдирдилар.